Қин озодалиги зарурми?

Аёллар жинсий аъзолари идеал баланслашган тизим бўлиб, кўпчилик унинг тозалигига ортиқча қайғуриб юборади. Бу эса кўпинча яхши натижага олиб келмайди.

Фото: serpadres.es

Инсон организмидаги энг ифлос, инфекция билан тўлиб тошган жой бу – унинг оғзидир. Лекин аёллар доимо қинни ювишга ҳаракат қилишади. Қуйида нега қинни “тинч қўйиш керак”лиги тўғрисида гаплашамиз.
Қин – идеал баланслашган тизим. Британиялак гинеколог Остин Угвумаду “Организмнинг бу қисми миллионлаб йиллар давомида юқори самарали ўз-ўзини тозалашга эришган” деб бежиз айтмаган. Қиндаги кислотали мухит бактерияларни ўлдиради. Қинни кўп ювиш унинг муҳитини ўзгаришига (pH), фойдали микроорганизмларнинг ўлиб кетишига олиб келади. Қин муҳити кислотали бўлиб, pH 3.8 дан 4.4 гача бўлади. Интим гигиена маҳсулотлари қин муҳитини нейтрал ёки жуда кислотали қилади. Кислотали муҳитни кучайтирадиган геллар вактериал вагиноз касаллиги рецидивларини (қайталашлари) сезиларли камайтиради. Лекин соғлом қин учун бу восита шарт эмас. Нейтрал муҳитли геллар эса фойда ҳам, зарар ҳам келтирмайди.

Ювиш (спринцевание). Айрим гинекологлар қинни вақти-вақти билан хлоргексидин воситасида ювишни тавсия этишади. Бу фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради. Бунда қин учун фойдали лактобациллалар ўлиб кетади. Бу эса қин муҳитини ўзгартиради. Айрим ювиш воситалари эса ўзида ароматизаторлар ва қўшимча моддалар сақлайди. Бу эса аллергик реакция келтириб чиқариши мумкин. Қин ўзини ўзи тозалайди. Уни сув, сирка кислотаси ёки бошқа эритмалар билан ювиш зарурати йўқ. Қин ажралмалари эса доим ҳам унинг тоза эмаслигини билдирмайди.

Вулвани ювиш керак, лекин тўғри усулда. Бунда ювиш олдиндан орқага бўлади. Ташқи жинсий лаблар бурмаларида тер безлари, ёғ безлари ажралмалари, бактериялар тўпланиши мумкин. Шу сабабли ювиб туриш керак. Кўп ювиш унинг териси бутунлиги бузилишига, инфекция тушишига олиб келади. Шу сабабли озгина совун билан ёки тоза сув билан ювиш керак. Ювишдан сўнг глицерин, шафтоли мойи суртиш ҳам фойдали.

Ширин ҳидли шамчалар тўлдирилган иссиқ сувли ванна зўр бўшаштирувчи даводир. Агар шу сувга яна ароматланган “бомбачалар” қўшишни истасангиз, бу қин учун яхши эмас. Бу ҳам қининг муҳитини бузади, инфекцияларнинг тез юқишига олиб келади.

Қиндан ҳид келиши ҳам унинг тоза эмаслигини билдирмайди. Ҳар бир аёлнинг ўзигагина ҳос ҳиди бўлиб, у ҳайз цикли давомида ўзгариши мумкин. Буни парфюмерия билан йўқотиш тўғри қарор эмас. Ўзингиз учун ҳос ҳид ўзгарсагина иккиланиш учун сабаб бор бўлади. Бунда врачингизга учрашингизни маслаҳат бераман.
Ҳайз вақтида ҳам ароматли тагликлардан фойдаланманг. Бу биринчидан қин муҳитини бузса, иккинчидан аллергик реакция келтириб чиқариши мумкин.

Сифатли ва қулай ички кийимлар ҳам алоҳида ўрин тутади. Экспертлар пахтадан тайёрланган ички кийимларни тавсия этишади. Шунингдек кийим ўта тор бўлмаслиги керак. Жинсий аъзоларга етарли ҳаво келмаслиги унда замбуруғлар ривожланишига олиб келади.

Ташқи жинсий аъзолар терисини доим рак касаллиги бор йўқлигига текшириб туриш керак. Бу ерда янги хол, доғ кабилар пайдо бўлганида мутаҳассисга учрашиш зарур.

