Профилактика –касалликларни олдини олади

Аҳоли ўртасида ноинфекцион яъни юқумли бўлмаган ва турли хилдаги юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш асосан аҳолини санитария маданияти даражасига, соғлом турмуш тарзини шаклланганлигига, тўғри ва соғлом овқатланишга боғлиқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Бу борада  фуқароларни касалликларнинг олдини олиш, санитария – гигиена қоида меъёрларидан, гигиеник кўникмалардан хабардор эканлиги жуда муҳимдир.

Ана шулар боис, Ўзбекистон Республикаси Президентииниг 2019 йил 9-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария–эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ” ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, барча ижтимоий гуруҳларни қамраб олган ҳолда фуқароларни санитария –гигиена, карантин ва ўта хавфли ҳамда бошқа юқумли касалликларнинг олдини олиш масалаларида хабардорлигини ошириш чора-тадбирларини амалиётга тадбиқ этиб, аҳоли ўртасида ўтказилаётган тарғибот тадбирларини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш ишларини фаолиятимизнинг устивор йўналиши деб, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 65 нафар мутахассисларимиз шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилиб, улар томонидан кунига 10-12 та хонадонма-хонадон  юриб,  санитария гигиеник ҳолати тўлиқ, мукаммал ўрганилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф, тавсиялар берилиб, мавсумий, юқумли ва юқумли бўлмаган  касалликларни олдини олиш, санитария гигиена қоида, меъёрлари, гигиеник кўникмалар, тўғри соғлом овқатланиш, соғлом турмуш тарзи мавзуларида суҳбатлар ўтказилиб, эслатмалар тарқатилмоқда.

Шунингдек, шаҳардаги барча бозорларда овқатдан захарланишлар  жумладан, ботулизм профилактикаси мавзуларида   семинар йиғилишлари, савол-жавоб, давра суҳбатлари ўтказилмоқда хамда бозорлар радиоузеллари орқали мунтазам суҳбатлар бериб борилмоқда.

Шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча мактабгача таълим муассасалари ошхона ошпазлари ва ҳамширалари  билан  “Ошпазлар томонидан таом тайёрлаш жараёнида санитария қоидалари ва гигиена нормативларига амал қилиниши”, “Ўткир юқумли ичак касалликлари, вирусли гепатитни олдини олиш чоралари”, “Мактабгача таълим муассасаларида овқат рационини шакллантириш ва брокераж комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш, фойдаланиш мумкин бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотлари, овқатдан заҳарланишни келиб чиқиши ва тарқалишидан огоҳлантирувчи омиллар” тўғрисида кўргазмали семинар машғулотлари ўтказилди.

Худди шундай тадбирлар шаҳар халқ таълими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари раҳбарлари, ҳамширлар билан ҳам ташкил этилди.

Албатта, бу амалга оширилаётган ишлар келгусида шаҳримиз аҳолиси санитария маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда ўз самарасини бериб, турли касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олиш имконини бермоқда.

Ғолибжон Мирзамахмудов,

Қўқон шаҳар санитария –эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи, олий тоифали шифокор

 

 

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Адлия вазирлигининг онлайн сўрови
Сизнинг меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Ойлик маошингиз вақтида берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими? Иш вақтидан ортиқ ёки дам олиш ва байрам кунлари ишлашга жалб қилинаяпсизми? Фото: huquqiy_axborot Энди ...
Қачонгача “табиб”ларнинг гапига ишониб кетаверамиз?
  Фото: apest.ru Шифокор Хуршид Якубжонов ўзининг телеграм каналида аҳолининг тиббий маданияти ҳақида ўз муносабатини билдирди: -“Алдагани бола яхши” деган мақолни кўпчилигимиз биламиз. Сабаби болаларнинг ақли ҳали ўта ривожланмаганидан, ...
“UzWaterАware” экомарафонига старт берилди
Қўқон шаҳрида “Сув ва экологияни ривожлантириш бўйича саводхонликни ва ҳамкорликни ошириш” дастури доирасида ўтказилаётган экомарафонга старт берилди. Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида ташкил этилган экомарафонда Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, ...
Фарғонада “Бир умрга ёрқин табассум” дастури иш бошлади
Ўзбекистон стоматологлар уюшмасидан «COLGATE» компанияси кўмагида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида “Бир умрга ёрқин табассум” стоматологик касалликлар профилактикасини тарғиб этиш дастури иш бошлади. Фото: Edu.uz Дастур болаларда ёшлик ...
Фарғонада туғилган уч эгизакка Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахон исмлари қўйилди
Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона мажмуасида 1 май куни соат 00:40 да уч эгизак чақалоқ дунёга келди. Исломжон ва Дилоромхон Исроиловлар оиласида туғилган чақалоқларга Ўзбекистон Президенти ва унинг оиласи шарафига исмлар ...
Онкологик ва оғир хасталикка чалинган болалар учун ойлик нафақа тайинлаши мумкин
«Mening fikrim» оммавий мурожаатлар порталида  бир фуқаро “Онкологик ва оғир хасталикка чалинган 18 ёшга тўлмаган болалар учун давлат томонидан ойлик нафақа беришни ташкил қилиш” ҳақида фикр билдирган ва бунинг учун ...
Ўзбекистонда кўрсатилаётган перинатал ёрдам халқаро стандартларга жавоб беради
Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Перинатал тиббиётнинг долзарб муаммолари” мавзусида I халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда. Унда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ, ЮНФПА экспертлари, Россия, Германия, Украина, Қозоғистон сингари давлатларнинг ...
Ишдаги танаффуслар қандли диабетдан сақлайдими?
Янги Зеландиялик олимларнинг таъкидлашларича, офисда ишлаш давомида ҳар 2 соатда танаффус қилиш, организмда қандли диабет касаллиги ривожланишинг олдини олар экан. Фото: tribun.com.ua Уларнинг фикрича, офисдаги 5 дақиқалик танаффус ...
Хусусий тиббий фаолият: таҳлил, таклиф ва мунозара
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ўзбекистон Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Қонун лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизаси” лойиҳаси доирасида “Хусусий тиббиёт соҳаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Унда Олий Мажлис ...
Вазирлар Маҳкамаси кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатини тасдиқлади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан қуйидагилар: кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ...
Фарғонада аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланмоқда (видео)
Атроф-муҳит тозалиги ва инсон саломатлиги бир-бирига узвий боғлиқдир. Шу боис соғлом турмуш тарзини яратиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш жуда муҳим ҳисобланади. Санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, ҳудудга юқумли ва карантин инфекцияларининг кириб келиши, ...
Энди ҳар бир аёлга малакали акушерлик ва гинекологик амбулатор ёрдам кўрсатилади
Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, улар саломатлигини асраш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келган. Президентимизнинг жорий йил Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқида ҳам ҳомиладор аёлларни скрининг кўригидан ўтказиш ...
Олтиариқда электрон оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасида ислоҳотлар амалга оширишга қаттиқ бел боғлаган. 1,5 йилнинг ўзида соғлиқни сақлаш масаласига бағишлаб уч марта видеоселектор йиғилиши ўтказди. Тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш, одамларда ҳақли эътироз ...
Фарғонада онкология хизматига бағишланган конференция ўз ишини бошлади
Бугун Фарғона вилояти ишбилармонлари палатаси залида “Хавфли ўсмалар профилактикаси, скрининги ва канцер-регистрнинг долзарб муаммолари” мавзусида Ўзбекистон онкологларининг XV-конференцияси очилди. Фото: fsh.uz Уни кириш сўзи билан очган Республика ихтисослаштирилган ...
Соғлиқни сақлаш тизимидаги энг долзарб муаммо…
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан“ Аҳоли саломатлигини сақлашга оид конституциявий нормалар ижросини таъминлаш – давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши” мавзусида давра суҳбати бўлиб ...