Соғлиқни сақлаш вазирлиги парламент сўровига масъулият билан ёндашмади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмоновнинг тиббиёт соҳасида хусусий сектор улушини янада ошириш, унинг ривожланишига кўмаклашиш ҳамда соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги парламент сўровига жавоби муҳокама этилди. Бу ҳақда «УзА» хабар берди.

Парламент сўрови юборилишига эса, ўз навбатида, депутатлар томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаси асос бўлди. Кўринадики, соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш ва рағбатлантириш борасида ижобий кўрсаткичлар билан бир қаторда, ҳудудларда хусусий тиббиёт муассасаларининг фаолиятини кенгайтириш учун шароитлар етарли эмас ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган масалалар ҳамон сақланиб қолмоқда.

Хусусан, тадбиркорларга ер ажратиш, бўш турган объектларни “ноль” қийматида бериш, имтиёзли кредитлар ажратиш, тайёр объектларни коммуникация тармоқларига улаш борасида қатор муаммолар мавжуд.

Парламент сўрови орқали соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторнинг барқарор ривожланишига тўсиқ бўлаётган масалаларни тизимли равишда ҳал этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, хусусий тиббиёт соҳасига хориждан инвестициялар ва юқори малакали мутахассислар жалб этишни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ҳудудларда хусусий тиббиёт муассасалари тармоғининг фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган ишларнинг ҳолати, тиббий хизматлар экспортини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш соғлиқни сақлаш вазиридан талаб этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг мазкур сўровга юборган жавоб хатида депутатлар томонидан кўтарилган масаланинг ечимини топиш учун бажарилган амалий ишлар қайд этилиши ўрнига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан соҳага оид қабул қилинган Фармон ва қарорлардаги статистик маълумотларни келтириш билан чекланилгани ажабланарли бўлди. Бошқача айтганда, вазирлик парламент сўровига масъулият билан ёндашмагани яққол кўзга ташланди ва ушбу жавоб депутатларни қониқтиради, деб бўлмайди.

Парламент сўровига жавоб Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама этилиши лозим.

Унгача бўлган даврда депутатлар Соғлиқни сақлаш вазирининг парламент сўровига йўллаган жавобини ўзгартириши ва унда кўтарилган муаммоларни ҳал этилиши борасида аниқ ишлар бажарилганлиги тўғрисида вазирнинг шахсан ўзи Қонунчилик палатаси мажлисида ахборот беришини умид қилмоқда. Сўров натижаси шундай ҳал этилгандагина, жавоб депутатларни қаноатлантирган бўлар эди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Афсус-надомат чеккандан кўра…
Шивалаб ёғаётган ёмғир шифохона деразасидан кўчага боқиб ўтирган Ноиланинг юрагини баттар эзади. Унинг йўловчиларга ҳаваси келади. Эрталаб севимли ишига, кечқурун оиласи бағрига шошилган одамдан бахтли инсон борми?!
Шифокорнинг ҳаётига тажовуз қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фото: xs.uz Хабарингиз бор, жорий йил 21 август куни соат 10.00ларда Хонобод шаҳар Тараққиёт 3-тор кўчасида яшовчи 1982 йилда туғилган Ф.А. бирга яшовчи онаси, 2-гуруҳ ногирони, 1955 йилда ...
Қувада “Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” тадбири ўтказилди
Фото: TTA Fargʻona filiali Қува туманида аҳоли гавжум бўлган жойларда аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи тарғиботи» тадбири ташкил этилди. Тадбирда Тошкент Тиббиёт ...
Янги концепция: Фуқароларнинг жисмоний фаоллиги оширилади
Ҳукумат қарори билан 2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Фото: pressa.ursmu.ru Концепция доирасида мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб жисмоний тарбиянинг инновацион усуллари ...
Ногиронлик гуруҳи қандай тартибда белгиланади?​
Мамлакатимизда ногиронлиги бор фуқаролар қандай ижтимоий ҳимоя қилинади? Ногиронлик гуруҳи қандай белгиланади? Ушбу жараён канча муддат талаб қилади? Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси раҳбари Умарали НАЗАРМАТОВ бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилди: — ...
Унутилмаган, аммо ўрганилмаган аллома Ибн Синога муносиб авлод бўла оляпмизми?
Алломаларни одатда таваллуд кунларида эслаймиз, улар ҳақида матбуотда мақола эълон қиламиз, тадбирлар уюштирамиз. Мақолалар ўқилади ё ўқилмайди, тадбир эса якунланади одамлар тарқалади, муаммолар унитилади. Уламоларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборимиз афсуски ...
Фарғона шаҳрида замонавий поликлиника ишга тушди
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этишга оид давлат дастурлари, инвестиция лойиҳалари доирасида барча шифо муассасалари босқичма-босқич модернизация ва реконструкция этилиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар, мебеллар билан жиҳозланмоқда. Фото: fsh.uz Конституция ...
Дорихоналар фаолиятидан кўнгил тўладими?
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг сифатли дори-дармон воситаларига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш, шунингдек фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилиш борасида ...
Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига қанча маблағ ажратилмоқда?
Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қўмита аъзолари «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқдилар. [caption id="attachment_3923" align="aligncenter" ...
Фарғонада «сохта тадбиркор» фош этилди (видео)
Тўрт ярим тоннадан зиёд тиббиёт спирти. Улар ҳеч қандай ҳужжатларсиз ва лаборатория текширувисиз тайёрланаётган эди. Қутилардаги маҳсулот ёрлиғини ҳам сохталиги тадбиркор томонидан айтилди.  Бу ҳақда "Vodiy24" хабар берди. https://youtu.be/DvuHEAJD69c
Абитуриентлар учун 086 шаклдаги тиббий маълумотнома пулликми?
Шу кунларда юртимиздаги барча олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йили учун қабул жараёни қизғин давом этмоқда. Олий ўқув юртига ўқишга кириб малакали мутахассис бўлиб етишишни дилига туккан ҳар бир йигит-қиз ...
Алишер Шодмонов янги йилни бемор болалар ҳолидан хабар олишдан бошлади
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бугун, 2020 йил 3 январь куни туғма юрак нуқсони ҳамда онкологик касалликлар туфайли даволанаётган бемор болалар ҳолидан хабар олди. Биринчи манзил пойтахтимиздаги Академик В.Воҳидов номли ...
Шифохонада янги спорт майдони ташкил этилди
Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасида Фарғона вилоятидаги тиббиёт муассасаларида бир қатор янги бино ва иншоотлар фойдаланишга  топширилмоқда. Фото: вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати Республика ихтисослаштирилган онкология ва ...
Тиббий патронаж ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига энди 5 ташкилот масъул
Ўзбекистонда репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва касалликларнинг олдини олишга қаратилган бирламчи профилактика ишларига бешта ташкилот масъул этиб белгиланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...
Тиббиёт ходимига тажовуз учун жавобгарлик кучайтирилади
Бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида учраб турган нохуш ҳолатлардан бири – бу беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ҳолатлари тез-тез учраётганидир. Олинган маълумотларга кўра, 2018-2019 ...