Алишер Шодмонов янги йилни бемор болалар ҳолидан хабар олишдан бошлади

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бугун, 2020 йил 3 январь куни туғма юрак нуқсони ҳамда онкологик касалликлар туфайли даволанаётган бемор болалар ҳолидан хабар олди. Биринчи манзил пойтахтимиздаги Академик В.Воҳидов номли республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази кардиохирургия бўлими бўлди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили ҳар юз минг чақалоқдан олти – ўн нафари туғма юрак нуқсони билан дунёга келади. Бугунги кунда мамлакатимизда ҳам ўн минг нафардан кўпроқ болалар шундай касаллик билан рўйхатга олинган. Бу касалликнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва бемор болаларни дарддан фориғ этиш замонавий тиббиётнинг муҳим вазифасидир.

Бугун юртимизда болалар кардиохирургияси жадаллик билан ривожланмоқда. Дунёнинг илғор мамлакатларида қўлланилаётган энг ноёб диагностика ва даволаш технологиялари бизда ҳам мавжуд. Масалан, Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази кардиохирургия бўлимида болаларда учрайдиган туғма юрак нуқсонларини даволаш учун эллик ўринли алоҳида бўлим мавжуд. Бу ерда йилига саккиз юздан кўпроқ бемор болаларда юқори технологияли операциялар ўтказилади ва дарддан тўлиқ фориғ этилади. Диагностика ва даволаш жараёнида компьютер томография, магнит резонанс томография, рақамли рентген аппарати, ультратовуш таҳлил аппарати каби замонавий технологиялардан самарали фойдаланилади.

Шунингдек, ушбу йўналишдаги юқори технологияли операциялар Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси, Наманган, Андижон, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё, Самарқанд каби қатор вилоятлардаги тиббиёт муассасаларида ҳам йўлга қўйилган. Яқин келажакда бошқа вилоятлардаги тиббиёт муассасаларида ҳам кардиожарроҳлик бўлимларини очиш режалаштириляпти.

Соғлиқни сақлаш вазири шу куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ҳам ташриф буюрди.

Онкологик касалликлар жаҳонда нафақат катта ёшдаги аҳоли, балки болалар саломатлигига ҳам жиддий таъсир этаётган муаммолардан биридир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, йилига 400 минг нафарга яқин болалар хавфли ўсма касаллиги билан рўйхатга олинади. Ўзбекистонда ҳам йилига 900 нафарга яқин болаларда хавфли ўсма аниқланади. 4000 нафардан кўпроқ бола ҳисобда туради.

Бугун Ўзбекистонда болалар онкологияси дунёнинг тиббиёти энг ривожланган мамлакатлари билан тенгма-тенг ривожланмоқда. Бунда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва филиалларининг фаолияти муҳим ўрин тутади. Хусусан, бу ерда касалликка аниқ, тез ташхис қўйиш имкониятлари жуда юқори. Бу борада ўсма маркерлари билан ишлаш, иммуногистохимик таҳлиллар замонавий стандартлар асосида ўтказилади. Бундан ташқари, МСКТ, МРТ, ПЭТ, рақамли рентген, допплер каби замонавий тиббий технологиялар тиббиёт амалиётига чуқур кириб келиши касалликка эрта босқичларда аниқ ташхис қўйиш имкониятини кенгайтирмоқда. Табиийки, саратон қанча эрта аниқланса, беморларнинг саломатлигини асраш имконияти ҳам шунча юқори бўлади.

