Ўйламай ҳомиладор бўлиб, бола олдираётганлар сони ортмоқда (видео)

Фото: cont.ws

Бугуннинг глобал муаммоларидан бирига айланган ва кўплаб хатарли касалликларнинг «уйғониши»га туртки бўлаётган «Аборт ва унинг асоратлари» ҳақида маълумот олиш учун Тошкент тиббиёт академиясининг 2-акушерлик ва гинекология кафедраси ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди Гулмира Аҳмедова билан суҳбат уюштирилди.

Дунёнинг турли нуқталарида бола режалаштиришнинг қулай ва хавфсиз усуллари борасида ҳамон мунозаралар учраб туради. Бугунга келиб, ҳатто, дин пешволари ҳам оила ва жамият соғлиги, бахту саодати учун режали оила қанчалик муҳимлигини тушуниб етган.

Бироқ шунга қарамай, пул топиш, карьера қилиш ёки ўйламай босилган қадам туфайли ҳомиладор бўлиб қолган, аммо фарзанд кўришни хоҳламай аборт қилдираётган аёллар сони тобора ортмоқда.

Азизларим, абортга ҳомиладорликдан сақловчи усул сифатида қараманг. Ҳар бир аборт кейинчалик ҳомиладор бўлишни қийинлаштиради ёки аёлни бир умрга бепушт қилиб қўяди. Шунингдек, у кўп қон кетиши ва инфекцияларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Тасаввур қилинг, вужудингизда кичик бир юракча уряпти, сиз эса уни яшашдан маҳрум этдингиз. Натижада кейинроқ ўзингизни айбдор билиб, руҳан эзиласиз, хатоингизни «ювиш» учун яна ҳомиладор бўлишга ҳаракат қиласиз, мабодо ўхшамай қолса, бир умр азобда қоласиз…

Аборт тақиқланган жойларда аёллар яширинча, қонунга хилоф равишда шароити йўқ, малакасиз одамларга учраб, бола олдиришади. Бундай аборт оқибатида минглаб аёллар ҳаётдан кўз юмади…

Агар аёллар ҳомиладорликдан сақланиш усулларини яхши билиб, улардан оқилона фойдаланишса, кўплаб асоратлар ва ўлимларнинг олди олинади.

Йигирмага кирмаган ва ўттиз беш ёшдан ошган ёки кўп бола туққан аёллар учун ҳомиладор бўлишдан кўра, ҳомиладорликдан сақланиш хавфсизроқдир.

Бола яшаб кетадиган даражада ривожланмай туриб, аёл ҳомиладорлигининг тўхтатилиши – аборт дейилади.

Мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган маълумотларни видеосуҳбатдан олишингиз мумкин.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

«Наркодорихоналар» нега кўпайяпти? Фармацевтика агентлиги муносабат билдирди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва дори воситалари ишлаб чиқарувчи бир қатор корхоналар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда xabar.uz хабар берди. ОАВ мухбирларидан ...
Уч опа-сингилнинг ўлимида айбдор деб топилган шифокор оқланди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция шикоятини кўриб чиқиб, шифокор Нодир Тўлагановни Олмазор туманида уч опа-сингилнинг ўлими ҳақидаги иш бўйича айбсиз деб топди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Тошкент ...
“Очиқлик индекси” рейтинги эълон қилинди: Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир поғона юқорилади
Маълумки, Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши шакллантирилган. Ушбу кенгаш экспертлар иштирокида давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви ...
«Одамлар ўз саломатлигининг қадрига етмайди» 
Ўзбекистонда одамлар ўз саломатликларининг қадрига етмайди, чунки даволаш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, дейди - Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдухаким Хожибоев. Бу ҳақда "Газета.уз" хабар берди. Ўзбекистон аҳолиси даволаниш бюджет маблағлари ...
Фарғонада “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” ўтказилмоқда
Аҳолининг тиббий билим ва тафаккурини юксалтириш,  оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳар бир инсоннинг ўзи ва яқинлари саломатлиги учун масъуллигини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” ...
103 ёшли бобо узоқ умр кўриш сирини айтди
Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги Деҳқонтўда қишлоғида бир хонадон бор. Бу ерда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 103 ёшли Боратали ота Ҳакимов истиқомат қилади. Хонадон доимо отахон билан суҳбатлашиш ва дуосини олмоқчи ...
Лойсон аҳолиси тиббий хизматдан бирдек баҳраманд бўлади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналист Элёржон Эхсоновнинг  “Соғлиқни сақлаш вазирлигига Лойсон қишлоғи фуқароларидан очиқ хат” сарлавҳаси остида чоп этилган материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. ​ Фото: «Халқ сўзи» Маълум бўлишича, Қўштепа туман тиббиёт ...
Коронавирус: Фарғонада аҳвол қандай? (видео)
  Айни пайтда вилоят ҳокимлиги томонидан “Коронавирус инфекциясини юртимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари режаси” ишлаб чиқилган. Шу асосда вилоятимизга ушбу инфекцияга қарши профилактик ишлар тизимли асосда олиб ...
Қўлимиз кўксимизда саломлашайлик
Гап коронавирусда ҳам эмас. Бундай саломлашиш, айниқса, Фарғонада ҳозиргача сақланиб қолган. Улардан илҳом олиб,  фикр-мулоҳазаларимни бўлишмоқчи бўлдим. Фото: "Advantour" Университетда тактиль алоқа (одамлар билан қўл бериб кўришиш, қўлларни ...
Одилжон Умаров: “Олижаноб касб эгалари бўлган ҳамшираларимиз қаршисида ҳамиша таъзимдаман”
Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг фаоллар залида 12 май – Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбирида фидойи касб эгаларига яна бир бор эҳтиром кўрсатилди. Унда Фарғона вилоят ...
Хусусий туғруқхоналар қандай ташкил этилади?
Хабарингиз бор, 2019 йил 8 ноябрь куни “Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг қарори эълон қилинди. 2019-2025 йилларда ...
“Маънавий қашшоқ бўлманг!” ёки “Фарғона шифокори”ни барча тиббиёт ходимлари ўқийдими?
Доно халқимизда ҳикматлар бисёр. Тоғу-тошлар орасидан шарқираб оқатган сув пишиб етилгандай авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ҳар бир ҳикматда олам-олам мазмун мужассам. Буюкларимиз “Қаторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди”, деб бежиз айтишмаган. “Фарғона ...
Зарарли касбларда ишлаймиз, нега эрта нафақага чиқолмаймиз?
Бувайда тумани, Янгиқўрғон қишлоғи, Ибрат кўчасида исиқомат қилувчи Эркиной Турсунова 1987 йилдан буён тумандаги тиббиёт бирлашмасига қарашли “Юқумли касалликлар шифохонаси”да узликсиз равишда кичик тиббий ходим лавозимида ишлаган. Имтиёзли равишда пенсияга ...
Алишер Шодмонов: Бу касалликни беркитиб бўлмайди
“Хабарингиз бор, жуда кўп “фейк”, аҳолини ваҳимага, паникага соладиган маълумотлар кенг тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бунга қарши жуда кучли кураш олиб боряпти”, дейди. Фото: pv.uz Вазир ...
“Ёрқин йўл” хайрия акцияси
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси кам таъминланган 500 нафар инсоннинг кўз катарактасини текинга операция қилдириб беради. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ...