Нима сабабдан 40 ёшдан кейин кўриш ўткирлиги пасаяди?

Фото: «АиФ»

40 ёшдан кейин кўриш ўткирлиги қандай ўзгаради?

Ёш ўтган сари кўпчилик инсонларнинг кўрув тизимида жиддий ўзгаришлар бўлади. Яъни инсон узоқ масофадаги буюмларни кўриши сақлансада, яқин масофадаги буюмларни фарқлашида, жумладан китоб ўқишида муаммолар туғилади. Майда ўлчамдаги ҳарф ва сонлар бир–бирига қўшилиб кетади, хиралашади ва сувалиб кетади. Матнни ўқиш учун инсон кўзини кучантиришга, китобни узоқроқ масофага силжитишга мажбур бўлади.

Дастлаб бундай ҳолат онда-сонда, оғир иш куни охирида кузатилади. Тобора яқин масофани яққол кўриш, китоб ўқиш буткул қийинлашади.

Илгари кўзойнакларсиз қандай ўқишган?

Узоқ ёки яқин масофалардан кўришни кўрув тизимининг аккомодация жараёни бошқаради. Бу жараён кўрув аппаратининг гавҳар, махсус цилиар мускуллар ва цинн бойламлари томонидан амалга оширилади. Қачонки цилиар мускуллар таранглашганда цинн бойламлари тортишиб гавҳар шакли юмалоқлашади ва яқин масофадаги буюмларни яққол кўриш таъминланади.

Расмда чап томонда кўзнинг аккомодация ҳолатидан тинч пайтида (яъни узоққа қараган вақтидаги), гавҳар яссироқ шаклда; ўнг томонда кўз яқин масофага қараганда ва цилиар мускуллар кучанганда (аккомодация ҳолатида), гавҳар шакли юмалоқлашганини кўриш мумкин.

Маълумот учун, гавҳар – бу тирик икки томонлама бўртган линза бўлиб, унинг оптик кучи 19 дан 35 диоптрийгача тебранади. Яқин масофадаги буюмларга қаралганда гавҳар юмалоқлашиб, мусбат кўзойнаклар ролини ўйнайди.

Нима сабабдан кўриш ўткирлиги бузилади?

Ёш ўтган сайин, 35-40 ёшларга бориб, гавҳарнинг эластиклиги йўқолиб, аста-секин зичлашади ва натижада яқин буюмларни кўриш учун фокусланиши хусусияти камайиб боради. Бу ҳолат ҳаммада соғ одамларда ҳам, узоқ ва яқинни кўра олмайдиган инсонларда ҳам кузатилади.
Гавҳарнинг структураси бузилади, у пиёз сингари янги гавҳар толалари билан қопланади. Унинг ядроси эса зичлашиб, склерозга учрайди. Шу сабабли аккомодация жараёнида гавҳар шаклини ўзгартириши учун цилиар мускулларнинг кўпроқ зўриқишига тўғри келади.

Кўз учун гимнастика ёрдам берадими?

Кўрув гимнастикаси бу ҳолатларда фойдасиз ва ҳатто зарарли ҳисобланади. Негаки цилиар мускуллар шундоқ ҳам гипертонус ҳисобига таранг ҳолатда бўлади. Бундай зўриқиш уларнинг ригидлигини бузилишига олиб келади.
Кўзларни айлантириш, кўзларни юмиб очиш ва бошқа машқлар бироз енгиллик туғдиради холос.

Кўзлар борган сари қизара бошлайди ва ачишади. Қовоқлар чети йўғонлашиб, қичишади ва ҳудди кўзга қум тиқилган каби ҳиссиёт пайдо бўлади. Оғир ҳолатда кўрув ўқларининг тарқалиши оқибатида кўзларнинг ғилайлаши ва буюмларнинг иккиланишигача олиб боради.

Кўзларга дам керак. Массаж, рефлексотерапия ёки шам нурига медитация қилиш қўлингизга майда матнли китобни олгунингизга қадар ёрдам беради холос. Вақти келиб инсон тасвирларга аниқлик киритувчи, фокус узунлигини узайтирувчи, қорачиқни торайтирувчи ёруғлик нурининг ҳам етишмаётганлигини ҳис қилади.

Бундай пайтларда физиологик ўзгаришларни компенсация қилиш учун – мусбат линза вазифасини бажара олмай қолган гавҳар ва ҳатто кечаси ҳам бўшаша олмаётган цилиар мускулларга куч келмаслиги учун кўзойнак тақиш ёки контакт линзаларга ўтишга тўғри келади.

Кўришни бузилишида гаджетлар айбдорми?

Ҳозирда кўрув ўткирлигини бузилишига компьютер ва смартфонлар сабабчи дейиш нотўғри бўлади. Кўрув фаолиятидаги физиологик ўзгаришлар табиат томонидан программалаштирилган. Кўзнинг аккомодацион аппарати 14-15 ёшгача шаклланиб, ўзининг максимал иш фаолиятини 20 ёшгача сақлайди. Кейин кўзнинг аккомодацион хусусияти аста-секин пасая боради. Бундан 150 йил илгари одамларнинг ўртача ҳаёт даври 40 ёшни ташкил қилган. Гавҳарнинг зичланиши жараёни аста-секин кетади. Кимдадир тез, кимдадир секин. Аммо у 52 ёшга бориб деярли барчада кузатилади.

Кўзларни қандай қилиб соғ ҳолатда сақлаш мумкин?

Албатта кўз шифокорига мурожаат қилиш ва кўзойнак танлаш тавсия этилади.
• Мунтазам равишда, йилига камида 1 маротаба офтальмологга учранг.
• Кўз ичи босимини ўлчатиб туринг.
• Кўзнинг тўр пардасини текширтириб туринг.
• Кўз патологияларини унинг эрта босқичларида аниқлашга ҳаракат қилинг.
• Офтальмолог кўригидан сўнг керакли кўзойнак танланг.
Кўзойнаклар 40 ёшдан кейин кўз ичи мускулларига тушадиган ортиқча зўриқишни олдини олади, қарилик касаллиги ҳисобланган: катаракта, глаукома ва макулодистрофия каби патологияларни профилактика воситаси ҳисобланади.

Манба: Гепамед-ультра

Дўстларингизга улашинг: