Буйракка талофат етаказувчи одатлар

Буйрагимиз жуда ажойиб орган. У гормонлар ишлаб чиқаради, қонни фильтрлайди, минералларни қабул қилади, пешоб ишлаб чиқаради ва соғлом кислотали ишқорли балансни ушлаб туради.

Буйракнинг 20 фоизи ишласа ҳам, меъёрий ҳаёт кечириш мумкинлигини биласизми? Айнан шунинг учун ҳам ишдан чиқа бошлаган буйрак анча пайтгача ўз ҳолидан шикоят қилмайди. Баъзи одатларимиз буйракка талофат етказиши мумкин. Бироқ буйрак сизга ўз муаммосини айтганида, даволашга кеч бўлган бўлади. Буйрак ҳақида қайғуриш соғлиғимиз ҳақида ташвиш чекишимизни англатади. Агар буйрагингиз соғлом бўлиб, сизга узоқ вақт хизмат қилишини истасангиз, қуйидаги рўйхатдан жой олган одатлардан воз кечинг.

Шакар сақловчи газли ичимликларга ўчлик
Япониянинг Осака университети ходимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, кунига икки ёки ундан кўп марта газли ичимлик ичиш буйрак касалликлари ривожланишига олиб келади. Тадқиқотда 12 минг нафар инсон иштирок этган. Газли сув кўп истеъмол қилган иштирокчиларнинг пешобида оқсил ошиб кетган. Бу буйрак зарарланганининг биринчи белгисидир.

Чекиш
Чекиш юрак қон томирлари склерозини келтириб чиқаради. Қон томирларининг торайиши ва қотиб қолиши эса барча органлар каби буйракнинг ҳам қон таъминотига салбий таъсир кўрсатади. “Clinical Pharmacology and Therapeutics” журналида берилган маълумотларга кўра, кунига икки дона чекилган сигарета қондаги эндотелиал ҳужайралар сони ошиб кетишига сабаб бўлишга етарли омилдир.

В6 витаминининг етишмаслиги
Соғлом овқатланишга риоя этиш буйракнинг яхши ишлашида катта аҳамиятга эга. Мэриленд университети тиббиёт марказида ўтказилган тадқиқотда В6 витамини етишмаслиги буйракда тош пайдо бўлишига сабаб бўлиши аниқланган. Буйрак ишини оптималлаштириш учун ҳар куни камида 1,3 миллиграм В6 витаминини қабул қилиш керак. Балиқ, нўхат, мол буйраги, картошка, крахмал сақловчи сабзавотлар ва цитруслардан бошқа мевалар мазкур дармондориниг манбаидир.

Жисмоний камҳаракатлик
Жисмоний машқ — буйракни ҳимоя қилишнинг яна бир синалган усули. Умуман олганда, соғлом вазн буйракда тош тўпланиши имкониятини камайтиради.

Магний етишмаслиги
Агар сиз етарли миқдорда магний қабул қилмасангиз, организмга кальций сингмайди. Бу эса, ўз навбатида, кальцийнинг буйракда тош кўринишида қотиб қолишига олиб келади. Бу жараённи тартибга солиш учун яшил япроқли сабзавотлар, ловия ва ёнғоқ истеъмол қилиш зарур. Фойдали авокадо ҳам магнийга бой манба ҳисобланади.

Уйқу бузилиши
Биз тунги уйқуни яхши кўрамиз. Буйрагимиз ҳам мана шу пайтда дам олади. “Science Daily” ахборий порталида берилишича, уйқунинг доимий равишда бузулиши буйрак касалликларини чақиради. Кардиолог, Тронто университети доктори Майкл Солнинг сўзларига кўра, буйрак тўқималари уйқу пайтида тикланади.

Етарли миқдорда сув ичмаслик
Буйрак ўз фаолиятини яхши амалга ошириши учун етарли миқдорда сув ичишимиз керак. Агар етарли миқдорда суюқлик қабул қилинмаса, қонда токсинлар йиғила бошлайди. АҚШ миллий буйрак фонди кунига 12 стакан сув ичишни тавсия этади. Сув етарли миқдорда қабул қилинаётганини билиш учун пешобнинг ранггига эътибор қаратиш керак.

Қовуқнинг ўз вақтида бўшамаслиги
Табиий эҳтиёжлар ўз вақтида амалга оширилиши керак. Қовуқда пешобни ушлаб туриш организмимизга нисбатан ёмон муносабатдир. Агар бу ҳолат узлуксиз давом этса, буйракдаги пешоб босими ошиб кетади. Натижада буйрак етишмовчилигини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Натрий миқдори ошиб кетиши
Туз организм учун жуда муҳимдир. Бироқ уни белгиланган чекловга кўра истеъмол қилиш керак. Тузни ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш қон босимини оширади ва буйракдаги босимни кучайтиради. Шунинг учун кунига 5,8 граммдан кўп туз истеъмол қилмаслик керак.

Ҳаддан ошиқ кофеин
Кофеин алкоголсиз ичимликларда учрайди. Кофеин таъсирида қон босими ўйнаб, яъни ўзгариб туради. Буйрак эса бу ҳолатдан арз этишни бошлайди.

Оғриқ қолдирувчи воситалар
Биз қанча кўп дори-дармон қабул қилсак, фармацевтика препаратларининг иккинчи даражали таъсирини шунча оширамиз.

Зарур дори-дармонни рад этиш
Юқори қон босими ва диабет бу ҳаёт тарзи ва нотўғри овқатланиш натижасида келиб чиқувчи касаллик. Агар сиз бу икки касалликнинг бири билан касалланган бўлсангиз, буйрагингизни ҳимоя қилинг. Яъни, зарур бўлган дори-дармонларни ўз вақтида қабул қилинг.

Ҳаддан ошиқ оқсил
Рациондаги оқсил миқдори ошиб кетиши буйракка зарар етказади. Оқсилни ҳазм қилолмаслик келиб чиқади. Оқсил қанча кўп бўлса, буйракка шунча оғирлик тушади. Буйракка тушган ортиқча юк унинг фаолияти ёмонлашувига олиб келади.

Инфекцион касалликларни даволамаслик
Грипп ва шамоллаш касалликларини ётиб қолгунча ўтказиб юборишга олиб келманг. Тадқиқотларда дам олиш ва тегишли даво тадбирларини амалга оширмаслик буйрак касалликларини келтириб чиқаришини кўрсатган.

Алкоголь истеъмоли
Алкоголда мавжуд бўлган токсинлар нафақат жигар, балки буйрак учун ҳам зарарлидир. “Kidney Health Australia” нотижорат ташкилоти ва Америка буйрак фонди маълумотларига кўра, буйрак касалликларидан қочишнинг усулларидан бири алкоголдан узоқроқ юришдир.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Энг соғлом мамлакат номи аниқланди
«The Local»нинг хабар қилишича, Испания энг соғлом мамлакат, дея расман тан олинди. Бу ҳақида pv.uz хабар беради. Фото: pv.uz «Bloomberg» томонидан тузилган дунё мамлакатлари индексига кўра, 2017 йилда олтинчи ...
Саратонга чалинган таниқли онколог хайрлашув хати ёзди
Фото: «Facebook» Россиялик таниқли онколог-жарроҳ Андрей Павленко «Facebook»даги саҳифасида хайрлашув хати ёзиб қолдирди. Бу ҳақда "Хабар уз" ёзмоқда. Унинг ёзишича, унинг ўзида ҳам саратон топилган (ошқозон ракининг учинчи даражаси) ва ...
Абадий ёшлик витамини аниқланди
Лозанна Федерал политехника мактабининг биологларишикастланган тўқималарни янгилайдиган, бироқ вақт ўтган сайинўзининг таъсир кучи сусайиб кетувчи илдиз ҳужайралариниёшартириш учун витаминидан фойдаланишди.
Жарроҳлар нега яшил ва кўк кийим кияди?
Жарроҳлик бўлимида ишловчи врачлар нега оқ эмас, яшил ёки кўк рангдаги кийим кийишлари ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Маълум бўлишича, операциянинг муваффақиятли чиқиши айнан ана шу арзимас нарсага боғлиқ бўлар экан. Аввалига ...
Инсон 150 йил яшаши мумкинми?
Англиялик доктор Алекс Жаворонков бу саволга “ҳа” деб жавоб бермоқда. Илм-фаннинг шарофати билан инсон 150 йилгача яшай олишини таъкидлаётган мутахассис буни ўз мисолида исботламоқчи.
Ирсий кўрликни ген терапияси билан даволаса бўладими?
«Editas Medicine» ва «Allergan» компаниялари олимлари кўрликнинг ирсий шакли — Лебер амаврозидан қийналаётган одамларнинг кўриш қобилиятини тиклаш учун CRISPR дан фойдаланишни режалаштирмоқда, дейилади «xabar.uz» хабарида. Бу болаларда учрайдиган ирсий кўрликнинг энг кенг ...
БИЛАСИЗМИ: Бугун халқаро дудуқ инсонлар куни нишонланди
22 октябр халқаро дудуқ инсонлар куни (International Stuttering Awareness Day).  Фото: wikihow.com Ушбу байрамни нишонлаш ғояси илк бор 1995 йилда ташкил топган “Дудуқ инсонлар халқаро ассоциацияси” томонидан ...
Олимлар қизил (лаҳм) гўштни инсон саломатлиги учун хавфли деб топишди
Қизил (лаҳм) гўшт истеъмоли ошқозонда саратон пайдо бўлиш хавфини вужудга келтириши мумкин экан. Буни Буюк Британиянинг Лидс университети олимлари ўз тадқиқотларида аниқлашди. “Бизнинг тадқиқот нафақат қизил гўшт истеъмоли ошқозоннинг аниқ қисмларига таъсир ...
Стероидларнинг зарари ҳақидаги гап-сўзлар ростми?
«Дарё» колумнисти Сарвар Ғаниев ёш йигитлар орасида танасини атлет ҳолатига келтириш учун урфга кирган анаболик стероидлар ҳақида фикр юритади ҳамда унинг зарарли жиҳатлари ҳақида юрадиган гап-сўзларга ойдинлик киритади. [caption id="attachment_2966" align="aligncenter" ...
Тадқиқот: Юрак касаллиги бор одамга спиртли ичимлик қандай таъсир қилади?
Сент-Луиседаги Вашингтон университети олимлари 24 йил давомида спиртли ичимликнинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганишди. Натижада улар юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчи ва спиртли ичимликларни оз миқдорда истеъмол қилувчилар умуман ичмайдиган ва ...
Узоқ уйқу диабет ва юрак касалликларига олиб келади
Шифокорлар  дам олиш кунларида узоқ вақт ухлаш саломатлик учун зарарли эканини аниқлашди.
Таркибида олтини бор неъмат …
Қовун эл суйган неъматгина бўлиб қолмасдан, унинг шифобахш хосиятлари талайгина. У жуда қадим замонлардан буён дардга малҳам бўлиб келган.
Ниҳоят, саратонга қарши вакцина яратилди
Фото: xabar.uz Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, янги кашфиёт саратон ўсмаларига анъанавий таъсир ўтказувчи усул — кимётерапияга зарурат қолдирмайди. «Rambler»нинг ёзишича, инновацион препарат меланомадан бутунлай қутулишга ёрдам беради ҳамда келгусида ...
Қачон қайси касалликлардан сақланиш керак?
Кўпчилик энг хавфли ёш кексалик деб ўйлайди: одамда ҳар хил касалликлар келиб чиқаверади. Аслида шундайми? Аслида ёшга оид жадал ўзгаришлар 30 — 40 ёшларда бошланади. Аксарият вазиятларда айнан шу даврда сурункали дардлар ...
Ичкиликбозлик ва алкоголизмнинг фарқи нимада?
Инсон ДНКсида кишининг ичкиликка ружу қўйиши ва алкоголизмнинг ривожланишига жавоб берувчи бошқа-бошқа ген комбинациялари мавжуд. Гарчи сурункали ичкиликбозлик қарамликнинг шаклланиши учун «замин яратсада», айрим генетик хусусиятлар бундай бўлишига йўл қўймаслиги ...