Турп: Оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради

Танангиз мадорсизланаётганини сезаяпсизми, давосини узоқдан ахтарманг-да, уйдаги бор маҳсулотларга диққат қаратинг.

Мисол учун, кузда пишадиган қарсилдоқ турпга. У шамоллашда асқотишини ҳаммамиз биламиз, аммо хотирани чархлаши, сариқ касалидан кейин жигарга энг керакли қувватдори бўлиши, сочларни қалинлаштириши ва камқонликни самарали даволашидан бехабардирсиз. Камсуқумгина сабзавот ўзида шунча сир яширганинга ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади. Ахир унда бара витаминлар намоён, калий ва кальций, темир ва магний борлигидан эса энг сара дармондори ўринини боса олишига шубҳа йўқ. Демак, турп ёрдамида даволанишни бошлаймиз.

Кейинги пайтларда беҳоллик, кайфият тушиши, мушакдаги оғриқдан қийналаётган бўлсангиз, овқатдан олдин 2 ош қошиқдан турп ширасини қабул қилинг. Ўт йўлларида сафро йиғилиши, хотира панд беришидан азият чекадиганлар ҳам турпни тез-тез истеъмол қилиб туришлари керак. Биз билган яшил навли турпдан ташқари, сабазвотнинг қора ва оқ тури ҳам бор. Қора турпни топа олсангиз, бел оғриғи, тери тошмаларидан қутулдингиз, ҳисоб. Бу сабзавотдан турли компресслар тайёрлаш мумкин. Оқ турп – дайкон эса ўт йўлларини тозаловчи ажойиб даво. Уни салатларга қўшиб истеъмол қилинг.

АНЕМИЯ ҚИЙНАСА…
Бунинг учун турпни хомлигича қирғичдан ўтказиб, сувини сопол идишга солиб, газ печининг паст оловида ярим соат сақлайсиз. Шифобахш малҳамни кунига 3 маҳал, бир ош қошиқдан овқатдан 15 дақиқа олдин ичинг, бир ойда шифо топасиз.

ЎПКА КАСАЛИ ВА АЛЛЕРГИЯДА
Турпни қирғичдан ўтказиб, шиша идишга солинг-да, устини маҳкам ёпинг. Ярим соатдан кейин устингизни қалин ўраб, идиш устида 5 дақиқа нафас олинг. Муолажани кунига 2 маҳал, эрталаб ва кечқурун ўтказиш фойдали.

БЕЛ ОҒРИҒИДА
Турпни майда қириб, 1 ош қошиқ туз ва асал билан аралаштириб, икки қават дока орасига жойланг. Сўнг оғриётган жойга қўйиб, боғлаб қўйинг. Бир соатдан кейин компрессни олиш мумкин.

САРИҚ КАСАЛИДА
Турп қонни тозалаш хусусиятига эга. Шунинг учун сариқ касали билан оғриган беморлар янги сиқилган турп ширасини ҳар куни овқатдан ярим соат олдин ярим пиёладан ичишлари шарт.
Турп: Оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради.

СОЧ ТЎКИЛИШИДА
Турп ширасини асал билан аралаштириб, соч илдизига суртинг. Устидан сочиқ ўраб, бир соатга қолдиринг. Сўнг бошни илиқ сувда чайиб, ортидан зайтун мойидан суртасиз. Шампунь билан ювиб бўлгач, сочни ўз холича қуришига қўйиб беринг. Муолажани ҳафтасига 2 марта ўтказиш кифоя.

ВАЗН МУАММОСИДА
Озмоқчи бўлганлар турпни овқатдан олдин, албатта, ейишлари керак. Гап шундаки, турп таркибида клетчатка бўлиб, ошқозонни тез тўлдиради. Турпни майдаланган ёнғоқ ва анор доналари билан бирга есангиз, иммуниетни кўтариш, эркакларда эса простатитни даволашга имкон бўлади.

ЮЗДАГИ ТОШМА ВА ДОҒЛАРДА
Юзни тозаловчи тоник билан артиб, турп ширасини суртсангиз, анчадан бери қийнаётган сўлғинлик, рангпарлик, ҳар хил доғлар ва қизил тошмалардан осон қутулиш мумкин.

ЙЎТАЛДА
Кечқурун турпни бир томонидан ўйиб «коса» ҳосил қилинг-да, ичига икки чой қошиқ асал ёки шакар солиб, устини ёпиб қўйинг. Эрталаб очсангиз асал эриб, ажойиб таъмли малҳам тайёр бўлганини кўрасиз. Бундай қиём болажонларга ҳам маъқул келади. Кун бўйи бир қошиқдан ичиб юрсангиз, йўталдан қутиласиз.
Турп: Оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради.

ҲАШАРОТ ЧАҚҚАНДА
Турп бўлаги, айниқса, қовоғарининг чақишига қарши ажойиб даво бўла олади. Шунингдек, унинг ширасини ичсангиз, чаққан жойдаги шиш тез йўқолади.

