Хитойда экзотик ҳайвонларни ейиш одатдагидек давом этмоқдами?

Фото: «УзА»

Ҳозирда Хитой дунёдаги иккинчи куч бўлишига қарамай, соғлиқни сақлаш тизими кўрсаткичлари бўйича дунёда 47-ўринни эгаллайди.

Хитойни Ғарб давлатлари билан таққослаганда, бундай кўрсаткичлар баъзида унутилади. Ўзининг юқори ўсиш темпига қарамай, Хитой ҳали ҳам ривожланаётган мамлакат ҳисобланади.
Чунки Хитойдаги аҳоли жон бошига ЯИМ миқдори Мексика ёки Қозоғистон билан деярли бир хил. Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизими модернизация қилинди ва сезиларли даражада кенгайтирилди, аммо шуни эсда тутиш керакки, мамлакат ҳанузгача қирғоқ бўйи ва ички вилоятлар ўртасида кучли тенгсизликни сақламоқда.

Агар Пекин ёки Шанхайда биз Европадаги каби соғлиқни сақлаш тизимига ишонсак, қашшоқ вилоятларда бу ҳолатлар ёмонлашмоқда. Ухан ва Хубей мисолида оладиган бўлсак, бу ўрта ривожланган вилоят, шунинг учун соғлиқни сақлаш тизими нисбатан яхши, аммо йирик шаҳарларда бўлгани каби унчалик ҳам янгиликларга бой эмас.

Соғлиқни сақлаш, айниқса профилактика билан боғлиқ яна бир омил, бу мамлакатда ҳали ҳам кенг тарқалган ва коронавирус биринчи марта юқишни бошлаган деб тахмин қилинадиган, ёввойи ҳайвонлар гўшти сотиладиган бозорларидир.

Хитойда экзотик ҳайвонларни ейиш ёки уларнинг қисмларини анъанавий тиббиёт учун ишлатиш одатий ҳолдир. Сетон Холл университети қошидаги дипломатия ва халқаро алоқалар мактаби профессори, эксперт Янчжун Хуанг таъкидлаганидай, ушбу ноқонуний бозорларни йўқ қилиш учун анча вақт керак бўлади, чунки расмийларнинг қаттиқ қўл сиёсати билан биргаликда ушбу ёввойи маҳсулотларни сотиб олишни давом эттираётган аҳолининг, айниқса қишлоқ жойлар аҳолисининг менталитетини ўзгартириш керак.

Дўстларингизга улашинг: