Қувада «тез ёрдам» машинаси ойнаси синдирилди, ҳайдовчи ҳушдан кетказилди, шифокорини эса…

Иллюстратив фото

Гап бошидаёқ айтиб қўйсак: шифокор соғ-саломат, унга тан жароҳати етказилмаган, бироқ воқеалар ривожи зўравон ўйлаганидек ривожлангандами… ўх, оқибатини тасаввур қилишнинг ўзи қўрқинчли!

Энди бир бошдан.

Ўтган йилнинг 29 ноябрь куни қоқ пешинда Қува тумани «Тез тиббий ёрдам» бўлимига (ТТЁБ) Ю.Олим деган шахс (1966 й. т. судланган) келиб, хотини ва фарзандининг мазаси қочиб қолгани, зудликда ёрдам кўрсатиш кераклигини айтади. Ю.Олим спиртли ичимлик таъсирида эди, бироқ «Тез ёрдам»дагилар мурожаатчининг ҳушёр ёки маст эканига қараб ҳаракатга тушармиди?!

Дарҳол Ю.Олим билан бирга йўлга тушилди.

Айтилган манзилга келинсаки, хонадон қулф экан! Ҳолат шубҳалими? Балли. Шу боис ТТЁБ шифокори Т.Муҳаббат (исм-шарифлар ўзгартирилди) ичкарига ёлғиз эмас, ҳайдовчи И.Икром билан бирга киражагини айтади. Бироқ бунга Ю.Олим рози бўлмайди: шофёринг кирмайди, бир ўзинг кирасан!

Шифокорнинг шубҳаси ҳайдовчига ҳам ўтди: бир эмас, иккита касал бор дейилаётган хонадон қулф, устига-устак, ичкарига фақат шифокорнинг ўзигина кириши талаб қилинмоқда?!

Ҳайдовчи машинадан тушади: дўхтир билан бирга кираман!

Яна рад жавоби янграйди: йў-ўқ, сен кирмайсан, дўхтирнинг бир ўзи…

Вазият қанчалар шубҳали ва таранг бўлмасин, шундаям шифокор муросага боради: хўп, майли, ҳайдовчи ичкарига кирмайди, қўшнилардан бирортасини чақирайлик, улар ҳамроҳ бўлсин менга…

Бироқ қўшнини чақиришга улгурмайди. Шифокор ёлғиз ичкарига кирмаганидан жазавага тушган Ю.Олим аввалига тош билан «Тез ёрдам» ойнасини чил-чил синдиради, камига ҳайдовчининг ҳам юзига (тош билан) уриб, ҳушидан кетказади…

…Кейинроқ, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ўтказилганда маълум бўладики, Ю.Олимнинг на хотини, на фарзандининг мазаси қочган, ўша куни уйида ростан ҳам ҳеч ким йўқ, умр йўлдоши болалари билан Андижонга — қариндошининг тўйига кетган экан…

«Тез тиббий ёрдам»га ўз оёғи билан бориб, шифокорни уйига чақиришдан муддао не эди? Хизмат машинасига зарар етказиб, камига ҳайдовчини тош билан уриб, ҳушидан айирган Ю.Олимга қандай чора кўрилди?

Шу ва шу каби саволларга жавоб топмоқ ниятида жиноят ишлари бўйича Қува туман судига мурожаат қилинди. Туман жиноят судида бундай иш кўрилмаганини билгач, суриштирувлар давом эттирилди. Аён бўлдики, Ю.Олимга нисбатан жиноят эмас, балки маъмурий ҳуқуқбузаликка оид иш қўзғатилган экан?! Ажаб, ёлғон маълумот беришдан ташқари, ҳайдовчини ҳақоратлаб, камига тош уриб, ҳушидан кетадиган даражада жароҳат етказган, устига-устак, давлат мулки бўлган машина ойнасини чил-чил қилган шахс наҳот жиноий эмас, маъмурий жавобгарликка тортилса?

Қува туман маъмурий суди раиси Азизбек Жумаев (Ю.Олимга нисбатан қўзғатилган) маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш судга келиб тушганини тасдиқлади. Бироқ «дело»ни прокуратурага қайтариб юборибди.

Сабаб?

Суд раисига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликда айбланаётган шахс хатти-ҳаракатларида жиноятлар аломатлари бор деган хулосага келинди, асос шу.

Демак, «дело» суддан ўтмаган, аксинча, судда «синибди». Мавжуд ҳолатларга қайта суриштирув ва тергов жараёнида янада ойдинлик киритилар, қолаверса, олдинда яна суд бўлиши эҳтимолиям катта. Энди бу ёғи вақт ҳукмидаги масала… Шундай экан, ёзувларга нуқта қўйсакми?

Йўқ, тил учида турган бир-икки мулоҳазаларни айтмасак бўлмас.

Шифокорга бўлаётган турли кўринишдаги тажовузлар кўпаяётгани бор гап. Озмунча саломатлик посбонлари жабр чекдими, чекмаяптими? Бирининг бурни синган, яна бири кўзидан мосуво бўлган… Тажовузлардан ҳатто ҳамшира қизлар қочиб қутулаётгани йўқ. Бироқ уларнинг муҳофазаси, самарали ҳимояси масаласининг ҳуқуқий асослари ҳамон муаллақ турибди. Илдамлаш керакдай…

Иккинчидан, Ю.Олимга нисбатан очилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш суддан «синиб» қайтгани-ку, кўнгилда шубҳа устига шубҳа туғдиради. Ички ишлар ходими жиддий суриштирув ўтказганми ўзи? Яққол жиноятга тортиб турган ҳолатни «рандалаб-андавалаб», «маъмурий»га айлантиришдан мурод не? Бунинг сабаби пофессионал салоҳиятга бориб тақаладими ёки профессионал ҳалолликка?! Ҳудудда жиноятчиликни камайтиришга сунъий уринишнинг ҳосиласимикан бу ё?!

