«Коронавирус» юртимизга кириб келгани ростми? Вазирлик муносабат билдирди

Фото: Kun.uz

Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кериб келганлиги ҳақидаги, асосланмаган хабарлар тарқалмоқда. Ушба хабарлар мутлақо ёлғон бўлиб, айни пайтга қадар юртимизда коронавирус касаллиги умуман қайд этилмади. Бу ҳақда  Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасига юқумли касалликлар, жумладан, “COVID-19” коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида давлат чегараларидаги мавжуд 53 та санитария-карантин пунктларида қатъий назорат ўрнатилган. Ушбу пунктлар замонавий тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши назорат тадбирлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро тиббий санитария талаблари асосида амалга оширилмоқда. Бу борада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда маҳаллий мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳам ҳамкорикда тизимли фаолият олиб борилмоқда.

Афсуски, юқоридаги каби ёлғон хабарлар аҳолининг саросимага тушишига сабаб бўлмоқда. Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятдан хавотирга тушмасликларини, агар ушбу ҳолат билан боғлиқ саволлар бўлса, вазирлик ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг (71) 276-46-65, (71) 276-49-66 телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўрайди.

 

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш такомиллаштирилади
Ҳукумат қарори билан “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига қуйидаги тариф сеткаси бўйича ҳақ тўланади: Манба: @huquqiy_axborot
Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда
Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцованинг маълумот беришича, Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда. Фото: aif.md Скворцова бу ҳақда «Соғлиқни сақлаш» ва «Демография» лойиҳаларига бағишланган ...
ЖИНСИЙ ТАРБИЯ: келин-куёвга маслаҳатлар (3-қисм)
Келин ва куёвнинг қовуша олмаслик сабабларига қуйидагилар киради: Йигитлардаги, яъни куёвлардаги сабаблар: Аёл руҳиятини тушунмаслик, уни «эритиш» услубларидан бехабарлик; Жинсий мулоқотни ўта муракаб ва мушкул иш деб билиш; Руҳий тайёр эмаслик: ...
Ишга киришнинг нархи 600 долларми?
Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникасининг шифокор-лобаранти Ш.Раҳмонова ҳамда ҳамшира С.Халилова шу ерга ишга кирмоқчи бўлган шахсни чув туширмоқчи бўлди. Аммо уларнинг қилмишларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чек ...
ДХХ Фарғонада “Трамадол” контрабандаси билан шуғулланган шахсларни қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаси контрабандаси ва савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ...
Фарғонада ёш шифокорлар қасамёд қабул қилди (видео)
Фарғона шаҳридаги  Ислом Каримов номли вилоят театр ва концерт саройида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали талабаларининг “Талабаликка бағишлов” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққан институт ректори Ғофиржон Султонов мамлакатимизда ...
Ўзбекистонда умуртқа деформацияларини хирургик даволаш учун қурилма яратилди
Фото: uzbekistonovozi.uz Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти мутахассислари умуртқа шикастланишлари ва касалликларини даволашда қўлланиладиган қурилма яратди, деб хабар қилмоқда Ҳукумат портали. Ушбу мураккаб қурилма учун муаллифлар Шотурсунов ...
«Ўзгалар хақида ўйланг. Қон топширинг. Ҳаёт улашинг’’
Қон – бу хаёт! Қон – бебаҳо. Унинг қийматини дунёда ҳеч бир нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Маълумки, хар йили 14 июнь – Бутунжахон донорлар куни сифатида кенг нишонланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ...
Марғилондаги сил касалликларига қарши курашиш диспансери биноси янги қиёфага кирди
Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасида Фарғона вилоятидаги тиббиёт муассасаларида бир қатор янги бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда. Бу эса соҳа ходимлари учун байрамга муносиб туҳфа бўлмоқда.  Фото: ...
“Тропикамид”. Нега унга талаб ошмоқда?
Фото: KSA Silmakeskus Шаҳримиз кўчаларида, дорихона атрофларида “Тропикамид 10 мг/мл” номли кўз томчи дорисининг бўш идишларига кўзингиз тушган бўлиши керак. Хўш, нега кейинги вақтларда ушбу дори воситасига бўлган талаб ...
Қачонгача тиббий персонални турли шанбалик ва пахта теримларига жалб қилиш давом этади?
«Вақтинча кириш мумкин» лойиҳаси доирасида соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов номига муштарийларимиздан кўплаб мурожаатлар ва саволлар келиб тушди.
Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Гулнора Урманова Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Г.Урманова бунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб ...
«Одамлар ўз саломатлигининг қадрига етмайди» 
Ўзбекистонда одамлар ўз саломатликларининг қадрига етмайди, чунки даволаш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, дейди - Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдухаким Хожибоев. Бу ҳақда "Газета.уз" хабар берди. Ўзбекистон аҳолиси даволаниш бюджет маблағлари ...
Фарғона шаҳрида замонавий поликлиника ишга тушди
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этишга оид давлат дастурлари, инвестиция лойиҳалари доирасида барча шифо муассасалари босқичма-босқич модернизация ва реконструкция этилиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар, мебеллар билан жиҳозланмоқда. Фото: fsh.uz Конституция ...
Ўзбекистонда тиббиётчи талабалар бир ташкилот – UMSA га бирлашди
Бугун 22-октябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигида тузилган Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг ассоциациясининг (Uzbekistan Medical Students Association) таъсис анжумани бўлиб ...