Фарғонада яна бир шифокор калтакланди. Бу ҳолат қачонгача давом этади?

Фарғонада бемор қиз ва унинг онаси тиббиёт ходимларига тажовуз қилиб, ҳамширага жароҳат етказди.

2020 йил 28 январь куни Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳолати юз берди. Бу ҳақда Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Юзи қонга беланган ҳамширанинг аянчли ҳолати тасвирланган сурат тезда ижтимоий тармоқларга тарқалиб, кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўляпти. Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари воқеани дарҳол ўргандилар.

Дастлабки ўрганишлардан маълум бўлишича, воқеа шу куни соат 14.30-15.00 лар атрофида ультратовуш текшируви (УТТ) ўтказиладиган хонада юз берган.

Ультратовуш текшируви ўтказувчи шифокор Машҳура Тошматова ва унга бириктирилган ҳамшира Матлуба Маъмурова одатдагидек беморларни навбат билан қабул қилишаётган эди.

– Фуқароларни навбат билан қабул қилиб текширувдан ўтказаётган эдик, – дейди шифокор Машҳура Тошматова. – Навбат 1992 йилда туғилган бир бемор қизга етиб келганида, у билан бирга хонага ёш бола кўтарган она ҳам кирди. Ёш болали аёл боласи касаллиги, инжиқлик қилиб тинимсиз йиғлаётгани, ташқарида ҳам 3 ёшли фарзанди совуқда изиллаб тургани, иккита бола билан қийналиб кетганини айтиб, навбатсиз кўрикдан ўтказиб қўйишни илтимос қилди. Шунда мен навбати етиб кирган қизга “Агар рози бўлсангиз шу болали аёлни сиздан олдин кўриб қўйсам”, деб рухсат сўрадим. Қиз эса таклифимга кўнмай, ўзининг касал эканини айтиб, навбатини бермади. Шу боис унинг ўзини текширишни бошладим. Шу жараёнда қизга ёш болали аёлга навбатини берса қанчалик савоб иш қилган бўлиши мумкинлигини тушунтириб насиҳат қилдим.

Маълум бўлишича, шифокор қизни пухта текширувдан ўтказиб, белгиланган тартибда ташхис қоғозини ёзиб беради. Қиз эса эшитган насиҳатдан асабийлашиб, хонадан чиқиб кетади. Кўп ўтмай хонага ёши катта бир аёл билан кириб келади. Аёл унинг онаси бўлиб, биргаликда тиббий кўрикдан ўтгани келишган экан.

Аёл УТТ хонасига кирибоқ “Нега қизимни ҳақорат қиласанлар?” деб бақира бошлайди. Тиббиёт ходимлари вазиятни ҳарчанд тушунтиришса ҳам, аёл уларни эшитмай УТТ шифокорига электр чойнакни отиб юборади. Шунда ҳамшира аёлни тинчлантирмоқчи бўлиб, унинг ёнига келганида жазавага тушган она ва бола ҳамширага очиқчасига тажовуз қилиб, қўли билан уриб, оёқлари билан тепиб тан жароҳати етказади.

Тўс-тўпалонни эшитиб бошқа ходимлар хонага чиқиб, она ва болани ташқарига базўр олиб чиқиб кетадилар. Поликлиника маъмурияти дарҳол тез тиббий ёрдам бўлимига, воқеа ҳақида профилактика инспекторига хабар беришди.

Тез ёрдам машинаси келиб, юзи қонга беланиб, хушидан кетган ҳамширани ўзига келтириб, биринчи ёрдам кўрсатгач, оғир ҳолатда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига олиб кетишади.

Филиалда беморни нейрохирург ва бошқа малакали мутахассислар иштирокида кўрикдан ўтказилиб, ёпиқ калла мия жароҳати, бош мия чайқалиши, бурун суяги синиши, бурундан қон кетиши ташхиси билан рўйхатга олиниб, марказнинг нейрохирургия бўлимига стационар даволаниш учун ётқизилди.

Ҳозирда беморга зарур даво муолажалари амалга оширилмоқда.

Ички ишлар органлари томонидан мазкур ҳолат бўйича зарур ҳужжатлар юритилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шуни қўшимча қилиш жоизки юқоридаги жанжалкаш она-болалар томонидан 2019 йил 18 январь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали 3-тез тиббий ёрдами подстанцияси ҳамшираси Дилафрўз Бозоровага таҳдид қилган бўлиб, уларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган эди.

Ўйлаймизки, бу сафар мазкур воқеага тез орада ҳуқуқий баҳо берилади.

