Янги йилдан Соғлиқни сақлаш тизимида кескин ўзгариш бўлиши кутилмоқда

Cоғлиқни сақлаш вазирлигида навбатдан ташқари видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалар, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарлари ва республика даволаш муассасалари бош шифокорлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари иштирок этишди.

Фото: «УзА»

Видеоселекторда шу йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг соҳада вужудга келган коррупциявий ҳолатлар таҳлилига бағишланган йиғилишида кўтарилган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Унда қайд этилган кўплаб муаммоларни бартараф этиш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатъий чоралар кўриш, бу борада белгилаб олиниши зарур бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, юртимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аҳоли соғлиғини сақлаш, сифатли тиббий хизматдан тўлақонли фойдаланиш имконини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ соҳада қатор жиддий муаммолар, жумладан, коррупция ҳолатларининг ҳам учраб тургани ачинарлидир. Маълумотларга кўра, сўнгги икки йилда тизимдаги 500 нафардан ортиқ ходим турли жиноятларни содир қилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган. Улардан 114 нафарининг содир этган қилмиши коррупциявий жиноят ҳисобланади. Таҳлилларга кўра, коррупция иллати соҳада ходимни ишга қабул қилишдан бошлаб, молия-хўжалик фаолиятини юритиш, тиббий хизмат кўрсатиш, дори-дармон таъминоти каби йўналишларни қамраб олган.

Шу боис, коррупция ва тамагирликка қарши курашиш ва унга чек қўйиш борасида, биринчи навбатда, тизимдаги барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиб, инвентаризациядан ўтказиш, уни такомиллаштириш, ўз вақтида ижросини таъминлаш, вазирлик ва унинг қуйи бўғинларида ички хавфсизлик тармоғини ташкил этиш, аудит ва жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, юридик хизмат фаолиятини янада кучайтириш, тизимда ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш орқали тиббий хизмат кўрсатиш шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, бунда инсон омили аралашувини кескин камайтириш каби қатор вазифалар аниқ белгилаб олинди.

Шунингдек, бўлиб ўтган видеоселекторда коррупцияга шароит яратиб берадиган кўплаб омиллар, жумладан, даволаш муассасаси таъмирланмаган ёки жиҳозланмаганлиги учун пул йиғиш каби ҳолатларга барҳам бериш мақсадида моддий-техник базани мустаҳкамлаш, энг муҳими, тиббиёт ходимларининг моддий манфаатдорлигини янада ошириш тизимини ишлаб чиқиш каби муҳим жиҳатлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, вазирлик томонидан янги, 2020 йил – тизимда коррупцияга қарши кураш йили, дея эълон қилиниб, бу борада аниқ чора-тадбирлар белгилаб олиниши ва ижроси қатъий таъминланиши таъкидланди.

