«Ибн Сино қасамёди» десак бўлмайдими?

«Гиппократ – қасамёди»да оқ соч шарқ таъсири аждодимиз Зардўшт «Авеста»да акс эттирган тиббиётга хизмат қилувчи ҳакимлар қасамёдининг руҳи мавжуд. 

Александр Македонский «Аваста»дан таржима қилдирган тиббиётга ҳам алоқадор бўлган «фрагмент»лардан киши олимларию тиббиёт юнон олимларию тиббиётчилари ҳабардор бўлмасликлари  мумкин эмасди. Гап адолат фақат тарихни ҳақиқат юзасидан масалага ёндошишдадир. Биз бу ўринда ўзининг буюк иқтидори ҳалоллиги, воқе манбаларга наинки синчковлик, балки виждонийлик, мозий ҳақиқати юзасидан ёндошиб ўз «Шоҳнома»сини яратган. Абдулқосим Фирдавсий хотирасига шамчироқ ёқишни мўътабар номини миннатдорчилик билан тилга олишни истар эдик. Фирдавсий ўз қомусий асарини яратаркан унинг асосида Туронзаминида кечган воқеотлар «Авеста» дек ўта бой манбани, халқ афсоналарию ривоятларидан, ўзидан аввал бу йўсинда иш бошлаган ва фожиали ҳалок этилган Дақиқийнинг 1000 байтидан унумли фойдаланганини асло яширмади ва шу билан уларни ҳам, ўзини ҳам мангуликка юз тутқазди.

Тиббиётчиларнинг «Гиппократ қасамёди» бизнинг давримизда ҳам янграб келаркан. Хўш, нега энди ундан аввал юзага келган “Зардўшт қасамёди» ҳақида бугунги авлод ҳеч нарса билмайди?- Ахир Зардўшт «Авеста»да Гиппократнинг ёдига  ҳам келмаган касалликлар ва уларни даволаш ҳақида юнонлик табибга қараганда кўпроқ ва аввалроқ маълумотлар бериб кетганку?!  Қолаверса, Зардўшт «анатомия»ни ҳам дуруст билган. Гиппократ эса анатомиядан унчалик баққуват илмга эга бўлмаган. Ундан кейин, Гиппократнинг номига кўпгина-асарлар «тиркаб» юборилган, аслида эса уларнинг ҳаммаси ҳам унинг ёзиш услубига  мансуб бўлмаган, қадимги олим Гален эса фақат 13 асарни Гиппократники дея тан олган, бироқ  1901 йиллардаги маълумотларга қараганда унинг шу давргача ётиб келган асарларининг сони 72 та, тарихий манбалар гувоҳлик беришича, Гиппократ бир қатор юртларда сафарда бўлган, аммо Персия  (Эрон)га сафар қилишга чорлаган тасодиф ёҳуд инжиқликмиди?!  Наҳотки, у «Авеста»нинг иккинчи ватани (биринчиси Туронзамин) «Зардўшт қасамёди» янада ишланиб, камолга етган. Персияга сафардан шунчаки енгил-елпи воз кечиб кетаверса?!

Бироқ, таъкидлаш лозимки, Гиппократ (Буқрот)нинг тиббиёт олдидаги хизматлари салмоқлидир. Бу бор ҳақиқат буни инкор этиб бўлмайди. Аммо, Зардўштнинг ҳам билиму тажриба туфайли қилган хизматлари чакки бўлмаган, «санитария-гигиена» борасида ҳам билими, тажрибаю тавсиялари ўткир ва кучли бўлган, у табиатни муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни покиза тутиш масалаларига ҳам жиддий аҳамият берган. Ҳозирги тил билан айтганда, экалогия, маданият, тиббиёт масалаларига катта эътибор қаратган. Табиатнинг инсон ҳаёти учун зарур бўлган инъомларига тажовуз қилганларга берадиган жазоси ҳам анча оғир бўлган.

«Оқар сувга завол келтирма, уни тўхтатма, сув етти маротаба думаласа ҳалол бўлур», деган дониш сўзлар ҳам ҳалқда ана ўша қадим замонлардан келиши ҳам бежиз эмасдир.

