Сўх тиббиётида нима гаплар? (фото)

Қайд қилиш лозимки, бугунги кунда аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиш, халқимизни қийнаётган муаммо ва камчликларни аниқлаб, уларни ечими устида ишлаш ва ташаббус кўрсатиш, қилинаётган ҳар бир мурожаатга муносабат билдириш бевосита ҳудуд раҳбарининг асосий вазифасига айланган. Бу йўналишда Сух туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Тул маҳалласида яшовчи фуқаро – 90-ёшли отахон Олимжон-ота Солиев биринчи сектор ҳудудида бўлган қабулда бевосита туман ҳокимига мурожаат этиб, оилада бир нафар фарзанди, келини ва набираси билан яшаётганини ва фарзандига тиббий кўмак лозимлигини билдирган. Қабулнинг эртаси, яъни бугун – 21 январь 2020 йил куни туман ҳокими Фаррух Усаров бевосита маҳаллага ташриф буюриб, Сух туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Икром Аҳматов ва туман марказий шифохонаси етакчи мутахассислари билан Олимжон-ота хонадонига кириб бордилар. Маълумот ўринда: оила ҳақиқатан ҳам ижтимоий кўмакка мўҳтож, отахоннинг ўғли – Фарҳоджон Олимжонов мана икки йилдирки, сурункали гепатит касаллигига чалинган ва ҳар олти ой шифохона шароитида муолажа олиши лозим. Сурункали касалликлар шифокори Меҳрубон Болтаевнинг сўзларига кўра, бемор бевосита гепатитнинг “D” тури бўйича касалланган ва рўйихатга олинган.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

-“Бундай эътибордан бошим осомонга етди. Аввало, Президентимизга раҳмат, чунки раҳбарларимизни тўғри йўлга одилона сиёсатлари ила чорладилар. Ҳамма раҳбарларимизга раҳмат. Илойим, мартабалари бундан улуғ бўлсин, осмонимиз тинч ва мусаффо бўлсин”,-дея қўлларини дуога очдилар отахон.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Мутахассислар беморни обдон текшириб, бир хулосага келишди: беморни шифохона шароитида даволаш шарт. Беморга қўлланиладиган барча дори-дармон давлат ҳисобидан бериладиган бўлди.  Шунингдек, текшириш натижасида Фарҳоджоннинг кичкина ўғли Исломжон Олимжоновда ҳам чов чурраси борлиги аниқланди. Ушбу болакайга ҳам шифокорлар кўмаги лозмилиги аниқланди ва энди агар Фарҳоджон буткул табобат олиб шифохонадан қайтса, Исломжонни ҳам стационар шароитида даволаб, касалликни бартараф этиш учун жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган бўлди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Текширишлардан сўнг беморни “Реаномобиль” билан марказий      шифохонага олиб келинди ва яқинда капитал таъмирдан чиқарилган янги, замонавий шифохонанинг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилди. Келган дақиқасидан бошлаб, беморга керакли дори-дармон белгиланди ва беморхонада унинг даволаниши бошланди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Албатта, бу ҳаётмиздаги битта миттигина мисол холос. Лекин бу амал замирида инсонийликнинг асосий мезони – эътибор ва инсон омили мужасамдир. Зотан, инсондан ҳаёти давомидаги қилинган яхши амаллари қолади. Шикаста қалбларга йўл топа олиш, инсон дардига малҳам бўлишдек эзгу амал ҳар бир раҳбарнинг кундалик шиорига айламоғи лозимлиги замон ва давр талаби. Замон билан ҳамнафас бўлган раҳбарнинг фаолиятида унум ва барака бўлиши айни ҳақиқат.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги парламент сўровига масъулият билан ёндашмади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмоновнинг тиббиёт соҳасида хусусий сектор улушини янада ошириш, унинг ривожланишига кўмаклашиш ҳамда соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ...
Юртимизда “фитомикс” ривожланади. У ўзи нима?
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Президенти Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган йиғилишда тиббиёт соҳасида маъмурий ислоҳот қилинишини айтган эди. Фото: Православная Жизнь Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев дунё ...
Гиёҳвандлик касалликми, нуқсонми ёҳуд инсонни тубанлик сари етакловчи иллатми?
