Шифокорларга тажовузлар қачонгача давом этади?

«Шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати шифокорларига беморлар ва уларнинг яқинлари томонидан ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиш билан боғлиқ хабарлар ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларининг бош мавзусига айланиб улгурди.

Бундай қонунбузарликларга етарлича чора кўрилмаётгани, шифокорларнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинмаётгани тўғрисида журналистлар ва блогерлар кўплаб мақолалар чоп этганди.

Мисолларга мурожаат этгудек бўлсак, 2017-2019 йиллар мобайнида биргина шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизими шифокорларига беморлар ва уларнинг яқинлари томонидан 266 маротаба зўравонлик қилиш, тан жароҳати етказиш каби ноқонуний ҳаракатлар содир этилди.

Бундан 340 нафардан кўпроқ тиббиёт ходимлари жабр кўрди. Ушбу вазиятда бор-йўғи 40та ҳолатда ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан жазо чораси қўлланилди.

109та ҳолатда эса яраштирув билан иш тугалланди. 128та ҳолатда шифокорларга таҳдид қилган шахсларга нисбатан қонуний жазо кўриш масаласи ҳал этилмай қолиб кетди.

Бироқ, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан шундай ҳолат рўй берса-чи, айбдор қонун олдида қатъий жавоб беради.

Вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимига нисбатан қилинган шундай тажовуз, ҳуқуқ тартибот идораси ходимларига қилинган тажовуздан енгил ҳисобланади.

Мисол учун ижтимоий тармоқларда хабар қилинган маълумотлар асосида айтадиган бўлсак, яқинда Бухорода йўл патрул хизмати инспекторининг кўкрак нишони, радиоалоқа воситаси ва жезл таёғини тортиб олган фуқаро 10 ойга қамалди.

Бундан бир муддат олдин Навоийда тез тиббий ёрдам шифокорини ҳақоратлаб, таҳқирлаган шахсга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли идораларга мурожаат қилингандан сўнггина 15 сутка қамоқ ва озгина жарима қўлланилди. Натижада жавобгар осонгина қутилиб кетди. Ана сизга жумбоқ.

Аммо, лекин бундай ҳолат эса соғлиқни сақлаш тизимида ҳамон учраб турибди. Сирдарёда бўлган вазиятга тўхталсак.

Гулистон шаҳрининг 1-мавзеси, С.Алимов кўчасида жойлашган хонадон соҳиби (исм-шарифини шартли равишда кўрсатилмади) фарзандининг тоби йўқлиги боис 23 декабрь куни соат 15 дан 40 дақиқа ўтганда Шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ қилиб, ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Ўша куни 15 дан 45 дақиқа ўтгач, мазкур хизмат ходимлари белгиланган манзилга бориб, белгиланган тартибда бемор болани кўздан кечиради.

Ширакайф бўлган ота хизмат вазифасини бажараётган шифокор Б.К.ни ҳақоратлаб, унга тан жароҳати етказади. Оқибатда шифокорнинг ўзи ёрдамга муҳтожлик сезиб, тиббий экспертиза муассасасига мурожаат қилади. Натижа эса яна ўша-ўша…

Шошилинч ва тез тиббий хизмат ходими ёрдам қўлини чўзиб турган бир вақтда мижозлари томонидан қилинган бундай ҳурматсизлик қайси мантиқ, қайси қонунларимизга тўғри келади?

Юқоридаги каби ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун жавобгарликни кучайтириш, шифокорни асосиз ҳақоратлардан ҳимоя қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кўмагида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатасига киритилиб биринчи ўқишда қабул қилинганди.

Бундан эса соҳа ходимлари хурсанд бўлишганди. Лекин уларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Лойиҳа иккинчи ўқишда депутатларимиз томонидан қайта ишлаш учун қайтарилди.

Бир сўз билан айтганда, шошилинч ва тез тиббий хизмат ходимлари, шифокорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида бирон бир ҳуқуқий асос яратилмас экан, бемор ва унинг яқинлари томонидан шифокорларга нисбатан ғайриқонуний хатти ҳаракатлар давом этаверади.

