Айрим тиббий маълумотномалар энди ДХМлар орқали берилади

“Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Фото: uza.uz

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади.

Шунингдек, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб:
👉 Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери томонидан фуқароларнинг ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани тўғридан-тўғри бериш амалиёти бекор қилинади;
👉 Наркология ва руҳий касалликларга чалинган фуқаролар ҳисоби фақат электрон шаклда юритилади.

2020 йил 1 мартгача давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган автоматлаштирилган электрон ахборот тизими ишлаб чиқилади.

Қарор билан фуқароларнинг Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Энди Ўзбекистонда ҳам ҳар бири киши мажбурий тиббий суғурта қилинади
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар ...
Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий буюмлар учун 914,6 млрд. ажратилди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан «Аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон билан таъминлаш тиббиёт соҳасида ўтказилаётган ...
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати тасдиқланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда УзА хабар берди. Фото: uza.uz Ушбу ...
Республика ишчи гуруҳи аъзолари Ўзбекистон туманида фаолият бошладилар
Шу йилнинг 29 апрель кунидан бошлаб муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи аъзолари Ўзбекистон туманида фаолият бошладилар, деб ёзади “Фарғона ҳақиқати” газетаси. Эзгу мақсаддан кўзланган мақсад тумандаги ҳар ...
Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги лавозимлар жорий этилди
13 февраль куни чиқарилган президент қарорига кўра  Соғлиқни сақлаш вазирлиги лавозимлари рўйхатига «Ўзбекистон Бош психиатри» ва «Ўзбекистон Бош суицидологи» лавозимлари киритилди.  Қарорда руҳий ҳолати бузилган шахслар уларга психиатрия ёрдами кўрсатилиши вақтида давлат ...
TIKA Ўзбекистонга 50 та тез тиббий ёрдам машинаси ва 20 та мобил офис автобуси ажратди
Фото: ЎзА Туркия парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги — TIKA томонидан Ўзбекистон аҳолисига сифатли тез тиббий ёрдам ва давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида ...
Оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларнинг ишлаш вақти ўзгарди
Ўзбекистонда биринчи тиббий ёрдам аҳоли билан огоҳлантириш, профилактик ва патронаж ишлаш тизимига айлантирилади. Самарадорликнинг асосий мезонлари ташриф буюрувчилар ва даволанган беморлар сони эмас, балки фуқароларни касалхонага ётқизиш, уларнинг хасталикларга чалиниши ва ногиронликка учраши ...
Ўзбекистонда барча врачлар ва провизорлар рўйхатдан ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ўзбекистон  Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги  2018 йил 2- августдаги ПҚ- 3894- сон қарори, “Йўл харитаси”нинг 8- банди, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 ...
Ўзбекистон фуқаролари 2019 йилдан бошлаб аллергия паспортларини олишлари мумкин
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари халқаро экспертлар билан ҳамкорликда ноёб ҳужжат – молекуляр даражада аллергик таъсирчанлик паспорти, аллергия паспортини жорий этиш бўйича дастурни амалга оширмоқдалар. Бу ҳақида kun.uz хабар ...
Университетга қабул жараёнидаги барча сўнгги ўзгаришлар бир мақолада
Ўзбекистон Республикаси ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ва ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ қарорлари билан олий ўқув муассасаларига қабул жараёнига бир қатор оламшумул ўзгаришлар киритилди. Бу ҳақда minbar.uz хабар берди. Фото: Medical Express Абитуриентлар учтагача бакалавриат йўналишида танловда иштирок ...
Айрим тиббий хизматлар хусусий ташкилотлар ваколатига ўтказилади
Лаборатория, гемодиализ бўлимлари, стерилизация бўлимлари ва бошқа ихтисосликлар босқичма-босқич хусусий тиббий ташкилотлар ваколатига ўтказилади. Давлат тиббиёт ташкилотларининг ёрдамчи бўлинмалар (овқатланиш блоклари, кирхона ва бошқалар) фаолиятини таъминлаш ҳамда айрим тиббий хизматлар бўйича функциялари давлат-хусусий ...
Ногиронлиги бўлган шахслар олий таълим муассасаларига қўшимча квота бўйича давлат гранти асосида қабул қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон қарорига мувофиқ 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли ...
Тиббий ходимларнинг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлиги мажбурий суғурталанади
Ўзбекистонда “Тиббий фаолият ва тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ...
Ўзбекистонда олий тиббий таълим тизими ислоҳ қилинади
Тиббий таълим сифатини янада ошириш, энг яхши халқаро амалиёт даражасидаги олий ва ўрта-махсус, касбий тиббий таълим тизимини шакллантириш, тиббий хизмат даражасини ошириш мақсадида Президент фармони қабул қилинди.
Юқумли касалликлар шифохонасига стационар даволаш учун қандай ҳолларда рухсат берилади?
Фото: abcolyt.ru Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Юқумли касалликлар шифохоналарида ОИВ инфекцияли беморларни стационар шароитда даволаш учун бемор ўринлари ажратиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди, деб хабар беради kun.uz. Ҳужжат билан ...