Шифокор тажовуз оқибатида кўриш қобилиятини тўлиқ йўқотди

Наманган вилояти Учқўрғон туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими жарроҳи О. Қ.га беморнинг тоғаси томонидан тажовуз қилиниб, тикланиб бўлмас жароҳат етказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу вазият атрофлича ўрганилди.

Дастлабки маълумотларга қараганда, 2020 йил 2 январь куни 18.30 ларда Наманган вилояти Учқўрғон туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими болалар бўлимига амбулатор мурожаат қилган беморга зудлик билан вақтида ёрдам кўрсатилган. Бемор болани тоғаси, Фаровон МФЙ да яшовчи 1990 йил туғилган Б. Т. муолажа хонаси олдида жанжал кўтариб турган пайтда туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими болалар бўлими навбатчи жарроҳи, 1960 йил туғилган О. Қ. борган. Шундан сўнг у Б.Т.ни қўлидан етаклаб, тинчлантиришга ҳаракат қилиб, зина олдидаги эшикка олиб борган ва ташқарига чиқариб, эшикни ёпади. Врач орқага қайтаётган пайтда Б. Т. эшикни тепиб, бузиб ичкарига киради ва навбатчи жарроҳга қўққисдан ўнг кўзи соҳасига кучли зарба берган.

Оқибатда О. Қўлдашевнинг ўнг кўз олмасини посттравматик ёрилиши кузатилган. Ушбу воқеа пайтида терапия бўлими навбатчи ҳамширалари ва хирургия пост навбатчи ҳамшираси ўша ерда бўлган. Шундан сўнг навбатчи врачга тан жароҳати етказган Б. Т. воқеа жойидан қочган. Ёлғиз қолган жабрланувчига терапия бўлимида даволанаётган бемор Д. И қонаётган соҳага пахта қўйиб ёрдам кўрсатган. Бўлим навбатчи фарроши реанимация бўлимидаги навбатчи врачларни чақирган.

Жабрланувчи боғлов хонасига олиб кирилган ва шошилинч равишда окулист З. Валиев чақирилган ҳамда “102” навбатчилик қисмига хабар берилган. Окулист томонидан бемор кўрилган ва бирламчи тиббий ёрдам берилиб, тез ёрдам авиацияга хабар берилган. Бемор зудлик билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига етказилган. Бу ерда шифокорлар томонидан зудлик билан текширувдан ўтказилиб, “Ёпиқ калла бош мия жароҳати. Ўнг кўз олмасининг травматик катта ёрилиши, кўз гавҳарини чиқиши” дастлабки ташхиси билан ётқизилган. Ва,шу куннинг ўзида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вилоятга тажрибали мутахассислар юборилган.

Жорий йил 3 январ тонгда, соат 05.00да шошилинч равишда Республика ихтисослаштирилган кўз касалликлари шифохонаси бўлим бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова ва бўлим шифокори Асқар Ҳусанов томонидан бемордаги ўнг кўз олмаси шакли бузилиши ва юмшоқ тўқималар шикастланишига бирламчи мураккаб хирургик ишлов бериш операцияси ўтказилган.

Айни пайтда тажрибали шифокорлар томонидан беморга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бироқ жабрланувчи шифокорнинг кўзи қайта тикланмайдиган даражада кўриш қобилиятини йўқотган.

Афсуски, беморнинг яқинлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар кундан кунга кўпайиш билан бирга уларнинг зўровонликлари шифокорларнинг соғлиғини қайта тиклаб бўлмас даражасигача ҳам етишига сабаб бўлмоқда. Бу эса соҳа ходимлари ҳимоясини ҳар қачонгидан-да янада кучайтириш, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан айбдорларга кескин чоралар кўришни, бундай ҳолатларга муросасиз бўлишни кун тартибига қайта қайта қўймоқда.

Шундан келиб чиқиб, аввал хабар қилганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқоридаги каби ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўмагида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Қонунчилик палатасига киритган ва у биринчи ўқишда қабул қилинган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги йилда янгидан шаклланаётган парламентимиз билан ҳамкорликда ишлаб, тиббиёт ходимларига фуқаролар томонидан мунтазам давом этаётган бундай тажовуз қилиш ҳолатларига нисбатан жазо чораларини кучайтиришга қаратилган ушбу қонун лойиҳасини қабул қилиниши учун қатъий ҳаракат қилади.

