Жажжи фаришта

Фото: animation.99px.ru

Докторнинг эшиги шу қадар зарб билан тақилладики, у “ҳозир эшик турумидан айрилса керак” деган ўйда “ичкарига киринг” деб овоз берди.

Хонага тўққиз ёшлар чамасидаги қўрқув ва хавотирдан шошиб қолган қизалоқ кирди.

— Доктор, ойим қаттиқ бетоб,- дея йиғлаб юборди қизча.- Илтимос, ҳозир уйга боринг. Онамни даволанг, доктор.

— Мен уйма-уй юриб касал кўрмайман, онангни бу ерга олиб кел,- деди доктор қизалоққа.

— Онам юра олмайди.

Оғир хаста.- қизча шундай дея докторга ёлвора бошлади.

— Илтимос, онамни бориб кўринг.

Агар бормасангиз, қўрқаманки, онам ўлиб қолади.

Доктор, сиз одамларга ёрдам бериш учун доктор бўлгансиз-ку!..

Бир бемор аёлнинг ўлиб қолиши мумкинлиги ва беғуборгина қизалоқнинг паришон аҳволидан кўнгли вайрон бўлган доктор устига қалин кийимини кийди йўлга ҳозирланди:

— Қани, мени уйингга энг қисқа йўлдан бошлаб бор-чи!- деди.

Қизалоқнинг маҳзун юзига табассум югурди.

Докторни уйига бошлаб борди. Уйга кирдилар.

Қизалоқнинг онаси бошини кўтаролмайдиган даражада хаста эди.

Аммо кўзлари доктордан ёрдам сўрагандек ёлвориб боқарди.

Доктор аёлга муолажа қилди ва иссиғини туширувчи укол қилди. Икки кундан кейин хабар олишини айтиб, чиқиб кетди.

Доктор икки кундан сўнгра қизалоқнинг онасини такрор кўрикдан ўтказиш учун келди.

Аёл ўзини жуда яхши ҳис этарди.

— Менга қилган яхшилигингиз ва ҳаётимни сақлаб қолганингиз учун сиздан миннатдорман!

Аллоҳ сиздан рози бўлсин, доктор жаноблари,- деди у мамнуният билан.

— Мен вазифамни бажардим.

Миннатдорчиликни қизингизга билдиринг. У бўлмаганида сиз ҳозир вафот этган бўлардингиз,- деди доктор аёлга.

— Шундай меҳрибон фарзандингиз борлигидан ғурур туймоққа ҳақлисиз!

Аёлнинг хасталикдан сарғайган юзи ҳайратли тусга кирди:

— Доктор… фақат менинг қизим уч йил аввал вафот этганди. Бошқа фарзандим йўқ!?..- деди ва титроқ товушда сўради:

-Сизни бу ерга бошлаган қизалоқ мана бу деворга осилган суратдаги қизчага ўхшармиди?

Доктор деворга осиғлиқ портрет-суратга узоқ тикилиб турди-да, тасдиқ маъносида бош ирғаб уни бу ерга бошлаган қизча суратдаги қизалоқ эканини англатди.

-Доктор бир умр онасининг хасталигини ўзига етказган жажжи малакнинг сиймосини унутмади…