Бундай ҳаракат ва ҳолатларга чек қўйиш учун бугунги кунда ​бирор ҳуқуқий асос керак бўляпти», дейилади ЎзА хабарида.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича психиатрия муассасалари хабардор қилинади
Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Низомга мувофиқ Ички ишлар органлари ҳар бир ўз жонига қасд қилиш ...
Ва ниҳоят шифокорларнинг ҳимоячиси топилди
2017-2018 йиллар давомида тиббиёт ходимларига нисбатан қилинган 400 дан ортиқ тажовузлар қайд қилинган. Улардан фақат 40 тагина ҳолатда тиббиёт ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишган. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, амалдаги қонунчиликда фақат соғлиққа зарар ...
Бувайдалик 4 фарзанднинг онаси соғаймоқда
2018 йилнинг 6 феврал куни тўртинчи фарзандини дунёга келтиргач, комага тушиб қолган, 2019 йилнинг январ ойигача беҳуш ётган Мадинахон Йўлдошева ҳақида аввал ҳам хабар берилган эди. Интернет нашрларида бу аёл ҳақида ...
Патронаж хизмати: уч босқичли янги тизим аҳолини тўлиқ қамраб оладими?
Замонавий тиббиётда касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал, деган тамойилга катта аҳамият қаратилмоқда. Шу асосда аҳоли орасида, оилаларда тиббий тарғибот олиб борадиган, бирламчи тиббий-профилактик ёрдам кўрсатишга ихтисослашган тиббиёт муассасалари ...
Қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилди
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Республика қизлар саломатлиги маркази, ...
Бўлғуси шифокорлар форуми
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида “Иқтидорли ёшлар юрт эртаси, келажак бунёдкори” форуми ўтказилди. Унда Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали мутахассислик кафедралари профессор-ўқитувчилар ва талабалари томонидан “Соғлом овқатланиш”, “Миллий ҳунармандчилик” мавзуларида ...
Стоматология институтида бир йилда учта халқаро факультет очилди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати Тошкент давлат стоматология институтида айни пайтда хорижий мамлакатларнинг элликка яқин нуфузли олий таълим муассасалари ва компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум ...
Фарғонада кўршапалак уясини саратон касалига даво деб сотган шахс қўлга олинди
Фарғона вилояти Учкўприк тумани Ёйилма қишлоғида фуқаро М.Б. ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, қўқонлик Ш.М. уни алдаб 15 300 долларини қўлга киритганини маълум қилган. Фото: ...
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги: “Ҳар бир ҳолатда тайёр туринг!”
Бурч ва шараф сўзлари – энг қийин дамларимизда зудлик билан ёнимизга етиб келувчи, оғир дамларимизда биз билан елкадош бўла оладиган инсонларга тегишлидир. Бундай инсонлар инсон ҳаётини сақлаб  қолиш учун, ўз ...
Шерзод Қудратхўжаев: “Пирамидани тескари қилайлик!” (видео)
  Фото: fb.com/Sherzodxon Qudratxo'janing manzili Пойтахтимиздаги "BeFit Fitness and Wellness" соғломлаштириш масканида Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда турли вазирликлар раҳбарлари, спорт усталари иштирок этиб, журналистлар билан мулоқот ...
Тез ёрдам шифокорининг бир куни
Ўтган муддат ичида энг кўп танқидга учраган тиббиёт сохаси бу, шубҳасиз тез тиббий ёрдам хизматидир. Хўш, тез тиббий ёрдамнинг камчиликлари нималардан иборат? Чақирувга кеч қолиб бориш, дори-дармонларнинг етишмаслиги, сифатсиз тиббий ...
Патронаж ҳамширалар учун йўл ҳақи компенсацияси белгиланади
 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юртимиз тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган ҳамширалар фаолиятига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Айтиш жоизки, аҳоли саломатлигини муҳофза қилишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами йўналишидаги ҳамширалар хизмати ҳам ...
Шифокор ва дорихона ўртасидаги «келишувлар»га тақиқ қўйилади
Фото: ru.stockfresh.com Тиббиёт ходимлари томонидан беморларга дори воситалари рецептини ёзиш бўйича қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик жорий этилади. Бу Президентнинг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика ...
«Энг яхши бағишлов шеър» номинацияси ғолиби аниқланди. У бўлажак шифокор
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона бўлимидаги анжуманлар залида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов ижодига бағишланган адабий кеча ўтказилди. Тадбирда ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига унутилмас ҳисса қўшган атоқли шоир ва ...
Ёзёвонда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Ёзёвон туманида мустақиллик байрамининг 27 йиллигига бағишланган халқ сайли ўтказилди. Фото: Азизжон Эрматов Сайил давомида уюштирилган тиббий кўрикда ижтимоий-патронаж ва рақамли рентген кўчма амбулаторияси ёзёвонликлар хизматида бўлди. Тиббий ...