Болалар онкологиясида бугун бир қатор янги замонавий жарроҳлик амалиётлари ҳам самарали қўлланиляпти. Булар таянч ҳаракат тизими ўсмаларида суяк аутопластика операциялари, суяк кўчириб ўтказиш амалиётлари, йирик бўғимларни эндопротезлаш операциялари, буйрак, қорин парда ости соҳаси, кичик чаноқ бўшлиғи ўсмаларида ҳам янгича операция усуллари муваффақиятли қўлланиляпти. Албатта, тиббиётимизнинг бундай илғор ютуқлари беморлар соғлигини тиклашда муайян ютуқларга замин бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири ўз ташрифи доирасида ушбу шифо муассасаларида болаларга замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш борасида яратилган шароитлар билан танишди. Олимлар ва шифокорлар билан ушбу йўналишда тиббиётимиз олдида турган муҳим вазифалар ва уларни ҳал этишда тиббиёт илм-фанини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш хусусида фикрлашилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Фарғонада мактаб ўқувчиси кимёвий модда ичиб вафот этгани ростми?
Турли ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан мажбурлаб кимёвий модда ичдирилганлиги боис вафот этганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу воқеа қанчалик рост? Мухбиримиз ...
Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан қанча киши яшайди?
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан анжуман ўтказилди. Бу ҳақда "ЎзА" хабар берди. БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури – ЮНЭЙДС ташкилотининг Шарқий Европа ва ...
Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда
Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцованинг маълумот беришича, Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда. Фото: aif.md Скворцова бу ҳақда «Соғлиқни сақлаш» ва «Демография» лойиҳаларига бағишланган ...
Аутизм: синдромми ёки ўзига хос руҳий ҳолат?
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, синдромнинг илк белгилари 2-3 ёшда намоён бўла бошлайди. Асаб тизимидаги бузилишлар туфайли бола ташқи таъсирларга, атрофидаги воқеаларга мутлақо бефарқ ёки аксинча ўта таъсирчан бўлади. Чақирганда эътибор қаратмайди, ...
Энг яхши дори бу …
Дорихоналардаги нарх кўзингизни "ўйнатиб" турган бир пайтда мақолага танланган сарлавҳадан ажабланаётгандирсиз. Бинобарин, гап қаёққа кетаётганини англашингиз билан ундан дарров юз ўгирманг. Матнни охиригача сабр билан ўқисангиз, анчадан буён қидираётган дорингизни ...
Тиббиёт муассасаларида коррупцияга қарши курашиш ва «одоб-ахлоқ» ойлиги ўтказилади
Фото: ptzgovorit.ru Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий соҳада қонун устуворлигини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди. Тиббий соҳада қонун устуворлигини таъминлаш ...
Ўзбекистонда Янги йил байрами кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 31 декабрь, 1—2 январда бўлиб ўтадиган байрам кунларида ҳам тиббиёт муассасалари узлуксиз, туну кун ишлашини маълум қилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалидан видеорепортаж https://youtu.be/_cQmOZE7s4k
Яйпанда 2 киши овқатдан заҳарланди
Ўзбекистон туманида икки киши овқатдан заҳарланиб, шифохонага тушди.  Фото: 24tv.ua Жорий йилнинг 3-4 март кунлари Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳарчасида яшовчи А.Деҳқонов туман марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига, С.Деҳқонова Қўқон ...
Соғлиқни сақлаш вазири депутатларга ахборот берди
Яқинда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисининг иккинчи ярмида депутатлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг «Соғлиқни сақлаш соҳасига оид ислоҳотлар амалга оширилишининг ҳолати тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ...
Қўқонда энг маҳоратли ҳамширалар аниқланди
Қўқон шаҳрида  “Ҳамшира — 2019” кўрик-танловининг якуний финал босқичи ўтказилди. Унда йилнинг энг яхши ҳамшираси аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши матбуот хизмати хабар берди. Кўрик-танловда иштирокчилар шартлар ...
Акция: “Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз?”
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 25 ноябридан 25 декабр кунига қадар мамлкатимизнинг барча ҳудудларида “Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз?” акцияси ўтказилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг лицензиялаш ва аккредитациялаш ...
Эрта турмуш ва ирсий касалликлар асоратлари
Тошкент педиатрия тиббиёт институти, тиббий генетика кафедраси ассистенти, олий тоифали шифокор Муҳаммаджон Босимов билан  «Эрта турмуш, ирсий касалликлар сабаби ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ аломатлари» ҳақида суҳбат уюштирилди. - Оилада ирсий ...
Чекишга қарши бутун дунёда кураш қандай олиб борилмоқда?
Қуйидаги давлатларда эса чекишга қарши курашиш учун антиқа усуллар ўйлаб топилган: Аргентинада чекмайдиган аёллар ҳафтада бир марта гўзаллик салони хизматларидан текин фойдаланиш ҳуқуқига эга; Данияда эса талабаларга, агар улар чекмайдиган ...
Ўзбекистон нотўғри овқатланишдан ўлим ҳолатлари даражаси бўйича «етакчи» бўлди
Германиядаги Фридрих Шиллер номидаги университет олимлари нотўғри овқатланиш сабаб юз берадиган ўлим ҳолатлари даражаси бўйича Европа мамлакатлари рейтингини тузишди. Тадқиқот 1990 йилдан 2016 йилгача бўлган даврдаги маълумотларга асосланади, деб хабар ...
Соғлиқни сақлаш вазирлигини қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлигини Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги этиб қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот тизимларини тубдан ...