Энди чақалоқларга шахсий идентификация рақами берилади

Фото: BBC.com

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва унинг ҳузуридаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш марказининг матбуот анжуманида маълум қилинди.

– Ушбу тизим Эстония, Корея ва Сингапурда яхши самара бермоқда, –дейди Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази директор ўринбосари Бахтиёр Ризаев. – Бунда ҳомиладор аёл оилавий шифохонада ҳисобга олинганда у ҳақидаги маълумотлар базаси яратилади ва туғруқхонада чақалоқ дарҳол ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) генерация қилинади. У ота-онанинг ЖШШИРига электрон кўринишдаги туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома уланади.

Сўнгра, янги туғилган чақалоқнинг электрон тиббий картаси очилиб, илк эмлашлар тўғрисида маълумотлар киритилади. Шу асосда суюнчи пули автоматик равишда расмийлаштирилади, банкка мурожаат қилинганда нақд пул кўринишида ёки банк картасига ўтказиш йўли билан берилади. Шунингдек, болани автоматик тарзда болалар боғчасига навбатга қўйиш имкони ҳам яратилади.

Қисқаси бу усулнинг бир қатор афзаллиги бўлиб, аввало ортиқча қоғозбозликка барҳам берилади. Агарда эътибор қиладиган бўлсак, бу жараён бир мунча оворагарчиликлардан иборат. Туғруқхонадан олинган маълумотнома билан давлат хизматлари марказига бориб, туғилиш тўғрисидаги гувоҳномани олиш, туғруқхонага қайтиб, уни кўрсатгач, фарзандни уйга олиб кетиш мумкин. Кимгадир туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг қоғоз шакли керак бўлса, уни истаган жойдан чиқариб олиши мумкин.

Бу масалани энг чекка ҳудудларда қандай ҳал қилиш борасидаги саволга мутахассислар айни вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги туғруқхоналарни зарурий, замонавий жиҳозлар, хусусан чироқ ўчиб қолмаслиги учун генераторлар билан таъминлаш чорасини кўраётгани қайд этди. Шунингдек, mobil.uz мобиль оператори орқали сифатли интернет етказиб бериш борасида ҳам вазифалар белгиланган.

Матбуот анжуманида бу янгилик ҳудудларда электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш борасидаги истиқболли чора-тадбирлардан бири экани, 2020 йилга мўлжалланган электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш борасида сўз юритилди.

Унда интерактив давлат хизматларини кўрсатиш каналларини кенгайтириш, хусусан, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг хизматларини “бир нуқтадан” туриб кўрсатувчи лойиҳани ишлаб чиқиш, унда истеъмолчилар билан электрон шаклдаги офертани қабул қилиш орқали шартнома тузиш, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга кўчмас мулк объектига киритилган ва рўйхатдан ўтганлар сони бўйича ўзгаришлар билан боғлиқ маълумотларни онлайн тақдим этиш борасида маълумотлар берилди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