Ўз навбатида биз фуқароларимиздан ҳам зиммаларига залворли масъулият юкини олиб, инсонлар саломатлиги йўлида куну тун хизмат қилаётган шифокорлар меҳнатини қадрлашини ўзларининг виждоний бурчлари, деб билишлари ва бу борада қонун устуворлигини таъминлашга ҳамда қатъий жамоатчилик назоратини ўрнатишга ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қоламиз.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Қувалик уч эгизак чақалоқлар соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий назоратида
Хабарингиз бор, турли ахборот сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Қува тумани Акбаробод қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Одина Жумаеванинг уч эгизак фарзандини боқишнинг ўзига хос машаққатлари, уларнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолари ҳақида ...
Ўзбекистонда 2018 йилда қайси касалликлардан кўпроқ одам вафот этган?
Фото: uza.uz Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 112,6 мингта ўлим қайд этилган.  Мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди, ...
Қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилди
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Республика қизлар саломатлиги маркази, ...
Яна ўша мавзу: Вакцина бепуштликка олиб келадими?
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда қизларни (ВПЧ) вакцинаси билан эмлаш келажакда бепуштликка олиб келиши таъкидланаётган аудио-хабарлар тарқалмоқда. Номаълум аёл томонидан тарқалаётган аудиоёзувда Тошкентда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мажлис ўтказилгани ва унда аёлга ...
ОНЛАЙН: Тил байрамида тиббиёт ходимлари фаол қатнашмоқда
Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб тил байрами – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги катта кўтаринкиликда нишонланмоқда. Шу муносабат билан Фарғона шаҳридаги буюк бобокалонимиз, сўз мулкининг султони, туркий тил асосчиси ...
Тиббиёт соҳасида коррупция ишга қабул қилишдан бошланмоқда
Фото: biztoday.ru Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича йиғилиш ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 12 минг 916 нафар, ...
Фарғонадаги боғчада 20 га яқин бола овқатдан заҳарлангани ростми?
Фото: bryansk.aif.ru Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга - «Боғчанинг 20 га яқин боласи овқатдан оммавий заҳарланди» номли мақоласига расмий муносабат билдирди. Мақолада ...
Меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Адлия вазирлигининг онлайн сўрови
Сизнинг меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Ойлик маошингиз вақтида берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими? Иш вақтидан ортиқ ёки дам олиш ва байрам кунлари ишлашга жалб қилинаяпсизми? Фото: huquqiy_axborot Энди ...
Соғлиқни сақлаш вазири депутатлар олдида ҳисобот берди
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар Соғлиқни сақлаш вазирининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги фаолият тўғрисидаги ахборотини эшитдилар. Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати 2018 йил 19 ...
МЎЪЖИЗА: Болалар коронавирусга чалинмайди(ми?)
Хитойда тарқалган коронавирус кексаларни аямаяпти, лекин болаларда унинг аломатлари акс этгани йўқ. Хитойдаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича марказ тадқиқотчилари олиб борган кузатув натижалари асосида шундай хулосага келинди. Мазкур ...
Стоматология институтида бир йилда учта халқаро факультет очилди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати Тошкент давлат стоматология институтида айни пайтда хорижий мамлакатларнинг элликка яқин нуфузли олий таълим муассасалари ва компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум ...
Профилактика –касалликларни олдини олади
Аҳоли ўртасида ноинфекцион яъни юқумли бўлмаган ва турли хилдаги юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш асосан аҳолини санитария маданияти даражасига, соғлом турмуш тарзини шаклланганлигига, тўғри ва соғлом овқатланишга ...
Фарғонада “Она-бола” жамғармаси иш бошлади
Фото: XDP.uz Бугун, 3 февраль куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев қабуллар уйида Исроил ва Россия тиббиёт жиҳозлари мутахассислари ҳамда тадбиркорлар билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ...
Болаларда фанатизм — бу психиатрияга оид касалликми?
Беҳзоджон РЎЗАЛИЕВ, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси араб тили ўқитувчиси, диншунос: Ислом дини ота-онани ҳурмат қилишни энг юқори чўққига олиб чиққан диндир. Бунга биргина далил сифатида “Анкобут” сурасининг саккизинчи оятидаги “Оллоҳ Таоло ...
Унутилмаган, аммо ўрганилмаган аллома Ибн Синога муносиб авлод бўла оляпмизми?
Алломаларни одатда таваллуд кунларида эслаймиз, улар ҳақида матбуотда мақола эълон қиламиз, тадбирлар уюштирамиз. Мақолалар ўқилади ё ўқилмайди, тадбир эса якунланади одамлар тарқалади, муаммолар унитилади. Уламоларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборимиз афсуски ...