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нега айнан 1 июнда нишонланади?
Ушба мавзуга бағишланган мақола "Ҳуқуқий ахборот" каналида эълон қилинди. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 1949 йил Парижда бўлиб ўтган Аёллар халқаро демократик федерациясининг конгрессида таъсис этилган бўлиб, 1950 йилдан бошлаб нишонланиб келмоқда. Нега ...
Зухрахон Ҳайдарова “Ҳамшира – 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлди
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда биринчи тиббий кўмак беришда ҳамшираларнинг алоҳида ўрни бор. Фарғона шаҳридаги “Кимёгарлар” саройида бўлиб ўтган “Ҳамшира – 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичида ўрта тиббиёт ходимларининг ...
Кам ухлаш Альцгеймер касаллиги ривожланишига олиб келиши мумкин
Берклидаги Калифорния университети олимлари кам ухлаш мияда бета-амилоид оқсили тўпланишига олиб келиши мумкинлигини аниқладилар.
Ҳиндистонда шифокорлар хунук дастхати учун жаримага тортилди
Фото: Врачи РФ Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати пойтахти Лакхнауда Оллоҳобод округи Олий суди уч нафар шифокорни ёмон дастхати учун 5 минг рупия (тахминан 67 доллар) жаримага тортди, деб хабар ...
Компьютер ўйинларига берилиш касаллик деб эълон қилинди
Эҳтимол, эшитган бўлсангиз керак, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  (ЖСТ)  компьютер ўйинига тобеъликни касаллик, деб ҳисобламоқда. Бу гапни эшитиб,  ҳазил иборалар ҳаёлингизга келса керакда: «Бизнинг PUBG/«Танк» ўйини  ишқибози беморимиз қаерда?». Ҳазил ...
Бутундунё қўл ювиш куни
Фото: natal.by Ёшликдан “Овқатга ўтиришдан аввал қўлларингизни ювинг” сўзлари шиор каби мияларимизга ўрнашиб қолган. Бугунги кунга келиб “қўлларни ювиш” глобал миқёсда оммалашган. БМТ болалар фонди 15 октябрь кунини ...
Тиббиёт ходимлари қандай хатоларга йўл қўяди?
Баъзида шифокорларнинг йўл қўйган хато ва камчиликлари ҳақида эшитиб қоламиз. Бундай ҳолатларда, одатда, кўпроқ беморлар азият чекишади. Қуйида мана шундай вазиятларга сабабчи бўлган бир неча ҳолатлар ҳақида сўз юритилади.  Шифокорни судга берган бемор Бундан ...
Фалажга олиб борувчи 10 сабаб
Канаданинг Онтарио шаҳридаги Мак Мастер Университетида олиб борилган тадқиқотлар натижасида, олимлар фалажга олиб борувчи ўн сабабни аниқлашди.
Ҳориж тиббиёти: Канадада гриппга қарши бепул эмланади
2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қиладиган журналист, юртдошимиз Фарҳод Файзуллаев ўзининг телеграм каналида Канада ҳаёти ҳақида қизиқарли мақолалар ёзиб туради. Ана шулардан бири “гриппга қарши эмлаш” ҳақида. “Бутун ...
Халқ ўз қаҳрамонларини таниши керак
Ижтимоий тармоқларда икки ёшли болани ўлимдан асраб қолган шифокорнинг сурати эълон қилинди.  Фото: everyday.uz Хабарингиз бор, 18 июль куни Тошкентдаги Lor Plyus Servis хусусий клиникасига қўлида икки ёшли ...
Ўзбекистонда энг кўп дорихонаси бор ҳудудлар аниқланди. Фарғона вилояти рўйхатда иккинчи
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсуфалиев Ўзбекистонда нечта дорихона бор ва уларнинг ҳудудлари бўйича маълумот берди. Фото: Samarqand Dori-Darmon AJ Республика бўйича жами 11779 та (шундан 9506 ...
Бугун Бутунжаҳон инсульт билан кураш куни нишонланди
29 октябр санаси тарихи 2004 йилда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсультни глобал эпидемия деб эълон қилишдан бошланди. Бу касаллик ҳозирда ҳам дунёдаги ўлим ва касалликларнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. ...
Биламизми?
Аёлларнинг юраги эркакларнинг юрагига нисбатан тезроқ уради. Аёлларнинг иммунитети эркакларникига нисбатан икки баробар кучли бўлади. Аёлларнинг мияси эркакларникига нисбатан “қалинроқ”, унда 30 фоиз тўқималар кўп. Шунинг учун улар бир ...
Ортиқча вазндан халос бўлишнинг осон йўли топилди
Копенгаген университети олимлари чидамлиликка жисмоний машқлар, жумладан велосипед ҳайдаш висцерал (ички органларни атрофидаги) ёғ ҳажмининг камайишида муҳим роль ўйновчи ва юрак-томир касалликлари хатарини камайтирувчи интерлейкин-6 синтезида ёрдам беришини аниқлашди.  [caption id="attachment_2429" ...
Семизликдан қутулиш учун беш маслаҳат
“Дўмпайган қорин ҳомиладор аёлга ярашур”, дейди донолар. Сайтимиз мухлислари орасида семизликдан азият чекиб, ортиқча вазндан халос бўлишни режалаштириб юрганлар учраши мумкин. Қуйида озиш учун маслаҳатларни ҳавола этамиз. Тавсияларимизнинг ўзига хослиги ...