103 ёшли бобо узоқ умр кўриш сирини айтди

Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги Деҳқонтўда қишлоғида бир хонадон бор. Бу ерда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 103 ёшли Боратали ота Ҳакимов истиқомат қилади. Хонадон доимо отахон билан суҳбатлашиш ва дуосини олмоқчи бўлганлар билан гавжум. Йўқловчилар дийдоридан отахоннинг қувончи чексиз.

Инсоннинг 100 ёшдан кўп умр кўриши тангрининг иноятидир. Бунинг замирида соғлом турмуш тарзига амал қилиш, ҳалол меҳнат ва шукроналик ётади. Боратали бобо узоқ умр кўришининг сири ҳам шунда. Қишлоқда 40 йиллик педагогик фаолияти давомида минглаб қайноқ қалбларга маърифат зиёсини сочиб, эзгулик уруғини эккан устоз сифатида улуғланади. Унинг умр йўлларини варақлар эканмиз, устознинг таълим фидойиси, Ватан ҳимоячиси, яшашга иштиёқи баланд инсон эканлигидан ибрат оламиз.

 

Мустақиллик йилларида Боратали бобо Ҳакимов 1994 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

– Инсон ҳаётида осойишталик қанчалик муҳим ўрин тутишини, айниқса, биз, кекса авлод вакиллари янада теранроқ ҳис этамиз, – дейди Боратали ота. – Негаки, орзу-умидлар фақат тинчлик-хотиржамлик ҳукмрон бўлган жойдагина амалга ошаркан. Баъзан шулар ҳақида ўйлаб, умримнинг ўтган йилларини хотирлайман. Афсуски, айни йигитлик давримиз уруш даврига тўғри келди. Одамларда ҳаловат йўқолган, кун кечириш машаққат эди… Эҳ-ҳе, буни гапиришнинг ўзи жуда оғир. Ундай кунларни киши ҳатто душманига ҳам раво кўрмайди. “Яхши замон инсонни яшартиради”, дейишади. Истиқлол бизга бахтли яшаш саодатини берди, анъаналаримизни қайтарди. Биз, кексалар эндиликда меҳр-оқибатдан, эзгуликдан маънан яшариб юрибмиз. Бугуннинг ёшларига жуда ҳавасим келади. Уларнинг меҳнат қилишлари ва илм олишлари учун барча шароит яратилган. Шу боис навқирон авлод билан суҳбатлашганда, “Буларнинг қадрига етинглар, яхши ўқиб, Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшинглар”, дея панд-насиҳат қилишдан чарчамаймиз.

Боратали Ҳакимовнинг касбига фидойилиги, ватанпарварлиги, ўз умрини ёшлар, келажак авлод, юрт фаровонлиги, Ватан тараққиёти йўлида бахш этган инсон эканлигидан ибрат олса арзийди.

Мамлакатимизда Боратали ота сингари донишманд нуронийлар кўп. Улар билан гурунглашиб тўймайсан киши. Чунки бундай мулоқотларда файз бор, шукрона зоҳир, бугунги улуғ бунёдкорлик амалларидан фахрланиш туйғуси мужассам.

Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

«Маскалар» нархи 5000 сўмгача сотилмоқда. Бунга ким айбдор?
Фото: vkonline.ru Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси юртимиз ҳудудидаги дорихоналарда сотилаётган ниқоблар нархини ўрганди. Дорихоналар одамларнинг соғлиғи учун эмас, балки аллақачон мўмайгина даромад кўрадиган шахсий бизнесга ...
Хушёр бўлинг! 1 триллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар қалбаки
Маълумотларга кўра, бугунги кунда халқаро миқёсдаги умумий савдо ҳажмининг 7 фоизи ёки 1 триллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар қалбаки экан. Бу ҳақда "Халқ сўзи онлайн" хабар берди. Дунёдаги истеъмол қилинаётган алкоголь ...
Юртимизда “Тиббиёт посбонлари” фаолияти тажриба тариқасида йўлга қўйилди
Қарийб бир ойдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи жойларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ...
Хусусий тиббиёт ривожига нима тўсиқ бўлмоқда?
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Республика Бош прокуратураси билан ҳамкорликда 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг ижросини таъминлаш юзасидан “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида лицензияловчи орган мансабдор шахслари ва ходимларининг ...
Афсун ва диний маросимлар орқали даволаш халқ табобати ҳисобланадими?
Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. Фото: Пикабу Низомга ...
Қўқонлик талаба Украинада юксак натижани қўлга киритди
Харьков тиббиёт университетида онкохирургия йўналиши бўйича таълим олаётган Қўқон шаҳрилик Олимжон Қодировнинг илмий иши Украинада иккинчи ўринга лойиқ топилди. Бу ҳақида Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беради. [caption id="attachment_2916" align="aligncenter" ...
Сенат Раиси: “Одамлар, болалар заҳарланишаверсин Соғлиқни сақлаш вазирига фарқи йўқ”
Бугун Олий Мажлис Сенати кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда умумий овқатланиш корхоналари ва таълим тизимида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига оид қонун ҳужжатларининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама этилди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила ...
Бош шифокорлар аҳоли олдида ҳисобот беради. Илк тажриба
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳаётга татбиқ этилган оилавий поликлиникалар бош шифокорларининг аҳоли олдида ҳисобот бериши илк бора амалда қўлланди. Бу ташаббусни биринчилардан бўлиб Пойтахтимизнинг Шайҳонтоҳур туманидаги № 41 оилавий поликлиника ...
Тиббиёт тарихининг нодир саҳифалари
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Қаюм Зоиров номидаги Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш   музейга ташриф буюрсангиз тизимга оид экспонатлар билан бирга, у ердаги тозалик ва озодалик, ходимларининг самимий муносабати, шунингдек, киравериш ...
ЖССТ: Қандли диабет XXI аср эпидемияси
Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда дунёдаги 425 миллиондан ортиқ одам диабет билан оғримоқда, уларнинг аксариятини 2-тур қандли диабет ташкил қилади. Энг ачинарлиси, уларнинг ҳар иккинчиси ўз касаллиги ҳақида билмайди. Ушбу муаммонинг ...
Шифокорларнинг ижтимоий тармоқлардаги трендлари
Ижтимоий тармоқдаги гап сўзлар бу сафар талайгина. Айниқса, шифокорлар фаол. Қуйидаги дайжестимизда танишинг. Фото: hardcorecase.ru Шифокорнинг фарёди Шифокор Шавкатжон Тошматов айрим хунук ҳолатлардан тўйиб кетган шекилли, дардини яширмай,   очиқчасига, ...
Фарғонада “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” ўтказилмоқда
Аҳолининг тиббий билим ва тафаккурини юксалтириш,  оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳар бир инсоннинг ўзи ва яқинлари саломатлиги учун масъуллигини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” ...
Фарғонада шифокорни калтаклаб, пул талаб қилган безорилар ушланди
Иллюстратив фото / todaykhv.ru Фарғона шаҳрида жойлашган туғруқхоналардан бирида ишлаб келаётган шифокор, акушер-гинеколог Фарғона шаҳар ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Уч нафар (бир ...
Соғлиқни сақлаш тизимида яна бир янги тайинлов
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди, деб ёзмоқда xabar.uz Аълонур Бахтинурович Саидов Республика қон қуйиш маркази директори лавозимига тайинланди. Унга қон қуйиш ...
«Настарин» жамоаси ғолиб
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият вазирлиги, "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" ва “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган олий таълим муассасалари талабалари театр студиялари фестивалининг Фарғона вилояти босқичи якунланди. Фарғона ...