Бугун халқаро стоматологлар куни

9 февраль – Халқаро стоматологлар куни

9 февраль  куни  Халқаро стоматологлар куни нишонланади.  Байрам йилдан йилга оммавийлашиб бормоқда.  

Фото: «Yandex»

“Стоматолог”   —  мутахассислиги жуда қадимийдир. Биринчи бормашина прототипига 9 минг йил бўлди. АҚШ ва Франция олимлари ана шундай деб тасдиқлайдилар. Покистоннинг Белужистон вилоятида  эрамиздан аввалги  7- 5,5 минг йилларида яшаган одамларнинг қолдиқлари  топилган. Олимлар топилмаларнинг тишларида ҳаёт пайтларида  қилинган  диаметри 1-3 миллиметр ва чуқурлиги 3,5 миллиметргача бўлган  тешикчаларни кўришган. Кўп ҳолларда жағнинг ички томонидаги  илдиз тишларда эговланган тешикчалар топилган. Қадимги “стоматолог”ларнинг  бундай ишларни замонавий врачлар юқори баҳолашадилар. “Стоматологлар куни” байрами стоматологларнинг пайдо бўлишига  қарагандан  анча кейин пайдо бўлди.

Байрам тарихи эрамиздан аввалги III-асрдан нишонлана  бошланди. Агар афсоналарга ишонадиган бўлсак, бу байрам Муқаддас Апполония  кунида нишонланган, фақат ибодат қилинган ва тиш оғриғи тўхтаган. Апполония  александрия амалдори оиласида туғилган. Апполонияга  турли айблар қўйилган. Уни христиан динидан воз кечиши учун  қаттиқ қийноқларга солишган. Унинг тишларини суғуриб ташлашади, бу ҳам қизнинг эътиқодини синдирмайди, шунда уни тириклай ёндирмоқчи бўлишган. Апполония ўзини оловга ташлаган. Бу воқеа 249 йил 9 февралда содир бўлган. Воқеадан одамлар  қаттиқ таъсирланганлар ва натижада тиллардан тилларга ўтишига сабаб бўлган. Шу тариқа Апполония ҳақида, тиш оғриғидан халос қилувчи афсона пайдо бўлган.

Дўстларингизга улашинг: