(18+) Жинсий алоқа етишмовчилигидан нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам азият чекади

Европада ўтказилган сўровномага кўра 45-50 ёшга етмаган аёлларнинг 45% қисми регуляр жинсий ҳаётда яшайди. 30% аёлларда эса жинсий алоқа кам бўлади. Каттароқ ёш категорияларида табиийки бу рақамлар яна бошқача бўлади.

Фото: news.myseldon.com

Физиологик ҳолат, гормонал фон, руҳий ҳолатдан келиб чиқиб, аёл киши учун ҳафтасига икки мартадан беш мартагача жинсий алоқани мейёрий деб ҳисоблаш мумкин. Бундан келиб чиқадики аёлларнинг таҳминан 1/3 қисми учун жинсий ҳаёт сифатли эмас. Жинсий алоқа фақатгина лаззатланиш учун эмас, балки аёлнинг саломатлигида ҳам акс этади.

Тўғри, алоқа инфекция, исталмаган ҳомиладорлик каби ноқулайликларга эга. Лекин алоқанинг йўқлиги аёлнинг руҳий ва жисмоний ҳолатида акс этади. Бутунлай жинсий алоқанинг йўқлиги ҳатто ракка ҳам олиб келади.

Жинсий алоқа етишмаслигининг илк белгилари сифатида руҳиятдаги ўзгаришларни кўриш мумкин: бунда аёл таъсирчан, жирраки, йиғлоқи, ҳамма нарсадан ҳафа бўладиган бўлиб қолади. Вақт ўтгани сайин апатия ривожланиб, аёл атрофга бефарқ бўлиб қолади. Бу бефарқлик жинсий ҳаётда ҳам акс этади.

Аёлнинг ташқи кўриниши ҳам ўзгаради. Кам жинсий алоқа қиладиган аёллар одатда тана вазни юқори, тери ва сочлар кўриниши ўзгарган (нурсиз), соч тўкилиши каби белгилар бўлади. Бундай аёллар одатда тезроқ қарийди. Кулгу йўқлиги сабабли ажинлар эртароқ тушади.

Юқорида айтганимиздек жинсий алоқанинг камлиги ёки йўқлиги жинсий аъзоларда ҳам акс этади. Яъни бундай аёлларда бачадон миомаси, тухумдонлар ўсмаси каби касалликлар кўп учрайди. Статистикага кўра тухумдон раки энг кўп ҳолатда монах аёлларда учрайди.

Жинсий алоқа қайсидир маънода бачадон учун массаж ҳисобланиб, бачадонда қон айланиши яхшиланади ва қон кетиб қолиш эҳтимоли камаяди. Шунингдек узоқ вақт жинсий алоқа бўлмаслиги ҳайз олди синдромини оғир кўринишда ўтишига сабаб бўлади.

Жинсий алоқанинг йўқлиги ва жинсий алоқада оргазм ҳис қилмаслик кўринишидан икки ҳил бўлсада битта категориядаги ҳолатдир. Жинсий алоқада оргазмнинг йўқлиги аёл саломатлигига таъсир қилади. Оргазмсиз жинсий алоқани вақт ва энергияни бекорга сарфлашга тенглаш мумкин. Мастопатия, бачадон миомаси кабиларни келиб чиқишига ҳам айнан оргазм йўқлиги сабабчиларидан биридир.

Жинсий алоқа вақтида жинсий аъзоларга қон оқими ортади, энергия сарфланади ва организм ўз «совғасини олишга» тайёрланади. Алоқа якунида оргазм бўлса аёл кичик тосидаги қон оқими 5-10 дақиқа ичида ўз ҳолатига қайтади. Яъни димланиш йўқолади. Оргазмсиз алоқадан сўнг эса бундай тикланиш учун бир соатдан ортиқ вақт талаб этилади.

Кичик тосда узоқ вақт қон димланиши ва эстрогенлар миқдори ошиши бачадон ва сут безларида неопластик жараёнлар пайдо бўлишига имкон яратади. Натижада мастопатия ва миомага «эга бўламиз».

Аёлларнинг энг жинсий чанқоқлик даври 35-45 ёшга тўғри келади («хотин — қирққа кирса ўтин» эмас экан). У ўзини ёш ва чиройли ҳис этиши учун айнан шу даврда регуляр жинсий ҳаётда яшаши лозим. Олимларнинг фикрига кўра 35 ёш атрофидаги аёллар учун бир йил давомида жинсий алоқанинг бўлмаслиги асаб касалликлари учун замин яратади. Шу сабабли 30 ёшдан ошган аёл учун жинсий алоқа 20 ёшли «қизча»дан кўра зарурроқ.

Шундай экан, ҳурматли эркаклар аёлингизни соғлом, ёш ва чиройли бўлиши сизни қўлингизда.

Хуршидбек Якубжонов,

шифокор

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Бўйин териси ёш кўринсин десангиз…
Фото: TutKnow.ru Бўйин терисини мунтазам тозалаб туринг. Бунда юз терисини тозаловчи воситалардан (совун, кўпикли совун, скраблар) бўйин териси учун ҳам фойдалансангиз бўлади. Бироқ йўриқномасида “ёғли тери учун”, ...
Ўтириш – соғлиққа зарар. Мунтазам офисда ишлайдиган ходимлар бундай хавфдан қандай қутулиши мумкин?
Фото: NTTS.LT Сўнгги пайтда кишилар кўп вақтини ўтирган ҳолда, кунини ортиқча жисмоний ҳаракатларсиз ўтказишга одатланиб қолди. Бунга аввало, замонавий офис иш тартиби ҳамда иш столида ишлашнинг бир ...
Турп: Оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради
Танангиз мадорсизланаётганини сезаяпсизми, давосини узоқдан ахтарманг-да, уйдаги бор маҳсулотларга диққат қаратинг. Мисол учун, кузда пишадиган қарсилдоқ турпга. У шамоллашда асқотишини ҳаммамиз биламиз, аммо хотирани чархлаши, сариқ касалидан кейин жигарга энг керакли ...
Ўғил кўриш тадбири ҳақида Ибн Сино маслаҳатлари
Ўғил туғилиши сабаби эр уруғининг иссиқлиги, мўллиги ҳамда жинсий яқинлик хотиннинг ҳайздан пок бўлиш вақтига тўғри келишидадир.
Қолипли нон картошка касаллигига чалинадими?
Нондаги картошка касаллиги бу — иссиқлик 36 даражадан ошганда юзага чиқади. зарарланган ноннинг ички юмшоқ қисми ёпишқоқ бўлиб, ундан ёқимсиз ҳид келади. бу аломатларни ноннинг ташқи қисмидан сезиб бўлмайди. Бу ...
Болангиз тўғри овқатланяптими?
Эрталаб фарзандингиз мактабга отланаётганда аввало уйда пиширилган, таркиби айнимайдиган егуликлардан сумкасига солишга ҳаракат қиласиз. Вазият тақозоси билан бунга имконият бўлмай қолганда қўлига пул бериб, мактаб ошхонасидан бирор нима олиб ейишини маслаҳат берасиз. Шунда ...
Сўраган_эдингиз?
Иш соати ҳафтасига 40 соатдан ошмаган ташкилотлар бор, масалан 5 кунлик ишдан ташқари навбатчилик учун ҳам қўшимча иш ҳақи тўланиши керакми? Меҳнат қонунчилигига кўра: белгиланган кундалик иш (смена) вақтидан ташқари ишлаш ...
«Ибн Сино қасамёди» десак бўлмайдими?
«Гиппократ – қасамёди»да оқ соч шарқ таъсири аждодимиз Зардўшт «Авеста»да акс эттирган тиббиётга хизмат қилувчи ҳакимлар қасамёдининг руҳи мавжуд. 
Cунъий тухум ҳақиқатдан борми? Уни табиийси билан қандай фарқлаш мумкин?
Ҳар йили дунё миқёсида 600 миллиард дона товуқ тухуми истеъмол қилинади. Уни ишлаб чиқариш ҳажмлари бўйича Хитой, АҚШ ва Ҳиндистон етакчилик қилмоқда. Истеъмол қилиш бўйича эса Мексика пешқадам. Бу ерда ...
Сув ичмаслик оқибатлари ёки қишда касалликлар қўзғалиши сабаблари
Аввало сув ичмаслик оқибатида организмимизда қандай ҳодисалар юз беришини оддий қилиб тушунтириб ўтсам. Бизнинг ошқозон ва ичакларимиз, буйрак ҳамда жигарларимиз табиий фильтр вазифасини бажаради. Ушбу фильтрлар сув ёрдамида органимизга келиб тушадиган ...
Мактаб ўқитувчиси ҳар йили мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтиши шартми?
Меҳнат кодексига мувофиқ иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул ...
Гиёҳли шарбат ёки газли сув: қайсини танлайсиз?
Ҳаво ҳароратининг юқорилиб кетиши, инсоннинг сувга бўлган эҳтиёжини оширади. Кўчадаги ёшларнинг чанқоқни қондириш учун қўлида турли хилдаги газли ичимликларни олиб юрганини кўрамиз. Дўконларда ҳам бундай ширин газли ичимликлар харидоргир ҳисобланади. Аслида ...
ЖИНСИЙ ТАРБИЯ: келин-куёвга маслаҳатлар (2-қисм)
Алпомишзодалар жинсий тарбияси  Ўғил бола туғилганда қуйидаги ҳолатларга эътибор бериш, ўзига хос жинсий тарбиянинг бошланишидир: А) жинсий олат — закарнинг ҳолати, унинг бошчаси, кертмагининг тери билан қисилиб қолган ёки қолмаганлигига, яъни фимоз ...
Қанд касалига қарши энг яхши чора: инсулин ўрнига қаҳва…
Швейцариялик олимлар диабетга йўлиққан инсонлар учун ҳақиқий совға тайёрлашяпти, деб хабар бермоқда «Usa.one». Чунки улар бу хасталикка қарши курашишнинг мутлақо янги усулини ишлаб чиқишди. «Швейцарча усул»да бош роллардан бирини кофеин ўйнайди: бу ...
КОРОНАВИРУС: у қандай касаллик, уни юқтириб олмаслик учун нима қилиш керак? ⠀
2019 йилнинг декабрь ойида Хитойда аввал маълум бўлмаган коронавирус тури аниқланди. Касаллик ўлимгача олиб борадиган юқумли зотилжам ривожланишига олиб келади. Фото: 24 Канал Вирус ҳозиргача кам ўрганилган. Биринчи ...