Хуллас, саволлар кўп. Улар орасидаги биттаси эса хаёлда айлангани-айланган: «Тез тиббий ёрдам» шифокорини алдаб уйга чақиришдан асл мақсад нима эди? Ҳеч ким йўқ бўлган хонадонга «ёлғиз ўзи кирсин», дея оёқ тираб олиш-чи? Нима дейишниям билмайсан, киши. «Ичкари»да шифокор сергўшт димлама билан меҳмон қилинмас эди — шуниси аниқ!

Шифокорларга муносабат шу даражага тушиб қолдими?!

Манба: xabar.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Президент қарори: соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган. Қарор билан соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низом тасдиқланди. Белгиланишича: а) соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий ...
Ростдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойга 5 минг боғ исириқ жўнатдими?
Йил охирида парламентдан ва бош прократурадан қаттиқ дакки олган Соғлиқни сақлаш вазирлигида аҳвол аслида қандай? Юзлаб шифокорлар ва тиббий ходимлар калтакланиши, улар қадр қиммати ер билан битта бўлишида кимларнинг ҳиссаси ...
Фарғонада яна бир шифокор калтакланди. Бу ҳолат қачонгача давом этади?
Фарғонада бемор қиз ва унинг онаси тиббиёт ходимларига тажовуз қилиб, ҳамширага жароҳат етказди. 2020 йил 28 январь куни Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳолати юз берди. Бу ҳақда ...
Соғлиқни сақлаш вазири депутатлар олдида ҳисобот берди
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар Соғлиқни сақлаш вазирининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги фаолият тўғрисидаги ахборотини эшитдилар. Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати 2018 йил 19 ...
МУЛОҲАЗА: Тез ёрдамга нега йўл бермаймиз?
Одамлар нега Тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермайди? Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармасига нега маблағ ажратилмаяпти? Бир марталик шошилинч тиббий ёрдам хизмати 100 минг сўмга тушишини биласизми? Иситма тушириш ...
Ёшариб бораётган яна бир касаллик ҳақида
Яқинда Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия неврологларининг III-Халқаро форуми ҳақида хабар берган эдик. Фото: likonplus.ru Мутахассисларнинг таъкидлашича, айни кунда бош мия тизими билан боғлиқ ...
АҚШ компанияси Dori-Darmon’ни беш йил муддатга ишончли бошқарувга оляпти
Пойтахтимизда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази ҳамда Американинг United Investment Healthcare Group компанияси ўртасида Dori-Darmon компаниясини ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги шартномани имзолаш маросими бўлиб ...
Патронаж ҳамширалар учун йўл ҳақи компенсацияси белгиланади
 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юртимиз тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган ҳамширалар фаолиятига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Айтиш жоизки, аҳоли саломатлигини муҳофза қилишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами йўналишидаги ҳамширалар хизмати ҳам ...
Қуролли Кучларда тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақида kun.uz хабар бермоқда. Фото: army.ziyonet.uz Ҳужжат ...
Сенат: «Мамлакатдаги деҳқон бозорларининг санитария-эпидемиологик ҳолати ҳам талабга жавоб бермайди»
Ўзбекистондаги умумий овқатланиш корхоналари ва деҳқон бозорларининг санитария - эпидемиологик ҳолати талабга жавоб бермайди. Бу ҳақда Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев маълум қилди, деб хабар берди «Дарё» нашри. «2017 йилда режа асосида ...
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатларини фош этишда ҳукуматга ёрдам бериш учун махсус Telegram-бот очилди
Фото: Sputnik Ўзбекистонда мажбурий меҳнат борасида қуйи бўғиндаги ўзбошимча раҳбарларни фош этишда ҳукуматга ёрдам бериш учун @paxta2018_bot манзилида «ПAХТА-2018» номли махсус бот очилди. Бу ҳақда Хушнудбек Худайбердиев ўз ...
Олимлар инсулин таблеткасини синовдан ўтказишди
Гарвард университети олимлари каламушларда янги турдаги инсулин ҳапдорисини синаб кўришди, деб хабар бермоқда «AFP». «ТАСС» ёзишича, бу ишланма миллионлаб кишиларни кунлик эмлашлардан халос қилиши мумкин, деб ёзмоқда хабар.уз Шу пайтгача таблетка яратишга ...
Шифокорнинг ҳаётига тажовуз қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фото: xs.uz Хабарингиз бор, жорий йил 21 август куни соат 10.00ларда Хонобод шаҳар Тараққиёт 3-тор кўчасида яшовчи 1982 йилда туғилган Ф.А. бирга яшовчи онаси, 2-гуруҳ ногирони, 1955 йилда ...
Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича психиатрия муассасалари хабардор қилинади
Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Низомга мувофиқ Ички ишлар органлари ҳар бир ўз жонига қасд қилиш ...
Унутилмаган, аммо ўрганилмаган аллома Ибн Синога муносиб авлод бўла оляпмизми?
Алломаларни одатда таваллуд кунларида эслаймиз, улар ҳақида матбуотда мақола эълон қиламиз, тадбирлар уюштирамиз. Мақолалар ўқилади ё ўқилмайди, тадбир эса якунланади одамлар тарқалади, муаммолар унитилади. Уламоларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборимиз афсуски ...