Қувалик шифокорларга таҳдид қилган шахс жазоланади

Фарғонанинг Қува туманида Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари тажовузга учрагани ҳақида хабар бергандик.

Яъниким, ўтган йилнинг 29 ноябрь куни қоқ пешинда Қува тумани «Тез тиббий ёрдам» бўлимига (ТТЁБ) Ю.Олим деган шахс (1966 й.т. судланган)  келиб, хотинининг мазаси қочиб қолгани, зудликда ёрдам кўрсатиш кераклигини айтади.  Айтилган манзилга борилгач, уй қулф экани шифокор ва ҳайдовчида шубҳа туғдиради. Шунга қарамай, Ю.Олим шифокорни (аёл киши) ичкарига ёлғиз кириши, ҳадовчидан эса машинадан тушмасликни талаб қилади. Муроди ҳосил бўлмагач, ахлоқ ва одоб чегарасидан чиқиб, ҳеч бир сабабсиз ҳайдовчини ҳақорат қилиб, уни тош билан уриб, жароҳат етказади, камига «Тез ёрдам» машинасини ойналарини синдириб юборади.

Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилиб, Ю.Олимга нисбатан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилган бўлса-да, бироқ «дело» суддан ўтмайди. Негаки, Қува туман маъмурий суди раиси А.Жумаев Ю.Олим хатти-ҳаракатларида жиноятлар аломатлари мавжуд, деган хулоса билан «иш»ни прокуратурага ошириб юборади.

…Куни кеча Фарғонадан хабар олдик. Манбамизга кўра, ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ўтказилиб,  Ю.Олимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Айни моддага кўра, безорлик жиноятини содир этганликда айбдор деб топилган шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

«Ўзгалар хақида ўйланг. Қон топширинг. Ҳаёт улашинг’’
Қон – бу хаёт! Қон – бебаҳо. Унинг қийматини дунёда ҳеч бир нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Маълумки, хар йили 14 июнь – Бутунжахон донорлар куни сифатида кенг нишонланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ...
Риштонда тез ёрдам автомашинаси “NEXIA” билан тўқнашиб кетди
25 февраль куни соат тахминан 12.30 ларда, 39 ёшли Н.М., “Фарғона шифо тез ёрдам” автохўжалик корхонасига тегишли “NISSAN” русумли автомашинани Учариқ-Қалайнов йўлидан бошқариб келаётганда Фарғона-Қўқон автомобиль йўлининг кесишмасида Фарғона шаҳри ...
“Очиқлик индекси” рейтинги эълон қилинди: Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир поғона юқорилади
Маълумки, Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши шакллантирилган. Ушбу кенгаш экспертлар иштирокида давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви ...
Бутун дунёда тиббиёт текин эмас
Мамлакатимизда сўнгги уч йилда тиббиёт соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Шунга қарамай, ҳали соҳада хусусан, аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида муаммолар бор. Тиббиёт муассасалари, хусусан, 16 ...
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига, шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларига замонавий хизмат автомашиналари топширилди
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш ...
Афсун ва диний маросимлар орқали даволаш халқ табобати ҳисобланадими?
Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. Фото: Пикабу Низомга ...
Фарғонада ёш-у, қарига эҳтиром кўрсатилди (фото)
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали касаба уюшмаси ташкилоти томонидан тадбир ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” шиори остида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона ...
Суҳроб Асқаров: «Бизнинг мақсад, беморларни ўзларига бўлган ишонч ҳиссини пайдо бўлишига кўмаклашишдир»
Вилоят  ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази қарийб тўққиз йилдан буён ўз фаолиятини олиб бормоқда. Марказ 50 ўринга мўлжалланган 2 қаватли  бинодан иборат бўлиб, ногирон болалар учун 10, катта  ёшдаги ...
“Халқ саломатлиги – мамлакат келажаги” мавзусида тиббий кўрик ўтказилди
“Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра, ун олдини олган маъқул” деб бежиз айтилмаган албатта. Ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик инсонга доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Ёзёвон тумани раиси ...
Фарғонада аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланмоқда (видео)
Атроф-муҳит тозалиги ва инсон саломатлиги бир-бирига узвий боғлиқдир. Шу боис соғлом турмуш тарзини яратиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш жуда муҳим ҳисобланади. Санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, ҳудудга юқумли ва карантин инфекцияларининг кириб келиши, ...
Ижтимоий сўров: Ўзбекистонликлар оилада нечта фарзанд бўлишини хоҳлайди?
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Фуқароларнинг репродуктив қарашлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ ҳақидаги жамоатчилик фикри” мавзусида сўров ўтказди. Ундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз фуқароларининг репродуктив қарашлари, “репродуктив саломатлик” ...
Ўзбекистонда қанча шахс ОИВ инфекциясини юқтиргани маълум бўлди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази директорининг ахборотини эшитишга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди, деб kun.uz хабар берди. Фото: ...
Соғлик — инсон учун бeрилгaн энг улуғ туҳфa экaн
Ҳурматли таҳририят! "Фарғона шифокори" газетасини ўқиб бораман.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат аҳолисига коронавирусдан огоҳлантирувчи СМС хабарнома жўнатишни бошлади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи мобил компаниялар билан ҳамкорликда қўл телефони фойдаланувчиларига СМС хабарнома жўнатишни бошлади. Вазирлик СМС хабарномада дунёнинг турли мамлакатларида кузатилаётган коронавирус билан боғлиқ ҳолатларни назарда тутиб, ...
Фарғонада «сохта тадбиркор» фош этилди (видео)
Тўрт ярим тоннадан зиёд тиббиёт спирти. Улар ҳеч қандай ҳужжатларсиз ва лаборатория текширувисиз тайёрланаётган эди. Қутилардаги маҳсулот ёрлиғини ҳам сохталиги тадбиркор томонидан айтилди.  Бу ҳақда "Vodiy24" хабар берди. https://youtu.be/DvuHEAJD69c