Болаларга бепул тиббий хизмат кўрсатилиши шарт!

Фуқаролардан бири @sizdantelegram канали орқали Фарғона шаҳар болалар шифохонасида пулли тиббий хизмат кўрсатилгани  ва бунинг сабабини тушунмагани ҳақида мурожаат йўллаган бўлиб, мазкур мурожаат вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, 2 январь куни шифохонага ҳақиқатан ҳам 70 нафардан зиёд фуқаро мурожаат қилган бўлиб, уларнинг 12 нафари даволаш учун ётқизилган. 16 нафар йўлланмасиз мурожаат қилган фуқарога пуллик тиббий хизмат кўрсатилган ва шифохона кассасига кирим қилинган.

Шу куни шифохонага мурожаат қилган Марғилон шаҳрида яшовчи А.А исмли фуқаро ҳам йўлланмасиз келгани боис амбулатор кўрикдан ўтканлиги учун 15 минг сўм тўлов қабул қилган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасида 18 ёшгача (17 йил 11 ой 29 кун) бўлган болаларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча муассасаларда тиббий ёрдам кўрсатиш бепул амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 10 июлдаги 225-сонли буйруғи ҳам мавжуд.

Бироқ, Фарғона шаҳар болалар шифохонаси маъмурияти бу мезонларни бузиб, шифохонага йўлланмасиз келган беморларга пуллик хизмат кўрсатиш тартибини йўлга қўйган.

Шифохона маъмурияти бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 13-бандини ўзларича талқин қилишган. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорига  мувофиқ, ҳақиқатан ҳам агар мижоз тиббий ёрдам олиш учун тегишли йўлланмасиз (ордерсиз) тиббиёт ташкилотига бевосита мурожаат этса, тиббий ёрдам белгиланган тартибда пуллик асосда кўрсатилиши белгилаб қўйилган. Бироқ бу 18 ёшдан ошган катталар учун белгиланган мезон бўлиб, болалар шифохоналари қарорнинг бу бандини ўзларига татбиқ қилишлари мақсадга мувофиқ эмас.

Демак ўша куни шифокорлар жиддий хатога йўл қўйишган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари иштирокида  мазкур шифохонада йиғилиш ўтказилиб, мутасаддилар жиддий огоҳлантирилди. Келгусида шунга ўхшаш тушунмовчиликларнинг олдини олиш борасида зарур чора-тадбирлар белгилиб берилди.

Вилоят Cоғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Бешариқда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати юксалмоқда
Туманда 2013 йили барча бўлим ва тиббий хизматларни ўзида мужассамлаштирган тиббиёт мажмуаси қурилиши бошланган эди. Ўтган вақт мобайнида бу борада белгиланган вазифалар ижроси, қурилиш-бунёдкорлик ишлари учун 40 миллиард сўмга яқин ...
Фарғонада ёш шифокорлар қасамёд қабул қилди (видео)
Фарғона шаҳридаги  Ислом Каримов номли вилоят театр ва концерт саройида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали талабаларининг “Талабаликка бағишлов” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққан институт ректори Ғофиржон Султонов мамлакатимизда ...
Яйпанда 2 киши овқатдан заҳарланди
Ўзбекистон туманида икки киши овқатдан заҳарланиб, шифохонага тушди.  Фото: 24tv.ua Жорий йилнинг 3-4 март кунлари Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳарчасида яшовчи А.Деҳқонов туман марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига, С.Деҳқонова Қўқон ...
Халқ билан мулоқот — инсон манфаатлари сари чорлайди, аммо…
Соғлиқни сақлаш тизими доимий янгиланиб, такомиллашиб бораётган соҳалардан биридир. Бугунги кунда бу йўналишда яратилаётган илғор технологиялар тиббий таҳлил ишлари сифатини юксалтириш, касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш имкониятини янада кенгайтирмоқда.
Аутизм: синдромми ёки ўзига хос руҳий ҳолат?
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, синдромнинг илк белгилари 2-3 ёшда намоён бўла бошлайди. Асаб тизимидаги бузилишлар туфайли бола ташқи таъсирларга, атрофидаги воқеаларга мутлақо бефарқ ёки аксинча ўта таъсирчан бўлади. Чақирганда эътибор қаратмайди, ...
Алишер Шодмонов янги йилни бемор болалар ҳолидан хабар олишдан бошлади
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бугун, 2020 йил 3 январь куни туғма юрак нуқсони ҳамда онкологик касалликлар туфайли даволанаётган бемор болалар ҳолидан хабар олди. Биринчи манзил пойтахтимиздаги Академик В.Воҳидов номли ...
Фарғонада туғилган уч эгизакка Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахон исмлари қўйилди
Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона мажмуасида 1 май куни соат 00:40 да уч эгизак чақалоқ дунёга келди. Исломжон ва Дилоромхон Исроиловлар оиласида туғилган чақалоқларга Ўзбекистон Президенти ва унинг оиласи шарафига исмлар ...
Раъно Шодиева: Бизнинг халқимиз ногиронликни тўғри қабул қилмайди, бунга тайёр эмас
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси Хонзодабегим Аъзамова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева билан интервью уюштирди. Фото: Muloqot News Суҳбатдошим Раъно Шодиева эканлигини билганимда бироз ҳаяжонландим. Кўринишларидан жиддий, қаттиққўл туюлгани учун суҳбатимиз қандай кечаркан, «тил ...
Шифокорларга тажовуз қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Фото: MSN.com 2019 йил 29 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ...
Тиббиёт коллежларига ўқишга қабул қилишда қандай ўзгаришлар бўлмоқда?
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг 25 январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ...
Ўзбекистонда “Digital Health Care” телетиббиёт лойиҳаси амалга оширилади
Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин пойтахтимиздаги Инҳа университетида бўлиб, Ўзбекистон – Корея ҳамкорлигида амалга оширилиши режалаштирилган телемедицина лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Фото: uza.uz Президент Мун Чжэ Ин ...
Актам Хайитов: “Овқатланиш маданиятимиз йўқ”
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. ...
Одилжон Умаров: “Олижаноб касб эгалари бўлган ҳамшираларимиз қаршисида ҳамиша таъзимдаман”
Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг фаоллар залида 12 май – Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбирида фидойи касб эгаларига яна бир бор эҳтиром кўрсатилди. Унда Фарғона вилоят ...
Аллергияга қарши эмлаш амалиёти жорий қилиниши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Европанинг етакчи фармацевтика компаниялари билан музокаралар давомида юртимизда илк бор аллергияга қарши эмлаш амалиётини жорий қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинган. Эмлаш сурункали ва ўткир аллергияда оддий ...
Қўқонда энг маҳоратли ҳамширалар аниқланди
Қўқон шаҳрида  “Ҳамшира — 2019” кўрик-танловининг якуний финал босқичи ўтказилди. Унда йилнинг энг яхши ҳамшираси аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши матбуот хизмати хабар берди. Кўрик-танловда иштирокчилар шартлар ...