«ЭКО» амалиёти нима?
Фото: mindnbody25.wordpress.com "Аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун - энг кутилган қонунлардан бири бўлди. Негаки, Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатларида она ва бола саломатлиги муҳофазаси алоҳида бобларда қайд ...
Аёлни ҳомиладорликка, ундан сақланишга ёки аборт қилдиришга мажбурлаш мумкин эмас
Баъзи оилаларда турли сабабларга кўра бефарзандлик кузатилиши мумкин. Шу ўринда савол туғилади: бугунги кунда бепуштликнинг давоси борми? Ёки янги технологиялар ёрдамида ота-оналик бахтига эришиш мумкинми? Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 мартда ...
Ота-она бўлишга тайёрмисиз?
Тўрт мучаси соғлом ота-оналардан соғлом фарзандлар дунёга келиши сир эмас.
Қайноналарга бир оғиз сўз
Азиз қайноналар! Хонадонингизда қувончли онлар бошланди. Ёш келинингизга маслаҳат ва меҳрибонлигингиз керак. Ушбу мақола келинингизга зарур маълумот етказиш учун ёзилган, лекин сиз ҳам буни ўқиб чиқсангиз келинингизга янада яхшироқ йўл-йўриқлар беришингизга ...
“Соғлом она” ойлиги давом этмоқда
Вилоятимизда жорий йилнинг 12 март-14 апрель кунлари  “Соғлом она” ойлиги  ўтказилмоқда. –Шу  кунгача  Фарғона, Ёзёвон, Риштон, Бувайда  туманлари ва Фарғона  шаҳрида  ўн  минг нафар фертиль ёшидаги  аёллар тиббий  кўрикдан  ўтказилди. Ойлик  ...
Фарғонада ҳудудлараро болалар тиббий реабилитация ва физиотерапия маркази ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларга тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Мазкур ишлаб чиқиладиган Дастур лойиҳасида болалар ва аёллар аҳолиси учун ...
Фарзанд табассуми – оила қувончи
Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида пойтахтлик мутахассислар иштирокида “Фарзанд табассуми – оила қувончи” хайрия акцияси ўтказилди. Акция доирасида ўз фаолиятларини олиб борган шифокорлар аҳолининг кенг қатламлари орасида соғлом турмуш ...
Она сути — саломатлик омили
Соғлом авлод пойдеворининг асоси — она ва бола  соғлигидир. Она ва болани боғловчи кучли омил эса муқаддас она сутидир.
Болаларда ўз онасининг сутига аллергия бўлиши мумкин(ми)?
Кўкрак сутидаги аллергия ҳар қандай эмизикли онанинг энг хавотирли жиҳатларидан биридир.  Тасаввур қилинг, чақалоқ туғилди, овқатланиши керак. Асосий овқат бу - онасининг сути. Онасини сути эса чақалоқда аллергик реакция пайдо бўлишига сабаб ...
Шоколад ҳомиладорлар учун фойдалими?
Фото: moirebenok.ua Шоколад истеъмоли ҳомиладорлар учун фойдали. У қон айланишини яхшилайди, бу эса йўлдошнинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади, боланинг меъёрида ривожланишини таъминлайди. Шоколаднинг кайфиятни кўтариш хусусияти ҳам ...
Алишер ШАДМАНОВ: «Она ва бола саломатлиги азият чекмасин!»
Фарзанд дунёга келиши ҳар бир оила учун катта бир қувонч. Ушбу қувончли ҳодиса оилаларда турлича нишонланади. Элу юртга маълум қилиш учун ҳар хил маросиму тадбирлар ўтказилади. Ҳатто туғуруқонадаёқ бошланиб кетадиган ...
Президент қарори-ижроси билан кучли
Мамлакатимизда тиббиёт тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, аввало, аҳоли саломатлиги муҳофазаси ва инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлигини бугун барчамиз яхши англаймиз. Ўз ўрнида ушбу ислоҳотлар самараси халқимиз орзу-истакларининг ижобатидир. Ҳозирга қадар Президентимиз ...
Қизларни эрта турмушга бериш: сабаблари ва асоратлари
Бугунги кунимизнинг энг долзарб ва ҳаммани ўйлантирадиган масалаларидан бири – бу қизларни эрта турмушга узатиш бўлмоқда.
ЮНИСЕФ тақдимоти: Ўзбекистонда болалар тўғри озиқланяптими?
Тошкeнтда Озиқланиш бўйича Ўзбекистонда ўтказилган Миллий тадқиқот натижалари ҳамда БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИCEФнинг "Жаҳон болаларининг аҳволи – 2019: болалар, озуқа ва озиқлантириш" номли ҳисоботлари тақдимотлари ўтказилди. Бу ҳақда УзА ...
Учкўприкда янги туғруқ мажмуаси ишга туширилди
Мазкур тиббиёт муассасаси биносини инвестиция дастурига киритилиб, қайта реконструкция қилиш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлашга 4 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида бу ерда хотин-қизлар ва болалар саломатлигини ...