Ордер қандай олинади?

Аввало, туман ва вилоят миқиёсидаги клиникаларда даволаниш учун беморлар дастлаб, бирламчи тиббий-санитария бўғини (ҚВП, ОП) умумий амалиёт шифокорларининг текширувидан ўтади. Текширув натижасига кўра, бемор ихтисослашган тиббий ёрдамга муҳтож деб топилса, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникасининг ихтисослик бўйича мутахассисига йўлланади.

Туман марказий кўп тармоқли поликлиникасида ташкил қилинган тиббий-танлов комиссияси томонидан ихтисослик бўйича мутахассис хулосаси асосида унинг тиббий ҳужжатлари (амбулатор карта), лаборатор ва инструментал текширувлар натижалари ўрганиб чиқилади. Беморни шифохонага ётқизиб даволашга кўрсатмалар тасдиқланса, бу ҳақда хулоса ва тегишли тиббиёт муассасасига йўлланма (ордер) расмийлаштирилади.

Дейлик, беморни шифохонага ётқизишга кўрсатмалар аниқланган, аммо жорий вақт оралиғи учун ажратилган йўлланма мавжуд бўлмаган тақдирда, фуқаро белгиланган тартибда расмийлаштирилган журналга навбатга қўйилади. Бунда беморга навбатга қўйилганлиги, навбат рақами, йўлланма беришнинг тахминий санаси ҳақида кўрсатилган маълумотнома тақдим этилади.

Республика миқиёсидаги клиникаларда даволаниш учун ордер олиш тартиби қуйидагича. Шифохонада текшириш ва даволаниш давомида мижоз касаллигини аниқлаш мақсадида юқори технологияли усуллар ёрдамида текширув ва даволашга кўрсатмалар аниқланган тақдирда, мижоз вилоят тиббиёт ташкилоти (Тошкент шаҳрида – туман тиббиёт бирлашмаси) таркибида ташкил қилинган тиббий-танлов комиссиясига юборилади. Бунда мижознинг касаллик тарихидан берилган кўчирмага тавсия қилинган республика даражасидаги тиббиёт ташкилотининг номи, зарур текширув усуллари ва даво муолажалари тўғрисида тавсиялар баён қилинади.

Вилоят тиббиёт ташкилоти (Тошкент шаҳрида – туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси) таркибидаги тиббий-танлов комиссияси мижознинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихидан кўчирма), ихтисослик бўйича мутахассис тавсияларини ўрганиб чиққан ҳолда, унга республика даражасидаги тиббиёт ташкилотига йўлланма бериш масаласини кўриб чиқади.