Дейдиларки, тиббиёт ҳам ўқ илдизлари билан оқсоч шарққа қараб кетаркан, ҳакимчиликнинг мавлуду маскани ҳам туронзаминга қараб чумак урармиш. Халқда силсила тортиб келаётган ҳикоятга қулоқ берайлика.

«Чочистон тоғидаги ғорда жувонмард яшарди. Унинг хотини ёш бўлсада зийрак, гиёҳларни яхши биладиган эди. Эр йигит ботир, мард эди, овда ҳеч бир зот унингдек чапдаст эмасди. Қуёш кўриниши билан жувонмард овга жўнади, хотини эса гиёҳ йиғгани. Кўп ўтмай эр йигит орқасига қайтди қояга кўтарилаётганида қўлини ўткир тош кесиб юборибди. Эрининг қўлидан тирқираб қон оқаётганини кўриб қолган ёш хотин у томон югуриб бориб, жувонмард билагини гиёҳ билан маҳкам  қисиб боғлади. Қон оқиши тўхтади… Аҳамият берайлика «Чочистон тоғлари» — бу Чоч – Шош –Тошкент атрофидаги тоғларку!… Демак, ибтидода содир бўлган воқеа бизларнинг қадимий мавлуду масканимиз билан боғлиқ.  Ёш аёлнинг эри билагига боғлаган бир тутам гиёҳ эса ҳозир медицинада қонтомирга қўйиладиган «жгут»нингўзгинаси, қолаверса «мададсино» нинг индаллоси эмасми?!

Энди ҳаётий ва тарихий бир савол туғилади, нима учун мозийси, маданияти, тиббиёт соҳасидаги азалий анъаналари ўта кўҳна бўлган ўлкада медицина олий билимгоҳларию, махсус билим юртларида талаблар «Гиппократ қасамёди» ни ўқиб аҳд қилишлари лозим?! Нима учун ушбу қасамёд Зардўшт, Луқмони Ҳаким ёҳуд минг йилдан бери ер юзасидаги инсоннинг беназир меросини ардоқлаб, эъзозлаб келаётган Ибн Сино қасамёди бўлиши мумкин эмас?! Бизнингча, бу ерда ҳам ана ўша «Евроцентризм»нинг шарпаси ўзини кўрсатиб келди.

Кези келганда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, негадир ҳанузгача кишилар даволанадиган жойларнинг пештоқида «больница» ва «касалхона» деган атамалар осиб қўйилган. Ахир, мозийда буюк аждодларимиз бунингдек даволаниш жойларига «шифохона» — «шифохия» деб бежиз ном бермаганларку. Тарихчи олим Ҳондамир ҳам Ҳазрат Навоий бунингдек «шифоҳия»лар бунёд этиш масалаларига алоҳида аҳамият бергани ҳақида маълумотлар ёзиб қолдирган. Кимдир бунга юзакироқ қарар. Йўқ бу унчалик арзимайдиган масала эмас.

«Касалхона» ана ўша оврупача «больница»нинг айни таржимасидир. У «шифохона» мазмунини бермайди. «Шифоҳия» ёҳуд «шифохона» деб атаган маъқулроқ, зеро, бемор шунда «касалхонага кириб кетаётирман деб эмас, шифо топадиган, даво оладиган масканга келаётирман деган ният, илинж билан бу даргоҳнинг остонасидан ҳатлаб ўтади, унинг руҳиятида ижобий шевалар ҳосил бўлади.

Саҳна санъати оламида «театр кийимосар (вешилка) жойдан бошланади», дейдилар. Тиббиёт оламида эса шифохона остонадан, беморга кўрсатилган дастлабки муносабат, яхши муомиладан бошланади» десак, асло муболаға бўлмайди. Ҳа, бу ҳам ана ўша шарқона табибчиликдаги хаста зотга нисбатан қўлланадиган муқаддас «етти муомила»дан биттасидир.

