Ўзбекистонда коронавирус бўйича эпидемик вазият қай даражада хавфли?

Хабарингиз бор, Хитой Халқ Республикасида коронавируснинг янги типи эпидемияси юзага келган. 2020 йилнинг 23 январь тонгги ҳолатидаги маълумотларга кўра, Хитойда 571 ҳолатда коронавирус касаллиги аниқланган, ҳозирги кунгача улардан 17 нафар инсон вафот этган.

Шунингдек, касаллик Таиланд, Япония ва Жанубий Корея каби давлатларда аниқланган. Ухан шаҳрида ўтказилган эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, айрим касалланган беморлар маҳаллий денгиз маҳсулотлари савдо бозорларида ишлаганлиги маълум бўлган.

Беморларнинг кўпчилиги тана ҳароратининг юқорилиги ҳамда нафас олишининг қийинлашишидан шикоят қилган. Кўкрак қафасининг рентгенография хулосасига кўра, айрим ҳолатларда беморларнинг ўпкалари шикастланган. Коронавирус инфекциясининг асосан ҳайвонлардан юқиши тахмин қилинган. Бугунги кунда эса ушбу касалликнинг одамдан-одамга юқиши маълум бўлган ва 14 нафар тиббиёт ходими ҳам мазкур хасталикни юқтириб олган.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугунги кунда долзарб бўлиб турган коронавирус ҳамда грипп касалликларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда мутахассислар томонидан юзага келган коронавируснинг янги типи эпидемияси юзасидан батафсил маълумот берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитар-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматовнинг таъкидлашича, Хитойда коронавирус бўйича эпидемик вазият мураккаблашиши сабабли мамлакатимизда қатор чора-тадбирлар амалга оширилган. Жумладан, «Uzbekistan Airports» АЖ ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ Тиббий-санитария хизмати томонидан давлат чегарасини, айниқса, Хитойни кесиб ўтган шахсларнинг юқори сифатли тиббий мониторингини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Республика Вирусология илмий текшириш институти интенсив терапия бўлимида коронавирусга гумон қилинган беморларни қабул қилиш учун махсус бокс тайёрлаб қўйилди. Республикадаги аэропорт ва темир вокзаллари санитария карантин пунктларида ушбу касалликка гумон қилинган бемор аниқланса, уни дарҳол изоляторга изоляция қилиш, коронавирусга лаборатор таҳлилини ўтказиш учун намуна олиш тартиби белгилаб қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан коронавирус инфекциясининг янги турини юртимиз ҳудудига четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Коронавируснинг янги тури (nCoV) қарши олиб бориладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш тўғрисидаги методик услубий қўлланма ҳам тайёрланган.

Анжуманда коронавирус касаллигининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан қатъий назоратга олингани, Хитойдаги коронавирус бўйича эпидемик вазиятдан юртимиз аҳолисининг хавотирланишига асос йўқлиги айтилди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Фарғонада “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” ўтказилмоқда
Аҳолининг тиббий билим ва тафаккурини юксалтириш,  оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳар бир инсоннинг ўзи ва яқинлари саломатлиги учун масъуллигини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” ...
Энди сигарет қадоқларида қўрқинчли суратлар пайдо бўлади
Шавкат Мирзиёев 2018 йил якунида 2019 йилнинг 1 декабригача спитли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлар истеъмолини чеклаш борасида қўшимча чора тадбирларни кўриш бўйича қарор имзолаганди. Фото: ССВ Шу муносабат билан ...
Ўзбекистонда тиббиётчи талабалар бир ташкилот – UMSA га бирлашди
Бугун 22-октябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигида тузилган Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг ассоциациясининг (Uzbekistan Medical Students Association) таъсис анжумани бўлиб ...
Шуҳрат Ғаниев вилоят соғлиқни сақлашдаги муаммоларни санаб ўтди
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисининг иккинчи иш кунида сенаторлар Фарғона вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини тинглади. Фото: хabar.uz Ҳоким ...
Ногиронлик гуруҳи қандай тартибда белгиланади?​
Мамлакатимизда ногиронлиги бор фуқаролар қандай ижтимоий ҳимоя қилинади? Ногиронлик гуруҳи қандай белгиланади? Ушбу жараён канча муддат талаб қилади? Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси раҳбари Умарали НАЗАРМАТОВ бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилди: — ...
“Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида оммавий тадбирлар ўтказилди
Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботига алоҳида эътибор қаратилаётир. Президентимизнинг ўтган йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ...
Умид ва ишонч
Узоқ вақт ҳасталаниб ётган кишига шифокорлар энди соғайиб кетиши имконсиз экани ҳақида айтишди. Шунда у киши батамом умидсизланиб, ўлимини кута бошлади. Бу ҳолни кўрган дўстлари тоғ-у тошларда яшовчи донғи кетган ...
Фарғонада яна бир шифокор калтакланди. Бу ҳолат қачонгача давом этади?
Фарғонада бемор қиз ва унинг онаси тиббиёт ходимларига тажовуз қилиб, ҳамширага жароҳат етказди. 2020 йил 28 январь куни Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳолати юз берди. Бу ҳақда ...
Ижтимоий сўров: Ўзбекистонликлар оилада нечта фарзанд бўлишини хоҳлайди?
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Фуқароларнинг репродуктив қарашлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ ҳақидаги жамоатчилик фикри” мавзусида сўров ўтказди. Ундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз фуқароларининг репродуктив қарашлари, “репродуктив саломатлик” ...
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига қандай имтиёзлар бор?
Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида Фармони билан 9 май умумхалқ байрами арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари бир марталик пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилиб келинмоқда. Президентимизнинг 2018 йил 16 ...
«Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссамни қўшишга тайёрман»
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг сентябрь ойида Америка Қўшма Штатларига қилган ташрифида океанортида яшаб, турли соҳаларда фаолият юритаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашган ҳамда уларни Ўзбекистонга қайтиб, мамлакат тараққиётига ҳисса ...
Соғлиқни сақлаш вазирлигини қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлигини Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги этиб қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот тизимларини тубдан ...
Нуронийлар тиббий кўрикдан ўтказилди
Фарғона шаҳридаги 3- оилавий поликлиника  томонидан “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тиббий кўрик тизимдаги ислоҳотларнинг амалий ифодасини кўрсатди. Оилавий поликлиника ҳудуддаги  4903 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Оналар ва болалар, ...
Фарғонада ёш шифокорлар қасамёд қабул қилди (видео)
Фарғона шаҳридаги  Ислом Каримов номли вилоят театр ва концерт саройида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали талабаларининг “Талабаликка бағишлов” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққан институт ректори Ғофиржон Султонов мамлакатимизда ...
Алишер Шодмонов тиббиёт соҳасида муаммолар кўплигини тан олди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида давлат дастурининг 2019 йил III чорагида бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи тингланди. Фото: kun.uz Мажлисда депутат Абдурашид Абдуқодиров Ўзбекистон фуқаролари нефрология ва гемодиализ муолажасини олишда ...