«Маскалар» нархи 5000 сўмгача сотилмоқда. Бунга ким айбдор?

Фото: vkonline.ru

Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси юртимиз ҳудудидаги дорихоналарда сотилаётган ниқоблар нархини ўрганди.

Дорихоналар одамларнинг соғлиғи учун эмас, балки аллақачон мўмайгина даромад кўрадиган шахсий бизнесга айланиб улгурган. Бунинг ёрқин далили эса, коронавирус ҳақидаги хабар тарқагандан сўнг ниқобларнинг нархини автоматик тарзда кўтарилганидан кўришимиз мумкин. Келинг, яхшиси буни фактлар орқали кўрсатамиз.

Республика маркази ҳисобланган Тошкент шаҳрида аллақачон ниқоб етишмовчилиги бор, бу 60 фоиз дорихоналарни ташкил қилади. Бор бўлса ҳам 1000 сўмдан 5000 сўмгача.

Тошкент вилоятининг 60 фоиз дорихонасида 1500-2000 дан сўмгача ниқоблар сотилади.

Наманган вилоятининг 50 фоиз дорихонасида эса 2000 сўмдан сотиляпти.

Фарғона вилоятида эса бу кўрсаткич 50 фоиз дорихоналарда 1000 сўмни ташкил қилмоқда.

Aндижон вилоятида деярли 100 фоиз дорихоналарда ниқобларнинг нархи 1000 сўмдан 1500 сўмгача.

Хоразм вилоятида ўртача кўрсаткич 1500 сўм, аммо 70 фоиз дорихоналарда ниқоб етишмовчилиги мавжуд.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида эса деярли 90 фоиз дорихонада ниқоб йўқ. Бор бўлса ҳам, 1500 сўмдан.

Навоий вилоятининг 70 фоиз дорихонасида умуман ниқоб йўқ.

Сирдарё вилояти, 85-90 фоиз дорихонада ниқоб тугаган, нархи эса 1000 сўмдан 1200 сўмгача.

Бухоро вилоятидаги дорихоналарнинг 70 фоиз дорихонасида 1500 сўмдан 2000 сўмгача нархларда ниқоблар сотилмоқда, 30 фоизида эса 1000 сўмдан сотилмоқда

Жиззах вилоятидаги ниқоблар нархи 500 сўмдан 5000 сўмгача

«Коронавирус ҳақидаги хабар тарқаганидан ҳеч қанча вақт ўтмай дорихоналарда ниқобларнинг нархлари шу тарзда сезиларли ошди. Бу ҳали дорихоналарнинг сиз билан биз билган “бизнес”и, билмаганларимизга эса аниқлик киритиб албатта сизга баён қиламиз» дейилади Федерация маълумотида.

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг