Донор бўлувчи қариндошлар рўйхати кенгайтирилди

Жорий йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: «24 Канал»

Унга кўра, сурункали буйрак ва жигар касалликларининг терминал босқичларида бўлган ҳолатларда қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, юқори технологияли ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги “Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга қатор ўзгартишлар киритилди.

Эндиликда, тирик қариндош донорлар- қонунчилик асосида ўзаро биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражада қариндош бўлган шахслар ўртасида бўлиши мумкин. Бунда болалар ота-онасига нисбатан биринчи;

Невара бобоси ва бувисига нисбатан, шунингдек, ака-ука ва опа-сингиллар – иккинчи;

Эвара катта бобоси ва катта бувисига нисбатан, шунингдек, тоға ва амаки, аммо ва хола ўз жиянлари билан учинчи;

Тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар эса тўртинчи даражадаги қариндош ҳисобланади. Шунга кўра, юқоридаги ҳужжатда “Яқин қариндошлар” сўзлари “қариндошлар” сўзлари билан алмаштирилди.

Шунингдек, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилган никоҳ асосида камида уч йил биргаликда яшаган эр-хотинлар ва уларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган барча қариндошлари, шунингдек, ўгай ака-ука ва опа-сингиллар ҳамда уч йил муддат олдин қонунчиликда белгиланган тартиб асосида фарзандликка олинган болалар (фарзандликка олувчи ота-оналари билан ўзаро) тирик қариндош донорлар бўлиши мумкин.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Хорижий тажрибани ўрганиш ва малака оширишга юбориш учун танлов эълон қилинди
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги “Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини оширишни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Соғлиқни ...
Ўзбекистон ва Беларус соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кучайтиради
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Валерий Малашко бошчилигидаги делегация билан учрашди. Дўстона руҳда ўтган мулоқотда тиббиёт соҳаcида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш борасида ...
Дорихоналарга лицензияни ким беради?
Президентимизнинг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори давлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини ...
Боғчаларда болалар соғлиғи муҳофаза қилинади
Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.  Мазкур низом билан ...
Тиббиёт муассасаларига етишмаётган шифокорлар сони маълум қилинди
2018 йил 27 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида республикадаги тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларида тиббиёт соҳаси бўйича кадрлар тайёрлаш ...
Ҳудудларда “кластер” модели қандай шаклланади?
Қайд этиш керакка, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мамлакатимиз тиббиёти тараққиётида янги даврни бошлаб берди, десак ...
Юртимизда Ҳиндистондаги хусусий клиникалар филиаллари очилади
Сир эмас, аҳолимиз айрим касалликларни даволаш учун ва мураккаб операцияларга эҳтиёж сабаб чет эл клиникаларига мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда. Хусусан, маълумотларга кўра, ҳар йили тахминан 25-30 мингга яқин юртдошимиз Ҳиндистонда даволаниш ...
Миллий гвардия энди тиббиёт муассасаларини ҳам қўриқлайди
Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилган “Миллий гвардия тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам сенаторлар томонидан кўриб чиқилди. Сенат аъзоси Бойматжон Расулов таъкидлаганидек, Қонун Миллий гвардиянинг мақоми, ваколатлари, вазифалари ва ...
Тиббий муассасаларни қуриш ва таъмирлашни молиялаштиришнинг амалдаги тартиби танқидий қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда xs.uz. Ҳужжатга мувофиқ: 2018-2022 йилларда ...
Тиббиётчиларга янги автомашиналар
Бош қомусимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик байрами арафасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тез тиббий ёрдам муассасаларига 12 та “Хундай” русумли махсус жиҳозланган реанимацион автомашиналар тантанали равишда топширилди. Қувонарлиси, биргина ...
Мутахассис: “Нима учун тиббиёт ходими бошини эгиб бировнинг эшигини тақиллатиб бориши керак?”
“Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Муносабат” кўрсатувида тиббиёт соҳаси мутахассиси ана шундай саволларни ўртага ташлади. Бу ҳақда "Халқ сўзи online" нашри хабар берди. Фото: uzssgzt.uz “Бутун дунёда ва ҳар доим ...
Фармацевтика фаолияти изчил ривожланмоқда
Президентимиз раҳнамолигида тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, халқимизнинг соғлом ва узоқ умр кечиришини таъминлашда муҳим омил бўлаётир. 
Энди Ўзбекистонда ҳам ҳар бири киши мажбурий тиббий суғурта қилинади
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар ...
ОИTСга қарши курашиш бўйича янги қарор лойиҳаси эълон қилинди
«Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда. [caption id="attachment_2214" ...
Хасталикнинг олдини олган афзал
Ҳар йили Халқаро сил касаллигига қарши кураш куни муносабати билан вилоятимиз шаҳар ва туманларида турли хил тадбирлар ўтказилади.