БАҲРИДДИН НАСРИДДИНОВ

 

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Манзура Салимова: “Мақсадимиз уларнинг қалбига оз бўлсада қувонч улашиш”
1 июнь- “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрам муносабати билан Фарғона вилоят она ва бола скрининг марказида тадбир бўлиб ўтди. Байрам муносабати билан жойларда турли-туман тадбирлар, концертлар ўтказилиши анъанага айланган. Шунингдек, ...
Оғир шароитдаги аёллар саломатлиги учун 1 миллиард сўмдан зиёд пул ажратилди
Республикамизда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг ҳаёт кечириш сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йилнинг I-чорагида 980 нафар имконияти чекланган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилди, дея хабар бермоқда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот ...
Россиялик профессорлар фарғоналик бўлажак шифокорлар билан учрашди
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига Россия Федерацияси Калининград шаҳридаги Педагогика ва жаҳон тиллари олий мактаби профессори  Фарид Юзликаев ҳамда Халқаро бизнес мактаби профессори Павел Яшенко ташриф буюрдилар. Улар томонидан ҳафта давомида ...
Навоий асарларида тиббиёт масалалари
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда шоирнинг ...
“Электрон соғлиқни сақлаш” тизими нега оқсамоқда?
Фото: sof.uz Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари ҳамда Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмиталари йиғилиш ўтказди.  Унда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг 2019-2025 ...
“Соғлом онадан соғлом бола” шиори остида тарғибот-маслаҳат акцияси ўтказилмоқда.
Хабарингиз бор, вилоятимизда "Соғлом она" ойлиги доирасида “Соғлом онадан соғлом бола” шиори остида тарғибот-маслаҳат акцияси ўтказилмоқда. Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий ривожланган авлодни шакллантириш юзасидан амалий ишларни ...
АҚШ компанияси Dori-Darmon’ни беш йил муддатга ишончли бошқарувга оляпти
Пойтахтимизда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази ҳамда Американинг United Investment Healthcare Group компанияси ўртасида Dori-Darmon компаниясини ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги шартномани имзолаш маросими бўлиб ...
Ҳаракат – бу ҳаёт эканлигини қачон англаб етамиз?
Аҳолининг кенг қатламини бадантарбия билан шуғулланишга, турли машқларни мунтазам бажаришга жалб қилиш учун яна қандай йўл тутиш керак? Жисмоний тарбия муҳимлигини кўрсатиш учун ҳаракат – бу ҳаёт эканлигини, ҳаракат қилмаган одам ...
Қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилди
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Республика қизлар саломатлиги маркази, ...
ОНЛАЙН: Фарғонада неврологлар форуми ўтказилмоқда
Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар палатаси” мажлислар залида “Клиник неврологиянинг замонавий муаммолари” мавзусида III-Россия – Ўзбекистон неврологик форуми бўлиб ўтмоқда. Фото: UzA Мақсад-касалликларни аниқлаш ва уларни даволашнинг замонавий усулларини ...
Грипп касаллигини оёқда ўтказманг, унинг асоратлари ҳаёт учун хавфли
Грипп – энг тез тарқаладиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, дунёнинг деярли барча мамлакатларида учрайди.
Она ва бола саломатлиги партия ва депутатлар нигоҳида
Марғилон шаҳар туманлараро туғруқ комплексида соғлом авлодни вояга етказиш, оилани режалаштириш, репродуктив саломатлик, асоратли туғруқлар ва туғма нуқсонли туғруқларни олдини олиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ...
Камқонликнинг 7 чораси
Қонда гемоглабин миқдорининг пастлаб кетиши организмда жиддий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Тез-тез шамоллаш (имунитет сустлиги билан бирга) толиқиш, бош оғриқлари, хотира сустлашиши, ақлий фаолият билан боғлиқ ўзгаришлар шулар жумласидандир. Алоҳида ...
Эшитиш қобилияти яхши бўлмаган болалар учун экскурсия
Қувасой шаҳрида жойлашган ихтисослаштирилган мактаб-интернатда эшитиш қобилияти яхши бўлмаган 13 нафар бола учун автобусда экскурсия ташкил этилди. Экскурсия қўл ҳаракатлари орқали олиб борилди. Мактаб ўқувчилари сурдо таржимонлар билан биргаликда Марғилон шаҳридаги ...
Ис гази нима? У қандай пайдо бўлади ва қандай қилиб организмни заҳарлайди?
Об-ҳавонинг  кескин совиб кетиши туфайли  фуқаролар ўз уйларини турли йўллар билан иситишга  ҳаракат қилишади. Минг афсуски, оддий ҳавфсизлик  қоидаларига риоя қилмаслик аянчли ҳолатларга олиб келиши мумкин.  Турли ёнғинлар, ис газидан ...