Президент тиббий ёрдам сифати ва кўламини ошириш бўйича топшириқлар берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича галдаги муҳим вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Фото: president.uz

Мамлакатимизда ҳар 10 минг аҳолига 23 нафар шифокор тўғри келмоқда. Маҳаллий тиббиёт ходимлари кўникмасини оширишга эътибор қаратилмаяпти. Ихтисослашган марказ ва ҳудудий муассаса ўртасида вертикал тизим шаклланмаган.

Даволаниш учун ордер бериш тизимида ижтимоий адолат таъминланмаётгани, бу жараёнда фақат давлат муассасалари иштирок этиши рақобатни чеклаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу боис ордер бериш тизимини такомиллаштириш ва очиқлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш тизими танқидий таҳлил этилди. 20-30 фоиз маблағ самарасиз сарфланаётгани кўрсатиб ўтилди. Юртимизда бирламчи тиббий-санитария учун ажратилаётган маблағ улуши 35-40 фоизни ташкил этади. Хорижда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади.

Давлат ва хусусий тиббиёт учун тенг шарт-шароит, рақобат муҳити яратилмаган. Молиялаштиришда электрон тизимнинг йўқлиги маблағлар унумдорлигини таҳлил қилиш имконини бермаяпти.

Соҳани молиялаштиришни такомиллаштириш, мажбурий тиббий суғуртага оид қонунлар қабул қилиб, уни босқичма-босқич жорий этиш муҳимлиги айтилди.

Кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида ҳам камчиликлар мавжуд. Масалан, фақат 12 та олий таълим муассасаси узлуксиз касбий малака ошириш ҳуқуқига эга. Ҳозирда 50 фоиз шифокор малака ошириш билан қамраб олинмаган.

Шу боис мазкур тизимни қайта кўриб чиқиб, бу борадаги қамровни кенгайтириш, малака ошириш курсларини Қорақалпоғистон ва вилоятлар марказларида ташкил этиб, мутахассисларга қулайлик яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Эскича услубда қолиб кетган тиббиёт коллежлари ўрнида Ибн Сино мактаблари ташкил этиб, дарс ва амалиётни замон талаблари асосида ўтиш зарурлиги таъкидланди.

Жойлардаги соғлиқни сақлаш бошқармалари бюрократик тузилма бўлиб қолгани, ҳудудий даражада касалликларни таҳлил қилиш бўйича тизимли ишлар йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари айни пайтда марказий шифохона бош шифокори бўлгани сабабли вақти ва маблағнинг асосий қисмини касалликларни даволашга сарфламоқда.

Давлатимиз раҳбари касалликлар профилактикаси масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бошқарув идоралари ишини айнан шунга йўналтириш лозимлигини таъкидлади. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, тўғри овқатланиш ва пиёда юришнинг саломатликка фойдасини тарғиб этиш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилишда соҳа мутасаддилари ушбу вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ўтказди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

“Очиқлик индекси” рейтинги эълон қилинди: Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир поғона юқорилади
Маълумки, Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши шакллантирилган. Ушбу кенгаш экспертлар иштирокида давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви ...
«Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссамни қўшишга тайёрман»
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг сентябрь ойида Америка Қўшма Штатларига қилган ташрифида океанортида яшаб, турли соҳаларда фаолият юритаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашган ҳамда уларни Ўзбекистонга қайтиб, мамлакат тараққиётига ҳисса ...
Вазирлар Маҳкамаси кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатини тасдиқлади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан қуйидагилар: кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ...
Қувалик шифокорларга таҳдид қилган шахс жазоланади
Фарғонанинг Қува туманида Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари тажовузга учрагани ҳақида хабар бергандик. Яъниким, ўтган йилнинг 29 ноябрь куни қоқ пешинда Қува тумани «Тез тиббий ёрдам» бўлимига (ТТЁБ) Ю.Олим деган шахс (1966 ...
Соғлиқни сақлаш тизимида янги тайинлов
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти директори лавозимида Динара Маккамбаевна Хаширбаева иш бошлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. Унга, биринчи навбатда, мазкур институтни ривожлантириш стратегиясини ишлаб ...
Ногиронлиги бўлган фарзандига қараётган оналарга алоҳида нафақа тури жорий этилади
Ўзбекистон Президенти парламентга Мурожаатномасида пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини айтди. Бу ҳақида daryo.uz хабар беради. Яқинда ушбу масала бўйича Президент ...
Нуронийлар тиббий кўрикдан ўтказилди
Фарғона шаҳридаги 3- оилавий поликлиника  томонидан “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тиббий кўрик тизимдаги ислоҳотларнинг амалий ифодасини кўрсатди. Оилавий поликлиника ҳудуддаги  4903 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Оналар ва болалар, ...
ССВ вазир ўринбосарининг шифокорлар ойлиги тўғрисидаги муносабати
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими айрим ОАВлар баъзи ҳолларда мавжуд жараён ёки масъуллар томонидан билдирилган фикрни нотўғри талқин этиши натижасида одамларда ўша соҳага нисбатан муносабатнинг салбийлашишига олиб келаётганини танқид ...
Қувалик уч эгизак чақалоқлар соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий назоратида
Хабарингиз бор, турли ахборот сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Қува тумани Акбаробод қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Одина Жумаеванинг уч эгизак фарзандини боқишнинг ўзига хос машаққатлари, уларнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолари ҳақида ...
Ўзбекистонда Ибн Сино номидаги халқаро тиббиёт олимпиадаси ва илмий танлови ўтказилади
2019/2020-ўқув йилидан тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълим жараёнларига ўқитишнинг кредит-модул тизими жорий этилади. Бу Президентнинг «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ...
ЖИНСИЙ ТАРБИЯ: келин-куёвга маслаҳатлар (3-қисм)
Келин ва куёвнинг қовуша олмаслик сабабларига қуйидагилар киради: Йигитлардаги, яъни куёвлардаги сабаблар: Аёл руҳиятини тушунмаслик, уни «эритиш» услубларидан бехабарлик; Жинсий мулоқотни ўта муракаб ва мушкул иш деб билиш; Руҳий тайёр эмаслик: ...
Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Гулнора Урманова Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Г.Урманова бунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб ...
Ўзбекистонда «Велосипедда сайр куни» ўтказилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида 30 март куни, ҳафтанинг навбатдаги шанбасида Ўзбекистонда «Велосипедда сайр куни» ўтказилди.  Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Велосипедда сайр ...
Нега аҳолида тиббий маданият етишмайди?
Фото: uzssgzt.uz Бугунги тиббиёт тизимидаги ўзгаришлар инсонларнинг саломатлигини муносиб ҳимоялаш,уларни турли касалликлардан асраш- бахтли ва ҳотиржам, фаровон турмуш кечиришига хизмат қиляпти. Айниқса, бунда шошилинч тез тиббий ёрдам ...
Тиббий патронаж ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига энди 5 ташкилот масъул
Ўзбекистонда репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва касалликларнинг олдини олишга қаратилган бирламчи профилактика ишларига бешта ташкилот масъул этиб белгиланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...