Кескин танқидий руҳда ўтган видеоселектор йиғилишида коррупцияга қарши кураш ва ушбу иллатни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Янги концепция: Фуқароларнинг жисмоний фаоллиги оширилади
Ҳукумат қарори билан 2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Фото: pressa.ursmu.ru Концепция доирасида мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб жисмоний тарбиянинг инновацион усуллари ...
Ва ниҳоят шифокорларнинг ҳимоячиси топилди
2017-2018 йиллар давомида тиббиёт ходимларига нисбатан қилинган 400 дан ортиқ тажовузлар қайд қилинган. Улардан фақат 40 тагина ҳолатда тиббиёт ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишган. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, амалдаги қонунчиликда фақат соғлиққа зарар ...
Олимлар инсулин таблеткасини синовдан ўтказишди
Гарвард университети олимлари каламушларда янги турдаги инсулин ҳапдорисини синаб кўришди, деб хабар бермоқда «AFP». «ТАСС» ёзишича, бу ишланма миллионлаб кишиларни кунлик эмлашлардан халос қилиши мумкин, деб ёзмоқда хабар.уз Шу пайтгача таблетка яратишга ...
Биласизми: 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоизга камайтирар экан  
Бугун эрта тонгдан мамлакатимиз бўйлаб аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида оммавий саломатлик тадбирларининг навбатдагиси “Спорт – соғлом ҳаёт кечиришнинг асоси” шиори остида ҳар бир тиббиёт муассасаси ...
Билим ва маҳорат танлови
Фахр билан айтиш муҳимки, йилдан-йилга ўз обрўсига эга бўлиб келаётган, шунингдек, вилоят тиббиёт тизимида меҳнат қилаётган ҳамширалар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаётган, бунинг баробарида уларнинг билим ва тажриба бобидаги салоҳиятларини юксалтираётган ...
«Саломатлигимизда юзага келаётган муаммоларнинг асосий сабаби шу — ўзимизга бефарқлигимиз»
  Наврўз РИЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси   Ортга назар ташласак, кечаги кун бугунга, бугун эртага, унинг эса келажакка замин ҳозирлаётганига гувоҳ бўламиз. Жумладан, жуда қисқа давр — 3 йилда барча ...
Аҳолининг “аллергик паспорти” ишлаб чиқилади
Аллeргик кaсaлликлaрни прoфилaктикa қилиш, уларга ташхис қўйиш вa дaвoлaшни тубдан тaкoмиллaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидaги Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан аллергик касалликларни эрта аниқлаш учун 18 ёшга тўлмаган ва хавф остида бўлган ...
Кардиожарроҳлик бўйича ҳайрия тадбири ўтказилмоқда
Фарғонада Саудия Арабистони подшоҳлиги шифокорлари билан ҳамкорликда эҳтиёжманд аҳолига кардиожарроҳлик ёрдами кўрсатиш бўйича ҳайрия тадбири ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги консуллигининг амалий кўмаги ва мазкур мамлакатда ташкил этилган “Самир Саид ...
Хусусий тиббий фаолият: таҳлил, таклиф ва мунозара
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ўзбекистон Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Қонун лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизаси” лойиҳаси доирасида “Хусусий тиббиёт соҳаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Унда Олий Мажлис ...
«Ўзгалар хақида ўйланг. Қон топширинг. Ҳаёт улашинг’’
Қон – бу хаёт! Қон – бебаҳо. Унинг қийматини дунёда ҳеч бир нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Маълумки, хар йили 14 июнь – Бутунжахон донорлар куни сифатида кенг нишонланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ...
Шерзод Қудратхўжаев: “Пирамидани тескари қилайлик!” (видео)
  Фото: fb.com/Sherzodxon Qudratxo'janing manzili Пойтахтимиздаги "BeFit Fitness and Wellness" соғломлаштириш масканида Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда турли вазирликлар раҳбарлари, спорт усталари иштирок этиб, журналистлар билан мулоқот ...
“Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди
Фарғона шаҳар педагогика касб-ҳунар коллежи мажлислар залида шаҳар партия Кенгаши томонидан партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ўқувчи қизлар, педагог аёллар учун очиқ мулоқот ташкил этилди. Коллеж маъмурияти, Фарғона шаҳар тиббиёт ...
Соғлиқни сақлаш вазири депутатларга ахборот берди
Яқинда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисининг иккинчи ярмида депутатлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг «Соғлиқни сақлаш соҳасига оид ислоҳотлар амалга оширилишининг ҳолати тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ...
Вуханда беморларга ёрдам берган қурилмалар Тошкентга олиб келинди
Вухан шаҳрида COVID-19 нинг оғир кўринишларини даволашда юқори самара берган КТЭА ўпка касалликларини даволаш учун электрон аппаратлар Тошкентга олиб келинди. Қурилмалар шифохоналарга коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун беғараз ...
Бағдодда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Бағдод туманида мустақиллик байрамининг 27 йиллигига бағишланган халқ сайли давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан уюштирилган  тиббий кўрикда ижтимоий патронаж ва рақамли рентген кўчма амбулаторияси аҳоли хизматида бўлди. [caption id="attachment_1758" align="aligncenter" ...