Юртимизда “фитомикс” ривожланади. У ўзи нима?

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Президенти Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган йиғилишда тиббиёт соҳасида маъмурий ислоҳот қилинишини айтган эди.

Фото: Православная Жизнь

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев дунё фанида янги йўналиш – фитомикс фанини Ўзбекистонда ривожлантириш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

«Фитомикс бу – озиқ-овқат таркиби ва уларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган технологияларни инсон организми ва саломатлигига таъсирини ўрганувчи фан. Шуни халқимизга айтайлик ва Ўзбекистонда бу фанни ривожлантирайлик.

Кеча мен «Нуроний» жамғармаси раҳбарларини чақириб айтдим, 60 ёшдан ошган одамларимиз ҳар куни 2-5 км кечки пайт юрса. Бу одамларимизнинг соғлиғи учун. Бизда бу борада муҳит пайдо бўлсин. Бир кунда қанча ош, қанча гўшт ейиш мумкин, мана шу масалани ҳам одамларга ўзимизнинг тилда етказайлик. Буни қилса бўлади, бунга миллиардлаб инвестиция керак эмас-ку.

Соғлиқ-соғлиқ деймиз, соғлиқнинг асоси бу – маданият. Шу боисдан, биз яқинда соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш тизимини тубдан такомиллаштирмас эканмиз, натижага эришолмаймиз.

Шунинг учун фитомикс фанини ривожлантиришга шахсан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, бутун тизими билан масъул бўлади», – деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев бу борада Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов ва Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошевга 2 ой муддатда агро ва биотехнологиялар, озиқ-овқат, шу жумладан, фитомикс, биотиббиёт ва фармабиология йўналишларини комплекс ривожлантиришга қаратилган қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифасини топширди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролардан тиббиёт муассасалари ҳудудларидаги махсус жойларда кутишларини, санитария қоидаларига риоя этишларини сўрайди
Ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалидаги ҳолат акс этган фотоматериал Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан атрофлича ўрганилиб, қуйидагиларни маълум қилади. Фото: minzdrav.uz Республика шошилинч тиббий ...
Фарғонада Германиялик мутахассислар бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади
Фото: UzA “Sog`lom avlod uchun” фонди болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: ногирон болаларни Германия клиникаларида тезкор даволаш; кам таъминланган оилалардаги ...
Фарғона шаҳрида дезинфекция ишлари тўлиқ ва сифатли ўтказилмоқда
Ижтимоий тармоқлар орқали “Ўзбекча дезинфекция” сарлавҳаси билан тарқалган видеоролик бўйича муносабат билдирилди Жорий йилнинг 13 апрель куни Фарғона шаҳар “Кимёгар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги жами 24 та ва Қўқон кўчасидаги кўп ...
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатларини фош этишда ҳукуматга ёрдам бериш учун махсус Telegram-бот очилди
Фото: Sputnik Ўзбекистонда мажбурий меҳнат борасида қуйи бўғиндаги ўзбошимча раҳбарларни фош этишда ҳукуматга ёрдам бериш учун @paxta2018_bot манзилида «ПAХТА-2018» номли махсус бот очилди. Бу ҳақда Хушнудбек Худайбердиев ўз ...
Ўзбекистонда коронавирус бўйича эпидемик вазият қай даражада хавфли?
Хабарингиз бор, Хитой Халқ Республикасида коронавируснинг янги типи эпидемияси юзага келган. 2020 йилнинг 23 январь тонгги ҳолатидаги маълумотларга кўра, Хитойда 571 ҳолатда коронавирус касаллиги аниқланган, ҳозирги кунгача улардан 17 нафар ...
Фарғонада “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” ўтказилмоқда
Аҳолининг тиббий билим ва тафаккурини юксалтириш,  оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳар бир инсоннинг ўзи ва яқинлари саломатлиги учун масъуллигини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” ...
Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда
Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцованинг маълумот беришича, Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда. Фото: aif.md Скворцова бу ҳақда «Соғлиқни сақлаш» ва «Демография» лойиҳаларига бағишланган ...
«Инсон ва саломатлик» V- Республика конгресси ўз ишини бошлади
Пойтахтимиздаги “Интерконтинентал” меҳмонхонаси мажлислар залида «Инсон ва саломатлик» V- Республика конгресси ўз ишини бошлади. Ҳар йили анъанага айланиб қолган конгрессда кардиология, неврология, педиатрия, пульмонология бўйича илмий жамиятларнинг янги клиник тавсияларини кўриб ...
Болалардаги ғилайлик касали даволанмоқда
Кўзлар мураккаб тузилишга эга аъзо ҳисобланади. Шу ўринда бир муҳим маълумотни айтиб ўтмоқчимиз: Атрофдаги оламни кўзлар орқали кўрамиз. Яъни кўзлар биз учун дурбиндек гап. Дурбин бош миянинг "қўли"да бўлиб, айнан ...
Уч эгзакнинг отасига Президент “Cobalt” совға қилди
Қўқоннинг «Давронбек» маҳалласида яшовчи Жасурбек ва Муслимахон Маматқуловлар оиласида 2018 йил 22 декабрь куни уч ўғил эгизак дунёга келган. «Невараларимиз давлатимиз раҳбарига ўхшасин деб, уларга Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйдик», ...
Фарғонада таксичилар шифокорларни бепул манзилига етказмоқда
Ҳозирда аксарият юртдошларимиз ишхонага ёки бирор манзилга етиб олиш учун такси хизматидан фойдаланмоқда. Хўш, бугунги кунларда уларда хизмат кўрсатиш қандай? Таксичилар хизмат ҳақини ошириб юбормадими? "Реал такси" бренди остида иш фаолиятини ...
Бағдодда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Бағдод туманида мустақиллик байрамининг 27 йиллигига бағишланган халқ сайли давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан уюштирилган  тиббий кўрикда ижтимоий патронаж ва рақамли рентген кўчма амбулаторияси аҳоли хизматида бўлди. [caption id="attachment_1758" align="aligncenter" ...
“Ҳамшира-2018” кўрик танлови шаҳар, туманлар бўйлаб давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қўшма қарорига асосан Риштон тумани тиббиёт бирлашмасида “Ҳамшира-2018” кўрик танлови ташкил этилди. Кўрик танловда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли терапия, ...
«Коронавирус» юртимизга кириб келгани ростми? Вазирлик муносабат билдирди
Фото: Kun.uz Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кериб келганлиги ҳақидаги, асосланмаган хабарлар тарқалмоқда. Ушба хабарлар мутлақо ёлғон бўлиб, айни пайтга қадар юртимизда коронавирус касаллиги умуман қайд этилмади. ...
Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда kun.uz хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Давлат ...