Фарғонада “Она-бола” жамғармаси иш бошлади

Фото: XDP.uz

Бугун, 3 февраль куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев қабуллар уйида Исроил ва Россия тиббиёт жиҳозлари мутахассислари ҳамда тадбиркорлар билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Дастлаб меҳмонлар самимий қабул учун миннатдорчилик билдирдилар.

Мулоқот чоғида меҳмонлар она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, туғруқхоналарни замонавий технологик тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, Фарғонада янгидан очилган “Она ва бола” жамоатчилик жамғармаси фаолиятини йўлга қўйиш каби масалаларни муҳокама қилдилар.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

-Мен Ўзбекистон, Фарғонада илк бор бўлишим ва у менга жуда ёқди,-дейди “MVI medical centre” компаниясининг (Исроил) бош директори Наталя Мелек.

-Туғруқ ва она — бола саломатлиги тиббий ускуналарини Фарғонага келтириш билан бирга биз тиббиёт мутахассислари малакасини оширишдаги муҳим жиҳатни ҳам қамраб оламиз. Мақсадимиз Исроилда жорий этилган юқори савиядаги тиббий хизматни Фарғонада ҳам йўлга қўйишдир.

Музокараларда “Тиббий ускуна хизмати” МЧЖ (Россия) бош директори Сергей Артемов, “Salus” Халқаро жамғармаси бош директори (Исроил) Егор Иванков икки томонлама манфаатли ҳамкорлик тиббий хизмат даражаси юксалишига самарали таъсир кўрсатади, дедилар.

Учрашув давомида Фарғона вилоятида янгидан  иш бошлаган “Она ва бола”жамғармасининг режалари хусусида ҳам сўз борди. Жамғарма Исроил ва Россия тиббиёт марказларининг тажрибали мутахассислари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши таъкидланди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

“Трамадол” савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш тадбирлари давомида айрим фуқароларнинг жинояти фош этилди. Марғилон шаҳрилик, 1982 йилда туғилган А. ...
Тиббиёт коллежлари фаолияти босқичма-босқич такомиллаштирилиб борилади
Бугун мамлакатимизда ёшларни ўзи танлаган соҳанинг малакали мутахассиси бўлиб етишиши учун тизимда изчил ислоҳотлар ўтказилиб, таълим муассасаларининг моддий-техник базаси замон талабига тўлиқ жавоб бериш учун амалий ишлар қилинмоқда.
Энг улуғ ва шарафли касб эгаларига эҳтиром
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда шифокорлар байрами ...
Фарғонада беморларга инсулин ўз вақтида берилмоқдами?
Фото: daryo.uz «daryo.uz» таҳририятига Фарғона вилоятининг Риштон туманидан мурожаат келиб тушди.  Унда шундай дейилади: «Ассалому алайкум, «Дарё»! Мен сизларга Риштон туманидан ёзяпман. Риштон туманида қандли диабет билан оғриган беморлар танг ...
Шифокорга яна қўл кўтаришди. Андиша ва орият ҳамма нарсадан устунми?
Шифохона ва ИИБ ходимлари маълумотларига таянган ҳолда рўй берган салбий воқеа тафсилотларига тўхталамиз: Фото: kun.uz 25 январь куни ярим кечаси салонида уч киши бўлган “Кобалт” автомашинаси Андижоннинг Хортум қишлоғи атрофида ...
Марғилонда эр-хотин ис газидан заҳарланди
Марғилонда 14 декабрь куни ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар берди. Марғилон шаҳрида яшовчи О.А. ва унинг турмуш ўртоғи М.А. уйидаги иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ ...
Марғилон тиббиёти: ҳисобот эшитилди, камчиликлар рўйи-рост айтилди…
Мамлакатимизда энг ноёб ва энг катта бойлигимиз бўлган халқ саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини жаҳон андозалари даражасига етказиш юзасидан изчил ислоҳотлар давом этмоқда. Бунда аҳолининг репродуктив саломатлиги ва ...
Бугуннинг гапи: Ҳозирги беморлар зўр усулини топиб олишган – портал!
Шифокорларнинг давлатдаги, жамиятдаги ўрни беқиёс, бу шубҳасиз. Лекин сўнгги йилларда бу соҳа бўйича ҳам зиддиятли фикрлар кўп учрамоқда. Тизим ходимлари маошлар камлигидан, моддий техник база сустлигидан, аниқ белгиланмаган ва оғир ...
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги XXIII — Тошкент халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди
«Ўзэкспомарказ» да маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва компанияларимиз билан биргаликда жаҳоннинг 18 мамлакатидан келган 200дан ортиқ компания вакиллари иштирок этдилар. 20 апрелга қадар давом этган кўргазмада республикамизнинг барча ҳудудларидан келадиган тиш докторлари ...
Тадбиркорлар томонидан давлат тиббиёт муассасалари ҳудудида ноқонуний қурилиш ва фаолият ташкил қилиш тақиқланади
Мамлакатимизда ҳар қандай давлат тиббиёт муассасаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли ...
Табибларга нега ишонамиз? Шаҳрихонлик «Ҳасан домла» хусусида
Чўкаётган одам хасга ҳам ёпишади. Эътибор берганмисиз, табибларга одатда кимлар мурожаат қиладилар - асосан асаб касалликларига дучор бўлган, хасталиги оғир беморлар. Улар йирик шифохоналарда, замонавий ускуналарда текширилиб, етук мутахассислар кўригидан ...
Афсун ва диний маросимлар орқали даволаш халқ табобати ҳисобланадими?
Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. Фото: Пикабу Низомга ...
Олтиариқда электрон оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасида ислоҳотлар амалга оширишга қаттиқ бел боғлаган. 1,5 йилнинг ўзида соғлиқни сақлаш масаласига бағишлаб уч марта видеоселектор йиғилиши ўтказди. Тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш, одамларда ҳақли эътироз ...
Футболчи-шифокорларимиз республикада учинчи
Фото: Fit.uz Жорий йилнинг 10-15 октябрь кунлари Самарқанда шаҳрида шифокорлар жамоалари ўртасида футбол бўйича Республика турнири ўтказилди. Унда вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган  шифокорларимиз фахрли учинчи ўринни қўлга киритдилар. Эслатиб ...
Бутун дунёда тиббиёт текин эмас
Мамлакатимизда сўнгги уч йилда тиббиёт соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Шунга қарамай, ҳали соҳада хусусан, аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида муаммолар бор. Тиббиёт муассасалари, хусусан, 16 ...