Дорихоналарга лицензияни ким беради?

Президентимизнинг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори давлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг алоҳида функция ва ваколатлари тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига берилмоқда. Жумладан, дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдосини амалга оширишга лицензия бериш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига ўтказилмоқда.

Шунингдек, мазкур қарорда 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 28 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилишига йўл қўйилмаслиги ҳам белгиланган. 2021 йил 1 январдан бошлаб эса давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда шакллантирилади ва амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрда қабул қилинган  “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарори билан дори воситалари ноқонуний савдосининг олдини олиш, шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шу жумладан, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларининг чакана савдосини тартибга солиш, дорихоналарнинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қатор муҳим вазифалар белгиланган эди. Хусусан, 2020 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиалларидан ташқари барча дорихоналарда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг реализация (бериш) жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видеоёзувларни сақлаш тартиби жорий этилиши кўзда тутилган.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Тиббиёт текин бўлиши мумкинми?
Дунёда, менинг билишимча, текин нарсанинг ўзи йўқ. Ҳар қандай моддий буюм ёки хизмат ўз нархига эга. Фақат унинг ҳақини ким томонидан тўланишига қараб, биз уни пулли ёки бепул деб биламиз. ...
Фарғонада рентген аппаратлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Ҳудудлардаги корхоналарнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани ва барқарор ишлаши учун зарур имкониятлар яратиб берилаётгани ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига хизмат қилмоқда. Буни электротехника саноатини ривожлантириш йўналишидаги қатор фаолиятлар мисолида кўриш мумкин. Жанубий ...
Тиббиётчиларга янги автомашиналар
Бош қомусимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик байрами арафасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тез тиббий ёрдам муассасаларига 12 та “Хундай” русумли махсус жиҳозланган реанимацион автомашиналар тантанали равишда топширилди. Қувонарлиси, биргина ...
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда KUN.UZ сайти хабар берди. Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар: 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинди: “Тиббий ...
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолияти такомиллашди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 22 апрелдаги 175-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ташкилий тузилмаси янада такомиллашиб, қишлоқ аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати оширилди.
Қўқонлик тадбиркор хайрли ташаббусни бошлади (фото)
“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида яқинда иш бошлаган “Пипитто” корхонаси ҳам хайрли ташаббусни бошлади. Болалар тагликлари ва аёллар гигиеник воситаларини ишлаб чиқарадиган корхонада айни кунларда тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқарилмоқда. Бир суткада бу ерда ...
Тиббиёт соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлайдиган янги университет ташкил этилди
Акфа университетини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. Фото: «AKFA Medline» Қарор билан ташкил этилган Акфа университетда фундаментал, тиббиёт, аниқ ...
Оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларнинг ишлаш вақти ўзгарди
Ўзбекистонда биринчи тиббий ёрдам аҳоли билан огоҳлантириш, профилактик ва патронаж ишлаш тизимига айлантирилади. Самарадорликнинг асосий мезонлари ташриф буюрувчилар ва даволанган беморлар сони эмас, балки фуқароларни касалхонага ётқизиш, уларнинг хасталикларга чалиниши ва ногиронликка учраши ...
Даволаш муассасаларида асосий штатда ишлайдиган ҳар бир ходим тўлиқ ставкага ишга олинади
Фото: gazeta.uz Бугунги кунда тиббиётда тез-тез мунозарага сабаб бўлаётган ҳолатлардан бири тўлиқсиз штатда, яъни, ярим ёки 0,25 ставкада ишлаётган ходимлар муаммоларидир. Бу ҳолат, айниқса, ўрта тиббиёт ходимлари ...
Юртимизда инкубаторлар ишлаб чиқарилади
Шу йилнинг июль ойида Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқларга мўлжалланган Ecola3000 инкубаторларининг ишлаб чиқарилиши бошланади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда. Бу борадаги меморандум Тошкентда ўтаётган «Соғлиқни сақлаш — TIHE-2018» кўргазмасида Foton Medical Quality ...
Болалар Германияда даволанади
Вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида Фарғона ва Наманган вилоятларидан келган 93 нафар бемор болалар тиббий-кўрикдан ўтказилди.“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят ҳудудий филиалининг соғломлаштириш дастури доирасида ташкил этилган кўрикда  ...
Саломатликнинг муҳим гарови
Бугунги кунда овқатланиш меъёрларига етарлича эътибор берилмаслик айрим тиббий-ижтимоий муаммоларга сабаб бўлаётир, жумладан, ортиқча вазн муаммоси кўпаймоқда.
Шифокорларни ҳимоялаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари эндиликда “Шифокорларни ҳимоялаш бўйича тавсиялар”га эга бўлишди. Мазкур ҳужжат 2020 йилнинг февралида Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан ишлаб чиқилган. “Сўнгги вақтларда соғлиқни ...
“Очиқлик индекси” рейтингида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қандай баҳо олди?
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг “Очиқлик индекси” бўйича рейтинги эълон қилинди. Рейтинг натижаларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 92 балл билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари орасида —  5-ўринни, вазирликлар ичида ...
Фарғонада Россиянинг етакчи олимлари томонидан маҳорат дарслари ўтказилади
Жорий йилнинг 14 апрелда Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислари залида  Академик Я. Тўрақулов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан маҳорат дарслари ўтказилади.  Унда, ...