Агентлик огоҳлантирди: Тиббий буюмлар нархини асоссиз ошириш фармацевтика фаолиятини тўхтатиб қўйишга асос бўлади!

Фото: Мое Право

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги Ўзбекистондаги дорихоналарда сўнгги кунларда дори воситалари ва тиббий буюмлар нархи сунъий равишда оширилаётгани, хусусан, асл нархи 1000 сўм бўлган тиббий ниқоблар нархи икки баробар ошиб кетгани, бундай буюмлар тақчиллиги юзага келгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

«Сўнгги вақтларда хориж давлатларида, хусусан Хитой Халқ Республикасида хавфли юқумли вирус билан касалланиш ҳолати авж олганлиги сабабли республикамиз дорихоналарида тиббиёт ниқоблари тақчиллиги кузатилаётгани ва унинг чакана нархи кескин ошиб кетгани, шунингдек, йўтал, грипп ва шамоллашга қарши, иммунитетни мустаҳкамловчи ва вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситаларининг чакана нархида ҳам ўсиш кузатилгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2647-сонли қарорига мувофиқ, четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш – уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ўз ваколатлари доирасида дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун белгиланган улгуржи ва чакана савдо устамаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.

Ўз навбатида, мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартиби, рецепт асосида бериладиган ҳамда электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартибининг бузилиши – лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳолати ҳисобланади ҳамда бу фармацевтика фаолияти учун берилган лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келади.

Шу муносабат билан, фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлардан дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартибига, лицензия талаблари ва шартларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Фарғоналик беморга жигар кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятли ўтказилди
Фото: Facebook Бугунги кунда академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида трансплантация жарроҳлиги каби мураккаб операциялар муваффақиятли ўтказилмоқда. Яқинда Ҳиндистоннинг Yashoda Hospitals шифохонаси мутахассислари билан ҳамкорликда ...
Бош шифокорлар аҳоли олдида ҳисобот беради. Илк тажриба
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳаётга татбиқ этилган оилавий поликлиникалар бош шифокорларининг аҳоли олдида ҳисобот бериши илк бора амалда қўлланди. Бу ташаббусни биринчилардан бўлиб Пойтахтимизнинг Шайҳонтоҳур туманидаги № 41 оилавий поликлиника ...
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонига доир маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра 32763,7 минг кишини ташкил этди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16583,0 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 16180,7 минг кишини (49,4 %) ташкил этди. ...
Энг яхши фармацевтларга «Олтин юлдузча» мукофоти топширилди
Олтин юлдузча мукофоти йилнинг энг яхши аптекаси, ишлаб чиқарувчиси, энг яхши иш берувчиси ва бошқа қатор номинациялар бўйича ўз эгаларига топширилди Тошкент шаҳридаги Фармацевтика институтида ўтказилган Ўзбекистондаги 1-фармацевтика анжуманида Ўзбекистон тарихида ...
Тиббиёт муассасаларида киши бошига молиялаштириш бўйича тажриба ишлари бошланади
Фото: astana.salexy.kz 2019 йил 1 апрелдан республиканинг айрим туманларидаги тиббиёт муассасаларида жаҳон тиббиётидаги энг илғор амалиётлардан бўлган киши бошига молиялаштириш бўйича тажриба-синов ишлари бошланади. Бу ҳақда соғлиқни ...
Тошлоқлик Азизбекнинг танасидан 16 дона игна топилган эди. Унинг бугунги ҳолати қандай?
Шу йилнинг январь ойида 11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилгани ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалган эди. Фото: kun.uz Чақалоқ жарроҳлик амалиётига ётқизилгани, соғлиги ҳақидаги янгиликлар ҳеч кимни ...
Вазирлар Маҳкамаси кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатини тасдиқлади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан қуйидагилар: кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ...
Фарғона шаҳрида замонавий поликлиника ишга тушди
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этишга оид давлат дастурлари, инвестиция лойиҳалари доирасида барча шифо муассасалари босқичма-босқич модернизация ва реконструкция этилиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар, мебеллар билан жиҳозланмоқда. Фото: fsh.uz Конституция ...
«Энг яхши бағишлов шеър» номинацияси ғолиби аниқланди. У бўлажак шифокор
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона бўлимидаги анжуманлар залида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов ижодига бағишланган адабий кеча ўтказилди. Тадбирда ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига унутилмас ҳисса қўшган атоқли шоир ва ...
Яна бир шифокор сабабсиз ҳақоратланиб, калтакланди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд вилояти Қўшработ туман тиббиёт бирлашмасида ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокорни беморнинг яқинлари калтаклаганлиги ҳолатлари акс этган материаллар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганилди. Бу ҳақда "УзА" хабар ...
Дорихоналар фаолиятидан кўнгил тўладими?
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг сифатли дори-дармон воситаларига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш, шунингдек фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилиш борасида ...
Хитойдан қайтган йигит ис газидан вафот этган
Жорий йил 5 февраль куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Ҳаётобод қишлоғида яшовчи, 2000 йилда туғилган Абдуқодиров Муҳаммадбобур Мунаввар ўғли ўзи истиқомат қиладиган уй ҳаммомига ювиниш учун кириб кетиб, бир неча ...
Шифокорларнинг ўзи ўтадиган тиббий кўрик пулликми?
Парламент қуйи палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Тиббиёт ходимларининг даврий тиббий кўригини ташкил этиш масалалари: муаммо ва ечимлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш ...
Ҳиндистонлик  шифокорлар Фарғонада
Фарғона шаҳридаги "Юлдашев номли МДМ" даволаш-диагностика марказида Хиндистоннинг етакчи профессорлари-онколог Чопра Ракеш  ва терапевт Санжай  Сехраватлар саратон касаллиги ва уни даволаш йўллари мавзусида маъруза ўқидилар. Тадбирда шифокорлар, турли ташкилотлар вакиллари  ва оммавий ...
Ўйламай ҳомиладор бўлиб, бола олдираётганлар сони ортмоқда (видео)
Фото: cont.ws Бугуннинг глобал муаммоларидан бирига айланган ва кўплаб хатарли касалликларнинг «уйғониши»га туртки бўлаётган «Аборт ва унинг асоратлари» ҳақида маълумот олиш учун Тошкент тиббиёт академиясининг 2-акушерлик ва ...