Давлатимиз раҳбари парламентга мурожаатномасида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган, шифокорларга нисбатан бўлаётган зўравонлик ҳолатларига алоҳида эътибор қаратиб, шифокорларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, халқимиз ўртасида уларга нисбатан ҳурматни ошириш борасида аниқ вазифаларни белгилаб берди. Эндиликда уларга бўлаётган тажовузларга қонун йўли билан чек қўйиш вақти келди.

М. СУЛАЙМОНОВ,

журналист

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Унутилмаган, аммо ўрганилмаган аллома Ибн Синога муносиб авлод бўла оляпмизми?
Алломаларни одатда таваллуд кунларида эслаймиз, улар ҳақида матбуотда мақола эълон қиламиз, тадбирлар уюштирамиз. Мақолалар ўқилади ё ўқилмайди, тадбир эса якунланади одамлар тарқалади, муаммолар унитилади. Уламоларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборимиз афсуски ...
«Ҳасан табиб»ларни ким яратяпти? Ўзимиз эмасми?!
Фото: videonews.guru Шундай қилиб, Шаҳрихон туманидаги «Наврўз» маҳалласида яшовчи «Ҳасан табиб» фаолиятига чек қўйилди. У ўттиз йил мобайнида беморларни хандон писта, тоза асал ва нўхат билан «даволаб» келган. ...
Актам Хайитов: “Овқатланиш маданиятимиз йўқ”
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. ...
Халқ табобати воситаларини реклама қилишга таклиф тайёрланди
“Бир саволга бир жавоб” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев саволларга жавоб берди. Фото: Рекламный Совет – Президентимизнинг 2018 йил 12 октябрдаги қарори ...
Болалардаги ғилайлик касали даволанмоқда
Кўзлар мураккаб тузилишга эга аъзо ҳисобланади. Шу ўринда бир муҳим маълумотни айтиб ўтмоқчимиз: Атрофдаги оламни кўзлар орқали кўрамиз. Яъни кўзлар биз учун дурбиндек гап. Дурбин бош миянинг "қўли"да бўлиб, айнан ...
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси огоҳлантиради
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар матнини жойлаштирди. Унда шундай деб ёзилган, “Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларга қараганда айрим хорижий давлат ҳудудларида болалар ...
Фарғонадаги минтақалараро цитогенетик лаборатория нимаси билан афзал?
Хабарингиз бор, янги йилнинг илк кунлари вилоят “Она ва бола скрининг“ марказида минтақалараро цитогенетик лаборатория ташкил этилиб, юқори технологик тиббиёт диагностика ускуналари билан жиҳозланган эди. Фото: fsh.uz Хўш, ...
Афсун ва диний маросимлар орқали даволаш халқ табобати ҳисобланадими?
Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. Фото: Пикабу Низомга ...
Малакали ва сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш-барчамизнинг бурчимиздир
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 414-сонли “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш тўғрисида”ги қарорида жамиятларга юклатилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан, вилоят ...
Малакали мутахассис эди
Бевақт ўлим Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директорининг тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Ўлмас Акрамович Саиджоновни орамиздан олиб кетди. У.Саиджонов 1961 йил 15 ...
Хусусий тиббий фаолият: таҳлил, таклиф ва мунозара
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ўзбекистон Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Қонун лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизаси” лойиҳаси доирасида “Хусусий тиббиёт соҳаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Унда Олий Мажлис ...
“Муолажа”га муҳтож тиббиёт маскани” номли танқидий мақолага муносабат
Ёзёвон туманидаги 35-қишлоқ оилавий поликлиника келгуси йилда инвестиция дастури доирасида бутунлай янги қиёфага киради.  Бу хақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Шу йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон миллий ...
Қувалик шифокор «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди 
Фото: Муқимжон Қодиров "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ...
ЭПИДЕМИК МАРКАЗГА АЙЛАНГАН КАФЕ: 1073 нафар фуқаро музқаймоқдан заҳарланганди
2017 йилнинг 14 майида андижонлик Аброр турмуш ўртоғи Наима билан Шаҳрихон туманидаги бозордан чиққач бир оз ҳордиқ чиқариб салқинлаш учун тўхташди. Кун анчагина иссиқ, бунинг устига шундоққина сой бўйида жойлашган ...
Соҳа раҳбарлари ахборот бердилар
Бугун Фарғона вилоятида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун  “2019 йилда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар самараси ҳамда 2020 йилдаги истиқболли вазифалар” юзасидан брифинг ўтказилди. Фото: Муқимжон Қодиров Брифингда 2019 ...