Ҳа, бу касаллик, нуқсон ҳамда бедаво иллатдир. Наркомания шахсни буткул ўзига тобе қилиб, унинг руҳиятидан бошлаб, то жисмининг ҳамма тизимларини издан чиқишига сабаб бўлувчи омилдир. Шуниси ачинарлики, айнан ўспиринларни мазкур разолат ...
Президент қарори: соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган. Қарор билан соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низом тасдиқланди. Белгиланишича: а) соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий ...
Аутизм: синдромми ёки ўзига хос руҳий ҳолат?
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, синдромнинг илк белгилари 2-3 ёшда намоён бўла бошлайди. Асаб тизимидаги бузилишлар туфайли бола ташқи таъсирларга, атрофидаги воқеаларга мутлақо бефарқ ёки аксинча ўта таъсирчан бўлади. Чақирганда эътибор қаратмайди, ...
«Ўз касбининг моҳир эгалари» аниқланмоқда
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуслари билан ҳар йили бир маротаба “Ўз касбининг моҳир эгаларини” ни тақдирлаш тадбири ўтказилади. Айни пайтда ушбу тадбирларнинг саралаш ...
«Фарғона шаҳри куни»да шифокорлар тантанали қасамёд қабул қилдилар
«Уйқудаги гўзал» деб ном олган кўркам Фарғона шаҳрининг юзага келганига аслида 142 йил бўлди. Шу муносабати билан бугун эрта тонгдан «Фарғона шаҳри куни» янги қиёфада юз очган шаҳарнинг байрами сифатида вилоят марказида ...
“Ёрқин йўл” хайрия акцияси
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси кам таъминланган 500 нафар инсоннинг кўз катарактасини текинга операция қилдириб беради. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ...
Ўзбекистонда Ибн Сино номидаги халқаро тиббиёт олимпиадаси ва илмий танлови ўтказилади
2019/2020-ўқув йилидан тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълим жараёнларига ўқитишнинг кредит-модул тизими жорий этилади. Бу Президентнинг «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ...
Қўқонда энг маҳоратли ҳамширалар аниқланди
Қўқон шаҳрида  “Ҳамшира — 2019” кўрик-танловининг якуний финал босқичи ўтказилди. Унда йилнинг энг яхши ҳамшираси аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши матбуот хизмати хабар берди. Кўрик-танловда иштирокчилар шартлар ...
Кимлар пуллик ёки бепул даволанади?
Тиббиёт муассасаларида даволаниш, овқатланиш, дори-дармонлар билан таъминлаш, сервис хизматлари кўрсатиш борасида пули ёки бепул даволаниш тартиби қандай? 
Марғилонда 21 нафар тиббиёт ходимининг истеъмолчи сифатида поймол бўлган ҳуқуқлари тикланди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг жойлардаги таянч гуруҳлари аъзоларидан истеъмолчилик ҳақ ҳуқуқлари поймол бўлаётганлиги тўғрисида мурожаатлар бўлиб турибди. Фото: astana.salexy.kz Яқинда шаҳардаги 5-оилавий поликлиника таянч гуруҳи ...
Ўзбекистонда одам папиллома вирусига қарши эмлаш бошланди
Статистик маълумотларга кўра, дунёда биргина 2018 йилда бачадон бўйни саратони билан қарийб 570 000 янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Ҳар йили шу касалликдан 311 000 нафардан ортиқ аёллар вафот этади. Мамлакатимизда ҳам ...
Ногиронлиги бўлган фарзандига қараётган оналарга алоҳида нафақа тури жорий этилади
Ўзбекистон Президенти парламентга Мурожаатномасида пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини айтди. Бу ҳақида daryo.uz хабар беради. Яқинда ушбу масала бўйича Президент ...
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги XXIII — Тошкент халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди
«Ўзэкспомарказ» да маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва компанияларимиз билан биргаликда жаҳоннинг 18 мамлакатидан келган 200дан ортиқ компания вакиллари иштирок этдилар. 20 апрелга қадар давом этган кўргазмада республикамизнинг барча ҳудудларидан келадиган тиш докторлари ...