ИСИТМА КЎТАРИЛГАНИДА
Турп ширасини бир чимдим туз билан аралаштириб ичилса, тана ҳарорати тез тушади, яллиғланиш бартараф этилади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Мутахассис таҳлили: Кунига 400 грамм мева ва сабзавот ейиш озми ёки кўп?
Кўп йиллар давомида соғлом овқатланиш учун таҳминан 400 грамм мева ва сабзавотларни кун давомида беш марта бўлиб ейиш керак деб қаралган. 2017 йилда ўтказилган текширувлар эса бу миқдорни икки баробар ...
Растаропша — танангизни хасталикдан ҳимоялайди
Растаропшанинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш 2000 йиллик тарихга эга. Биринчи марта I-асрда рим врачи, табибшунос Диоскорид Педанийнинг «Доривор воситалар ҳақида»ги илмий асарида растаропшанинг дориворлик хусусиятлари қайд этилган.
«Компьютерда узоқ вақт ишлаш яқиндан кўриш хасталигининг вужудга келиши мумкин»
Бугунги глобаллашув даврида компьютер ва интернет вояга етмаган ёшлар саломатлигини тубдан ўзгартириб юборди. Компьютер ёрдамида интернетдан фойдаланувчи ёшлар соғлигини жамоатчилик назоратига олиш давр талабидир. Чунки, интернет чексиз имкониятлар маконига айланган. ...
Сув ичмаслик оқибатлари ёки қишда касалликлар қўзғалиши сабаблари
Аввало сув ичмаслик оқибатида организмимизда қандай ҳодисалар юз беришини оддий қилиб тушунтириб ўтсам. Бизнинг ошқозон ва ичакларимиз, буйрак ҳамда жигарларимиз табиий фильтр вазифасини бажаради. Ушбу фильтрлар сув ёрдамида органимизга келиб тушадиган ...
Қон қуюқ бўлса, юрак тез чарчайдими?
Қон — ҳаётбахш суюқлик, у одамнинг юрак-қон томир тизими бўйлаб оқиб, бутун танани, аъзо ва тўқималарни кислород ҳамда озиқ-моддалар билан таъминлайди. Инсон организмидаги барча жараёнлар қон ёрдамида амалга ошади. Қон ...
Оқ тут ва қора тут
Буюк табиб Абу Али Ибн Сино нордон тут оғиз ва томоқ шишларини қайтаради, барги эса томоқ шишлари ва оғриғига фойдадир, қуритилгани  ёмон яраларга шифо бўлади деб ёзган. Алломанинг ёзишича, тутнинг ...
Холециститни гиёҳлар билан даволаш
Холецистит ўт (сафро) пуфагининг яллиғланиши  бўлиб, дунёда энг кўп тарқалган касалликлардан биридир.  Аёллар холециститга эркаклардан кўра 3-4 марта кўп мубтало бўлади.
«Соқов» касалликлар ҳақида эшитганмисиз?
Баъзи касалликлар ҳеч қандай белгиларсиз ривожлана боради, ўз вақтида олди олинмаса, жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Улар тиббиётда «соқов» касалликлар, яъни белгисиз ривожланадиган хасталиклар дейилади. Шифокорлар айнан шу касалликларни эрта босқичда ...
Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклардан фойдаланмаслик тавсия қилинди
Офтальмологлар қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакларни тақишни тавсия қилишмайди, зеро бу инсоннинг кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. Ёруғлик кўз атрофидаги мушакларга ижобий таъсир қилиб, қон айланишини яхшилар экан. "Ортодокс" тиббий портали шу ...
Офтоб уришидан эҳтиёт бўлинг! Биринчи ёрдам қандай кўрсатилади? (инфографика)
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакатимиз аҳолисини кунлари кутилаётган қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво ҳақида огоҳлантирди, деб ёзмоқда xabar.uz Фото: «Narmedicyna.ru» Албатта жазирама иссиқда эҳтиёт чораларни кўриш шарт. Ҳозир офтобда кўп ...
Олимлар саратон келиб чиқишининг энг асосий сабабларини маълум қилишди
Буюк Британиянинг Лондон ва Лидс университетлари олимлари томонидан саратон келиб чиқишининг энг асосий сабабларини маълум қилинди.  Илмий тадқиқот натижалари “European Journal of Cancer” илмий нашрида чоп этилди. Мутахассислар буни аниқлаш учун ўзига ...
Тоғрайҳон фойдасини биласизми?
Доришунос Мирзамир Мирзашарипов фойдали дамламалари ҳақида: Ҳайз бошланишидан олдин оғриқ пайдо бўлади, айниқса ҳайз бошланган дастлабки икки кунда аёл қийиналади. Бу ҳолат ҳайз ажралмаси пайдо бўлиши билан бошланиб, то ҳайз ...
Фойдасидан кўра зарари кўпроқ…
Ихчамгина, қулай ва енгил матоҳ бўлган телефон узоқни яқин, кўнгилни хотиржам қилувчи, ҳар кимдан хабардор этувчи дастёр ёнингизда. Аммо кўп жиҳатдан ёшлар (ўқувчи, талабалар) тарбияси ва саломатлигига жиддий зарар етказаётган, ...
Болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эгами?
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунида Болаликдан ногирон болаларнинг оналарига имтиёзлар белгиланган. Болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ...
Оч қоринга ейиш хавфли бўлган маҳсулотлар
Фото: mrt-domodedovo.ru Ошқозон тирнаб турганда тановул қилиш ман этилган маҳсулотлар рўйхати: Хамиртуруш У ошқозон гази ишлаб чиқарилишига ҳисса қўшади, ошқозон шишиб кетади, биламизки, бу жуда ёқимсиз жараён. Шунинг учун, ...