Хуршидбек Якубжонов,

шифокор

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Муҳими: Эътиборсиз бўлмайлик!
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти  маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили 50 минг нафар одам, 1 млн ҳайвон қутуриш касаллиги билан хасталанади. 10 млн. нафардан ортиқ одам ҳайвонлар тишланишидан жабрланади. Шунга ...
Кўкрак бези саратони: унинг олдини қандай олиш мумкин?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра хавфли ўсма хасталиклари билан касалланиш кўрсаткичлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жумладан, Европада ҳар йили саратон касаллиги 3,5 миллион нафарга яқин инсонда аниқланиб, шундан 1 миллион нафардан ...
Растаропша — танангизни хасталикдан ҳимоялайди
Растаропшанинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш 2000 йиллик тарихга эга. Биринчи марта I-асрда рим врачи, табибшунос Диоскорид Педанийнинг «Доривор воситалар ҳақида»ги илмий асарида растаропшанинг дориворлик хусусиятлари қайд этилган.
Ёз мавсумида ўткир юқумли ичак касалликлари билан қандай курашилади?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили юқумли ичак касалликларига чалинаётганларнинг  70 фоизини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Ёзнинг иссиқ кунлари бошланиши билан  аҳоли орасида ўткир ...
Буйракда тошлар қандай пайдо бўлади?
Бу касаллик асосан организмда моддалар алмашинувининг бузилиши сабабли келиб чиқади. Шу билан бирга касалликнинг бошқа омиллар хам сабабчи: -етарли миқдорда суюқлик ичмаслик сабаб организмда сув алмашинувининг бузилиши; -пешоб йўлларидаги инфекциялар; -пешоб хажми камайганда ...
Ўткир  бўшашган  фалажлик- қандай  касалликларда  учрайди?
Ўткир бўшашган фалажлик-бу 24-48 соат ичида ўткир бошланадиган ва оёқ-қўл бўшашиб, иш фаолиятининг бузилиши ёки бош мия нервлар фаолиятининг бузилиши билан кечадиган касалликдир.
Ис гази нима? У қандай пайдо бўлади ва қандай қилиб организмни заҳарлайди?
Об-ҳавонинг  кескин совиб кетиши туфайли  фуқаролар ўз уйларини турли йўллар билан иситишга  ҳаракат қилишади. Минг афсуски, оддий ҳавфсизлик  қоидаларига риоя қилмаслик аянчли ҳолатларга олиб келиши мумкин.  Турли ёнғинлар, ис газидан ...
ТОРЧ инфекцияси нима?
ТОРЧ инфекцияси деган номни кўп эшитгансиз. Бунинг ўзи нима? Бу қандай инфекция-ки, бунчалик машҳур? Аслида шунчалик ёмонми? ТОРЧ инфекциялари қаторига бир қанча инфекциялар кириб, атаманинг ўзи уларнинг номининг бош ҳарфларидан олинган. Toxoplasma ...
Кўзойнаклар кўришни пасайтиради(ми?)
Фото: Центр Микрохирургии Глаза Кўз ташқи ахборот олиш воситаларининг энг асосийси саналади. Болаликданоқ кўзларни эҳтиёт қилиш керак. Қуйида кўз тўғрисида нотўғри тушунчалар ҳақида айтиб ўтамиз. Эрта ривожланишга ...
Қабзиятга  беэътибор бўлманг!
Қабзият деб бир ҳафта давомида уч мартадан кам ич келишига ёки ўта қаттиқ шаклланган нажас ажралишига ёки нажас констенциясидан қатъий назар дефекациянинг ортиқча кучаниш билан кечишига ёки оз миқдорда ич ...
Нима сабабдан 40 ёшдан кейин кўриш ўткирлиги пасаяди?
Фото: "АиФ" 40 ёшдан кейин кўриш ўткирлиги қандай ўзгаради? Ёш ўтган сари кўпчилик инсонларнинг кўрув тизимида жиддий ўзгаришлар бўлади. Яъни инсон узоқ масофадаги буюмларни кўриши сақлансада, яқин масофадаги ...
Сиз ҳар куни тўғри овқатланяпман деб ўйлаяпсизми?
Cиз ҳар куни эрталабки нонуштада нималар истеъмол қиласиз? Ширин чой, сариёғ ва қовурилган тухум дастурхонингиздан ўрин олган, шундайми? Тушликда-чи? Албатта қуюқ таомлардан тановул қиласиз. Кечки нонуштада ҳам оила даврасида ёғлиққина ...
Соғлом турмуш тарзини қандай ташкил қилиш керак?
Соғлом турмуш тарзи, инсоннинг узоқ умр кўриши, соғлом бўлиши, фарзандларнинг камолини кўришида муҳим аҳамиятга эга. Соғлом турмуш тарзи деганда нималарни тушунамиз?
Кўз сили касаллиги: тасниф, ташҳис ва даво
Маълумотга кўра сил касаллигини келтириб чиқарувчи бактериялар Немис олими Роберт Кох томонидан 1882 йил 24 мартда кашф этган. 
ОИВ инфекция ва ОИТСнинг бир-биридан фарқи нимада?
ОИВ-инфекцияси - инсон организмидаги вирус бўлиб, аммо касаллик аломатлари ҳали намоён бўлмаган даврдир. Бу даврда инсон вирус ташувчиси ҳисобланади. ОИТС - касалликнинг сўнги босқичи. Бу даврда инсон организми ҳар қандай касалликка ...