Бронхиал астма ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

Фото: Obozrevatel

Бронхиал астма – жиддий, юқумли бўлмаган сурункали ўпка касаллиги бўлиб, яллиғланиш ва нафас йўлларининг торайиши билан тавсифланади.

✅ Ҳозирги кунда 235 миллионга яқин одам астма касаллигидан азият чекмоқда. Энг ёмони, Астма болалар орасида энг кўп учрайдиган сурункали касалликлардан биридир.

✅ Aстма билан боғлиқ ўлим ҳолатлари кам ва ўртача даромадли мамлакатларда кўпроқ учрайди. Яъни, қўпол бўлса ҳам айтиш керак, астма билан пули кам беморлар кўпроқ вафот этишади.

✅ ЖССTнинг 2016 йил декабр ойида эълон қилган сўнгги маълумотларига кўра 2015 йилда астма туфайли 383 мингта ўлим қайд этилган.

✅ Aстма учун хавфли омиллар бўлиб аллергия қўзғатувчи аллергенлар, триггерлар ва бошқа факторлар ҳисобланади.

✅ Дори-дармонлар билан астмани назорат қилиш мумкин. Aстма қўзғатувчиларини олдини олиш астмадан халос бўлишга ҳам ёрдам беради.

✅ Aстма билан касалланган беморларни билимини ошириш, ҳаётини тўғри бошқариш орқали ҳаёт сифати яхши таъминланиш мумкин.

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг