Акция: “Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз?”

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 25 ноябридан 25 декабр кунига қадар мамлкатимизнинг барча ҳудудларида “Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз?” акцияси ўтказилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг лицензиялаш ва аккредитациялаш сектори ҳам мазкур акция доирасида бир қатор амалий тадбирларни ташкил қилди.

Жумладан, сектор мутахассислари томонидан Бешариқ ва Бувайда туманларида тадбиркорлар иштирокида учрашув ўтказилди.

Бош вазирнинг тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ва туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ўтказилган учрашувларда 60 нафардан зиёд нодавлат тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.

Бешариқда ўтказилган тадбирда Бош вазирнинг Бешариқ туманидаги тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ж.Бегматов, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг лицензиялаш ва аккредитациялаш сектори мутахасислари  У.Абдураҳмонов ва Р.Шерматов, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Қодировлар сўзга чиқишди.

Маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718 Фармони мазмун-моҳияти, шунингдек, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида яратиб берилаётган шарт-шароит, имтиёз ва имкониятлар ҳақида гапирдилар.

Ҳар икки туманда ўтказилган учрашувда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишди.

Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Шифокор тажовуз оқибатида кўриш қобилиятини тўлиқ йўқотди
Наманган вилояти Учқўрғон туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими жарроҳи О. Қ.га беморнинг тоғаси томонидан тажовуз қилиниб, тикланиб бўлмас жароҳат етказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу вазият атрофлича ўрганилди. Дастлабки маълумотларга қараганда, 2020 йил 2 ...
Болаларга бепул тиббий хизмат кўрсатилиши шарт!
Фуқаролардан бири @sizdantelegram канали орқали Фарғона шаҳар болалар шифохонасида пулли тиббий хизмат кўрсатилгани  ва бунинг сабабини тушунмагани ҳақида мурожаат йўллаган бўлиб, мазкур мурожаат вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари томонидан атрофлича ...
Оғир шароитдаги аёллар саломатлиги учун 1 миллиард сўмдан зиёд пул ажратилди
Республикамизда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг ҳаёт кечириш сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йилнинг I-чорагида 980 нафар имконияти чекланган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилди, дея хабар бермоқда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот ...
Ўзбекистоннинг демографик ҳолати: Туғилиш кўпайганми ўлимми?
Ўзбекистон республикаси давлат статистика қўмитаси республикамизнинг демографик холати юзасидан навбатдаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 553,4 мингта бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига ...
Фарғоналик беморга жигар кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятли ўтказилди
Фото: Facebook Бугунги кунда академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида трансплантация жарроҳлиги каби мураккаб операциялар муваффақиятли ўтказилмоқда. Яқинда Ҳиндистоннинг Yashoda Hospitals шифохонаси мутахассислари билан ҳамкорликда ...
Хитойдан қайтган йигит ис газидан вафот этган
Жорий йил 5 февраль куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Ҳаётобод қишлоғида яшовчи, 2000 йилда туғилган Абдуқодиров Муҳаммадбобур Мунаввар ўғли ўзи истиқомат қиладиган уй ҳаммомига ювиниш учун кириб кетиб, бир неча ...
Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш такомиллаштирилади
Ҳукумат қарори билан “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига қуйидаги тариф сеткаси бўйича ҳақ тўланади: Манба: @huquqiy_axborot
Шифокорларнинг рецепт ёзиш бўйича назоратини кучайтириш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида тиббиёт муассасаларида беморлар учун дори воситаларининг рецептини махсус бланкаларга ёзиш ҳақида петиция эълон қилинди. Бу ҳақда kun.uz хабар берди. Қайд этилишича, ҳозирги кунда барча соҳаларда туб ўзгаришлар ...
Энди ҳар бир аёлга малакали акушерлик ва гинекологик амбулатор ёрдам кўрсатилади
Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, улар саломатлигини асраш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келган. Президентимизнинг жорий йил Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқида ҳам ҳомиладор аёлларни скрининг кўригидан ўтказиш ...
Одилжон Умаров: “Олижаноб касб эгалари бўлган ҳамшираларимиз қаршисида ҳамиша таъзимдаман”
Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг фаоллар залида 12 май – Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбирида фидойи касб эгаларига яна бир бор эҳтиром кўрсатилди. Унда Фарғона вилоят ...
Ўзбекистонда қанча шахс ОИВ инфекциясини юқтиргани маълум бўлди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази директорининг ахборотини эшитишга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди, деб kun.uz хабар берди. Фото: ...
Калтакланаётган шифокорларга кўмакчи топилди
Фото: MSN.com Тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчиларнинг Табобат академияси шифокорларни ҳимоя қилишда давлат органларига кўмак кўрсатиш истагини билдирди. Бу ҳақда академия раиси, профессор Иброҳимжон Асқаров муассасанинг кенгайтирилган йиғилишида ...
Соғломлаштириш марафони
Бугун вилоят ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш, Спорт ҳамда Ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида “Автомобилсиз кун” шиори остида Фарғона шаҳрининг Ал-Фарғоний номидаги марказий кўчасида соғломлаштириш оммавий тадбири ва 3,5 км масофага югуриш марафони ...
Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари
Мутахассисларнинг фикрича, йигит-қизларнинг турмуш қуриш ёши оила мустаҳкамлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан биридир.
Фарғонада аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланмоқда (видео)
Атроф-муҳит тозалиги ва инсон саломатлиги бир-бирига узвий боғлиқдир. Шу боис соғлом турмуш тарзини яратиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш жуда муҳим ҳисобланади. Санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, ҳудудга юқумли ва карантин инфекцияларининг кириб келиши, ...