Тиббий-танлов комиссияси томонидан мижоз тасдиқланган стандартлар асосида республика даражасидаги тиббиёт ташкилотида тиббий ёрдам (тешириш ва даволаш)га муҳтож деб топилганда, унга йўлланма (ордер) расмийлаштирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарорига мувофиқ, йўлланма (ордер) билан мурожаат қилган беморларга кафолатланган тиббий хизматлар давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Гиёҳли шарбат ёки газли сув: қайсини танлайсиз?
Ҳаво ҳароратининг юқорилиб кетиши, инсоннинг сувга бўлган эҳтиёжини оширади. Кўчадаги ёшларнинг чанқоқни қондириш учун қўлида турли хилдаги газли ичимликларни олиб юрганини кўрамиз. Дўконларда ҳам бундай ширин газли ичимликлар харидоргир ҳисобланади. Аслида ...
Холециститни гиёҳлар билан даволаш
Холецистит ўт (сафро) пуфагининг яллиғланиши  бўлиб, дунёда энг кўп тарқалган касалликлардан биридир.  Аёллар холециститга эркаклардан кўра 3-4 марта кўп мубтало бўлади.
Қўл-оёқ нега музлайди?
Айрим кишиларда тана ҳарорати меъёрида бўлсада, ҳароратли кунларда ҳам совқотиш ҳоллари учраб туради. Ушбу ҳолат тиб тилида "термоампутация" деб юритилади.
Фойдаси бисёр маҳсулот
Жазирама кунлар бошланиши билан боғларимизда ўриклар ғарқ пишади. Каттаю кичик бирдай унинг шифобахш хусусиятидан баҳраманд бўлади. Ўрик нафақат тотли мева, балки саломатликни тикловчи, касалликни даф этувчи малҳамдир. Қадим Хитойда ҳолдан ...
Олимлар саратон келиб чиқишининг энг асосий сабабларини маълум қилишди
Буюк Британиянинг Лондон ва Лидс университетлари олимлари томонидан саратон келиб чиқишининг энг асосий сабабларини маълум қилинди.  Илмий тадқиқот натижалари “European Journal of Cancer” илмий нашрида чоп этилди. Мутахассислар буни аниқлаш учун ўзига ...
Нега бола бармоғини сўради?
Ўзи қачондан бошлади бу “қилиғини”? 1 ойликданми, 3 ойликданми ёки 1 ёшга етганидами?... Фото: imom.me Аслида бола ҳали она қорнида эканлигидаёқ бармоқларини сўра бошлайди. Бунга нима сабаб? Албатта ...
Бўйин териси ёш кўринсин десангиз…
Фото: TutKnow.ru Бўйин терисини мунтазам тозалаб туринг. Бунда юз терисини тозаловчи воситалардан (совун, кўпикли совун, скраблар) бўйин териси учун ҳам фойдалансангиз бўлади. Бироқ йўриқномасида “ёғли тери учун”, ...
Камқонликнинг 7 чораси
Қонда гемоглабин миқдорининг пастлаб кетиши организмда жиддий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Тез-тез шамоллаш (имунитет сустлиги билан бирга) толиқиш, бош оғриқлари, хотира сустлашиши, ақлий фаолият билан боғлиқ ўзгаришлар шулар жумласидандир. Алоҳида ...
Фойдасидан кўра зарари кўпроқ…
Ихчамгина, қулай ва енгил матоҳ бўлган телефон узоқни яқин, кўнгилни хотиржам қилувчи, ҳар кимдан хабардор этувчи дастёр ёнингизда. Аммо кўп жиҳатдан ёшлар (ўқувчи, талабалар) тарбияси ва саломатлигига жиддий зарар етказаётган, ...
Туя сути фойдалими ёки зарарли?
Туя сути таркибида аминокислоталар, кўп миқдорда темир моддаси тутганлиги сабабли жуда фойдали саналади. Фото: islam.kz Юқоридаги таркибий тузилмалар билан камқонликда жуда яхши самара беради. Сут таркибидаги фосфор ва ...
Соғлом турмуш тарзини қандай ташкил қилиш керак?
Соғлом турмуш тарзи, инсоннинг узоқ умр кўриши, соғлом бўлиши, фарзандларнинг камолини кўришида муҳим аҳамиятга эга. Соғлом турмуш тарзи деганда нималарни тушунамиз?
Мутахассис таҳлили: Кунига 400 грамм мева ва сабзавот ейиш озми ёки кўп?
Кўп йиллар давомида соғлом овқатланиш учун таҳминан 400 грамм мева ва сабзавотларни кун давомида беш марта бўлиб ейиш керак деб қаралган. 2017 йилда ўтказилган текширувлар эса бу миқдорни икки баробар ...
Рентген кристаллография қандай фан?
Нобель мукофоти 1901 йилдан то бугунга қадар 923 кишига насиб этган. Совриндорларнинг асосий қисми физика, кимё ва тиббиёт йўналишлари ғолибларидир. Бу бежиз эмас. Ҳозир физика, кимё ва тиббиёт ривожи ҳар бир ...
Буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилиш қандай тартибда рухсат этилади?
Яқин қариндошлар орасида буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби ҳақида вақтинчалик низомга кўра, тирик яқин қариндошлар орасида буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилишга рухсат этилади. Фото: ...
Билиб қўйган яхши
Интернет сайтларидаги маълумотларга кўра: немис тадқиқотчилари чекишнинг беҳисоб салбий оқибатлари қаторига яна иккитасини қўшиш таклифини билдирдилар. 1000 нафар чекувчи ўртасида ўтказилган текширув 17 фоиз кашанда меoёрдагига нисбатан кам ухлаши, ...