Хитойдан қайтган йигит ис газидан вафот этган

Жорий йил 5 февраль куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Ҳаётобод қишлоғида яшовчи, 2000 йилда туғилган Абдуқодиров Муҳаммадбобур Мунаввар ўғли ўзи истиқомат қиладиган уй ҳаммомига ювиниш учун кириб кетиб, бир неча соат давомида қайтиб чиқмаган. Шундан сўнг унинг яқинлари ҳаммом эшигини бузиб киришганида йигит жонсиз ҳолатда ётганлиги маълум бўлган.

Гарчи фуқаро ҳаммомдаёқ ҳаётдан кўз юмган бўлса-да, яқинлари Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб боришган. Қабул диагностика бўлимида реаниматологлар томонидан жасад зудлик билан кўрилганда, биологик ўлим аллақачон содир бўлганлиги тасдиқланган. Бу ҳақда дарҳол ҳуқуқ-тартибот органларига хабар берилган ва мурда суд тиббий экспертизадан ўтказиш учун Қўқон шаҳар суд тиббий экспертизасига юборилган.Дастлабки суд тиббий текширувидан ўтказилганида марҳумда ис газидан заҳарланишга хос бўлган махсус специфик белгилар аниқланган.

Маълум бўлишича, М. Абдуқодиров тил ўрганиш мақсадида Хитой давлатига борган бўлиб, жорий йил 31 январь куни Жанубий Корея давлати орқали Ўзбекистонга қайтиб келган.

У юртимизга қайтиб келган куниёқ Ўзбекистон туманидаги 71-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида тиббиёт ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган ва икки ҳафталик назоратга олинган бўлиб,унда ҳеч қандай касаллик аломатлари аниқланмаган. Буни М. Абдуқодировнинг амбулатор картасидаги маълумотлар ҳамда яқинлари билан ўтказилган суҳбат ҳам тасдиқлади.

Дастлабки суд тиббий экспертиза хулосаларига кўра, М. Абдуқодировнинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибати бўлиб, айни пайтда Хитойда тарқалган коронавирус хасталиги билан ҳеч қандай боғлиқлик аломатлари аниқланмади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ижтимоий сўров: Ўзбекистонликлар оилада нечта фарзанд бўлишини хоҳлайди?
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Фуқароларнинг репродуктив қарашлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ ҳақидаги жамоатчилик фикри” мавзусида сўров ўтказди. Ундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз фуқароларининг репродуктив қарашлари, “репродуктив саломатлик” ...
Шифокорга оқ халатни ким беради? Қонунда бор, амалда йўқ меъёрлар
Шифокорларни иш берувчилар оқ халат ва бошқа бир марталик гигиена воситалари билан таъминлаши керак. Аслида шундайми? Фото: vrachi-spb.ru Шифокорларнинг ҳар 6 ойдаги тиббий кўриги харажати ҳам иш берувчи ...
Ҳиндистонлик  шифокорлар Фарғонада
Фарғона шаҳридаги "Юлдашев номли МДМ" даволаш-диагностика марказида Хиндистоннинг етакчи профессорлари-онколог Чопра Ракеш  ва терапевт Санжай  Сехраватлар саратон касаллиги ва уни даволаш йўллари мавзусида маъруза ўқидилар. Тадбирда шифокорлар, турли ташкилотлар вакиллари  ва оммавий ...
Лaбoрaнтлaр учун “MYTBSCOPE” интeрфaoл мoбил илoвaси яратилди
“myTBscope” интeрфaoл мoбил илoвaси лaбoрaтoрия мутaxaссислaри, шунингдeк рeaл вaқт дaвoмидa сил қўзғaтувчисини микрoскoпик тeкширув усуллaри бўйичa тaйёрлaйдигaн ўқитувчи вa мурaббийлaр учун мўлжaллaнгaн.
Уч ойдан ортиқ муддатда чет элда бўлиб қайтган шахслар ОИВ инфекциясига мажбурий текширувдан ўтказилиши мумкин
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Бу ҳақида kun.uz хабар берди. [caption ...
Фарғонада онкология хизматига бағишланган конференция ўз ишини бошлади
Бугун Фарғона вилояти ишбилармонлари палатаси залида “Хавфли ўсмалар профилактикаси, скрининги ва канцер-регистрнинг долзарб муаммолари” мавзусида Ўзбекистон онкологларининг XV-конференцияси очилди. Фото: fsh.uz Уни кириш сўзи билан очган Республика ихтисослаштирилган ...
Марғилон тиббиёти: ҳисобот эшитилди, камчиликлар рўйи-рост айтилди…
Мамлакатимизда энг ноёб ва энг катта бойлигимиз бўлган халқ саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини жаҳон андозалари даражасига етказиш юзасидан изчил ислоҳотлар давом этмоқда. Бунда аҳолининг репродуктив саломатлиги ва ...
“Ёрқин йўл” хайрия акцияси
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси кам таъминланган 500 нафар инсоннинг кўз катарактасини текинга операция қилдириб беради. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ...
Шерзод Қудратхўжаев: “Пирамидани тескари қилайлик!” (видео)
  Фото: fb.com/Sherzodxon Qudratxo'janing manzili Пойтахтимиздаги "BeFit Fitness and Wellness" соғломлаштириш масканида Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда турли вазирликлар раҳбарлари, спорт усталари иштирок этиб, журналистлар билан мулоқот ...
ДОРИ ЎРНИГА РАҚС
-Ҳар куни дори ичиш жонимга тегди. Мен билан ҳаттоки синфдошларим ҳам гаплашишни исташмайди. Мени семиз деб, калака қилишади, кўзига ёш олди қизча.
Бешариқда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати юксалмоқда
Туманда 2013 йили барча бўлим ва тиббий хизматларни ўзида мужассамлаштирган тиббиёт мажмуаси қурилиши бошланган эди. Ўтган вақт мобайнида бу борада белгиланган вазифалар ижроси, қурилиш-бунёдкорлик ишлари учун 40 миллиард сўмга яқин ...
Яна ўша мавзу: Вакцина бепуштликка олиб келадими?
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда қизларни (ВПЧ) вакцинаси билан эмлаш келажакда бепуштликка олиб келиши таъкидланаётган аудио-хабарлар тарқалмоқда. Номаълум аёл томонидан тарқалаётган аудиоёзувда Тошкентда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мажлис ўтказилгани ва унда аёлга ...
Шифокорларнинг ўзи ўтадиган тиббий кўрик пулликми?
Парламент қуйи палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Тиббиёт ходимларининг даврий тиббий кўригини ташкил этиш масалалари: муаммо ва ечимлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш ...
Ҳомиладор аёлларнинг имтиёзлари қандай?
Меҳнат кодексига асосан ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ...
Унутилмаган, аммо ўрганилмаган аллома Ибн Синога муносиб авлод бўла оляпмизми?
Алломаларни одатда таваллуд кунларида эслаймиз, улар ҳақида матбуотда мақола эълон қиламиз, тадбирлар уюштирамиз. Мақолалар ўқилади ё ўқилмайди, тадбир эса якунланади одамлар тарқалади, муаммолар унитилади. Уламоларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборимиз афсуски ...