Миллий гвардия энди тиббиёт муассасаларини ҳам қўриқлайди

Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилган “Миллий гвардия тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам сенаторлар томонидан кўриб чиқилди.

Сенат аъзоси Бойматжон Расулов таъкидлаганидек, Қонун Миллий гвардиянинг мақоми, ваколатлари, вазифалари ва функцияларини белгилаш, шунингдек унинг фаолиятининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш хусусиятини мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонунга кўра Миллий гвардия Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи ҳарбий тузилмаларга эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органдир.

Миллий гвардиянинг янги ташкил этилган бўлинмаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини амалга ошириш вазифалари бўлганлиги сабабли, қонунда Миллий гвардиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш функцияси ва вазифасининг доираси белгиланмоқда.

Хусусан, жамоат тартиби ва хавфсизлиги, шу жумладан, оммавий тадбирлар, митинглар, йиғилишлар, намойишлар ўтказилаётганда ҳамда фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, шунингдек табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда ҳодисаларни бартараф этишда ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида жамоат жойларида патруллик қилишда иштирок этиш Миллий гвардиянинг асосий вазифалари сифатида кўрсатилмоқда.

Белгилаб қўйилишича, Миллий гвардия ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар эса Миллий гвардияга унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиши шарт.

Бундан ташқари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажариш мажбурийлиги назарда тутилмоқда. Қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш, ягоналик, мустақиллик Миллий гвардия фаолиятининг асосий принциплари этиб белгиланмоқда, уларнинг мазмуни ва моҳияти очиб берилмоқда.

Қонунга кўра, Миллий гвардиянинг таркиби мустаҳкамланмоқда. Жумладан, Миллий гвардиянинг таркибига марказий девон, ҳудудий бошқармалар, ҳарбий тузилмалар, таълим ва тиббиёт муассасалари, шунингдек Миллий гвардиянинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган бошқа бўлинмалар ва ташкилотлар киради.

Шу билан бирга, Миллий гвардия бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва унга ҳисобдордир, Миллий гвардияга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Миллий гвардия қўмондони раҳбарлик қилади. Миллий гвардия қўмондони мақомига кўра вазирга тенглаштирилади. Бундан ташқари, Миллий гвардияда ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва шартлари, уларнинг ҳуқуқий мақоми назарда тутилмоқда.

Қонун билан Қонун нормалари талабларидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексга ва “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сенаторлар қайд этганидек, Қонуннинг қабул қилиниши Миллий гвардия шахсий таркиби ўз хизмат ва ҳарбий мажбуриятларини ишончли, ташаббус билан ва монеликсиз бажаришини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшиш имконини беради.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Мутахассис: “Нима учун тиббиёт ходими бошини эгиб бировнинг эшигини тақиллатиб бориши керак?”
“Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Муносабат” кўрсатувида тиббиёт соҳаси мутахассиси ана шундай саволларни ўртага ташлади. Бу ҳақда "Халқ сўзи online" нашри хабар берди. Фото: uzssgzt.uz “Бутун дунёда ва ҳар доим ...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коррупцияга қарши курашишни бошлади
Тиббиёт ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тузилди. Ҳар бир шифокорни ишига қараб баҳолаш, муассасаларни даволанганлик ҳолати бўйича ...
Ўзбекистондаги қайси шифохоналарда аъзони кўчириб ўтказиш мумкинлигига ойдинлик киритилди
Кўпчиликни тана аъзолари ҳамда тўқималар трансплантациясига оид масалалар, янгиликлар қизиқтириши табиий. Чунки буйракни кўчириб ўтказиш бўладими, жигар ёки юрак ва ўпка трансплантацияси бўладими, муҳими, фақатгина шу аъзо трансплантацияси бемор ҳаётини ...
Даволаш муассасаларида асосий штатда ишлайдиган ҳар бир ходим тўлиқ ставкага ишга олинади
Фото: gazeta.uz Бугунги кунда тиббиётда тез-тез мунозарага сабаб бўлаётган ҳолатлардан бири тўлиқсиз штатда, яъни, ярим ёки 0,25 ставкада ишлаётган ходимлар муаммоларидир. Бу ҳолат, айниқса, ўрта тиббиёт ходимлари ...
2019-2021 йилларда 10 турдаги дори воситалари гуруҳларини ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "2019-2021 йилларда Республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “O`zmedimpeks” Давлат унитар корхонаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилди. Эндиликда дори ...
Ахборот- коммуникация технологиялари 47-сон оилавий поликлиникада нимани ўзгартирди?
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 47-сонли оилавий поликлиникаси республикамизда “электрон навбат” ва амбулатор карталари электрон форматига ўтказилган биринчи поликлиника бўлди. 
ОИВ инфекцияси бўйича янги қарор имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб ёзмоқда xabaruz.com. Унга кўра, ...
Сўхда марказий шифохона ва қишлоқ оилавий поликлиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди (видео)
Президентимиз томонидан белгиланган Фармон ва қарорларда, республикамизда соғлиқни сақлаш тизимидаги фуқораларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга кўрсатилаётган тиббий-санитария хизматини кўрсатишни такомиллаштириш, моддий техник базасини мустаҳкамлаш, фуқораларни патронаж хизмати билан тўлиқ қамраб олиш, ...
Барча туман ва шаҳарларда қизлар саломатлиги маркази бўлимлари ташкил этилди
2017 йил 5 январда соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларимиз саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш, бунда миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда, қулай шароитлар яратиш лозимлигига ...
Президент томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги лавозим тайинланади
Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларига илғор хорижий тажрибани жорий этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали. Қарор билан соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибани жорий этиш ...
Вилоятлардаги шифокорлар етишмовчилиги 2020 йилда тўлиқ бартараф этилади
Фото: minzdrav.uz Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган “Тиббий таълимдаги ислоҳотлар  соғлиқни сақлаш тизимини тараққий эттиришнинг муҳим мезонларидан бири” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Аввал хабар ...
Юртимизда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилди
“Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Фото: Scientific Route Қарор билан Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилди, -деб ...
Республика ишчи гуруҳи аъзолари Ўзбекистон туманида фаолият бошладилар
Шу йилнинг 29 апрель кунидан бошлаб муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи аъзолари Ўзбекистон туманида фаолият бошладилар, деб ёзади “Фарғона ҳақиқати” газетаси. Эзгу мақсаддан кўзланган мақсад тумандаги ҳар ...
Янги ташкил этилган марказнинг асосий вазифалари нималардан иборат?
Фото: UzA.uz Президент қарорига мувофиқ Республика болалар тиббий реабилитация маркази ташкил этилди. Республика ихтисослаштирилган болалар хирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази; Республика болалар тиббий реабилитация маркази; Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт ...
Боғчаларда болалар соғлиғи муҳофаза қилинади
Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.  Мазкур низом билан ...