Қизамиқни чақалоққа юқиши қанчалик хавфли?

Фото: budzdorovoy.ru

Қизамиқ вирусли касаллик бўлиб, ўта юқори юқувчанликка эга. У ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Вирус тошмалар пайдо бўлишидан икки кун аввалдан бошлаб, тошмалар мавжуд даврнинг илк ҳафтасида юқумли саналади.

Агар аёл ҳомиладорликка қадар эмланган бўлса ёки қизамиқ билан оғриган бўлса унинг қонида вирус антигенларига қарши антитаналар бўлади. Бу антитаналар эмизикли даврда унинг чақалоғига ўтиб, чақалоқни ҳимоя қилади. Бундай ҳимоя 3-6 ой давом этади. Шу сабабли 1 ёшга етган бола қизамиққа қарши эмланади.

Қуйидаги ҳолларда қизамиқни чақалоққа юқиш эҳтимоли юқори:

— онаси ҳомиладорликка қадар қизамиқ билан оғримаган ва қизамиққа қарши эмланмаган бўлса;

— она эмланган ёки қизамиқ билан оғриган, бола сунъий озуқа билан озиқланса;

— болада иммун етишмовчилиги ҳолатларида;

— она ҳомиладорлик вақтида қизамиқ билан оғриса вируслар болага йўлдош орқали ўтиши орқали зарарланиши мумкин.

Хуршидбек Якубжонов,

шифокор

Фурқат тумани

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Фарғонада  сийдик – тош касаллигини  замонавий даволаш усуллари
Сийдик - тош касаллигини замонавий даволаш урологиянинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирги вақтда традицион жарроҳлик амалиёти асосан шошилинч ҳолларда ва бошқа усуллар натижасиз бўлгандагина ўтказиляпти.
Ёз мавсумида ўткир юқумли ичак касалликлари билан қандай курашилади?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили юқумли ичак касалликларига чалинаётганларнинг  70 фоизини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Ёзнинг иссиқ кунлари бошланиши билан  аҳоли орасида ўткир ...
Соғлом турмуш тарзини қандай ташкил қилиш керак?
Соғлом турмуш тарзи, инсоннинг узоқ умр кўриши, соғлом бўлиши, фарзандларнинг камолини кўришида муҳим аҳамиятга эга. Соғлом турмуш тарзи деганда нималарни тушунамиз?
Қулоқ шанғиллаши – сабаби, давоси
Инсон ҳаёти давомида бир марта бӯлса ҳам “Қулоғимда шовқин эшитяпман, нега бундай бӯляпти?” деган саволга дуч келади. Аввало, бу ӯта ноёб ҳодиса ёки касаллик эмас, кӯпинча танамиздаги бирон аъзонинг касалланишига ...
«Ибн Сино қасамёди» десак бўлмайдими?
«Гиппократ – қасамёди»да оқ соч шарқ таъсири аждодимиз Зардўшт «Авеста»да акс эттирган тиббиётга хизмат қилувчи ҳакимлар қасамёдининг руҳи мавжуд. 
Қин озодалиги зарурми?
Аёллар жинсий аъзолари идеал баланслашган тизим бўлиб, кўпчилик унинг тозалигига ортиқча қайғуриб юборади. Бу эса кўпинча яхши натижага олиб келмайди. Фото: serpadres.es Инсон организмидаги энг ифлос, инфекция билан ...
Парҳез — «очлик эълон қилиш» эмас
Кундалик турмушда "озимоқчиман, парҳез қиляпман, умуман нон емаяпман, фақат мева ва салат еяпман" каби жумлаларни тез-тез эшитиб турамиз. Диета (парҳез) деганда кўпчилик инсонларни фикрига "фақат кам калорияли қайнатма, дамлама овқат ...
ОИВ инфекция ва ОИТСнинг бир-биридан фарқи нимада?
ОИВ-инфекцияси - инсон организмидаги вирус бўлиб, аммо касаллик аломатлари ҳали намоён бўлмаган даврдир. Бу даврда инсон вирус ташувчиси ҳисобланади. ОИТС - касалликнинг сўнги босқичи. Бу даврда инсон организми ҳар қандай касалликка ...
«Бавосирнинг (геморрой) давоси нимада?
Бавосир (геморрой) асосан, ўтириб ишлайдиган ва камҳаракат кишиларни қийнайдиган касалликлардан бири.  У тўғри ичак веналарининг варикоз кенгайиши бўлиб, унинг ички, ташқи ва аралаш турлари мавжуд. Олимларнинг олиб борган тадқиқотлари натижасига ...
Қандли диабет ҳақида нималарни билиш керак?
Фото: fsh.uz Қандли диабет- эндокрин касалликлар қаторига мансуб бўлиб, инсулин гормонининг тўлиқ ёки қисман етишмовчилиги натижасида  гипергликемия - қондаги глюкоза миқдорининг давомли ортиб бориши билан кечувчи, организмдаги ...
Шамоллаган ҳайдовчи маст ҳайдовчидан ҳам хавфлироқ
Фото: AvtoMoto Куз мавсумидаги авитаминоз аксарият ҳолларда ЎРВИ касалликларига сабаб бўлади. Бундан ташқари аллергия ҳам кўздан ёш оқиши, акса уриш каби аломатлари билан кутилмаганда хуруж қилади. Шу ...
Сувараклар-саломатлик учун хавфлими?
Инсон саломатлиги учун суваракларнинг энг катта хавфи шундаки, улар юқумли касалликлар ташувчисидир.
Нафас аъзолари касалликларида ҳамширалик парвариши
Гўдак ёшидаги болаларнинг нафас аъзолари касалликларида ўз вақтида ва малакали кўрсатилган ҳамширалик парвариши бемор ҳолатининг тез кунда яхшиланишига олиб келади. Тез, сифатли, малакали тиббий хизматини амалга оширишда бола организмининг ўзига ...
Қабзиятга  беэътибор бўлманг!
Қабзият деб бир ҳафта давомида уч мартадан кам ич келишига ёки ўта қаттиқ шаклланган нажас ажралишига ёки нажас констенциясидан қатъий назар дефекациянинг ортиқча кучаниш билан кечишига ёки оз миқдорда ич ...
Умуртқалараро диск чурраси қандай пайдо бўлади?
Бугунги кунда умуртқалараро диск чурраси кўп учрайдиган касалликлар сирасига киритилмоқда. У ҳақида кўп ва хўп эшитганмиз, ўқиганмиз, хуллас, хасталик билан озми-кўпми танишмиз.