Нега африкалик болаларнинг қорни катта?

Фото: «Depositphotos.com»

Ҳар сафар Африка аҳолиси ҳақида илмий-ҳужжатли фильмларни томоша қилганда бир жиҳат эътиборимизни тортади: болалари озғин, лекин қорни катта. «Рамблер» бундай патология сабабини аниқлашга ҳаракат қилди, деб ёзмоқда «Xabar.uz»

Юз ўгирилганлар

Африка ҳудудида истиқомат қилувчи болалар дучор бўладиган касаллик квашиоркор деб аталади. У таржимада «юз ўгирилган» деган маънони англатади. Квашиоркор дистрофия тури бўлиб, у бола танасида оқсил етишмаслиги туфайли ривожланади. Бу хасталикка фақат 1 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар дучор бўлади. Агар гўдак бу ёшда мазкур патологияга дуч келса, келгусида ошқозон-ичак йўли тизими билан боғлиқ муаммолар ривожланиши мумкин. Мазкур ҳолатнинг сабаби шундаки, африкалик қабилалар таомномаси оқсил эмас, асосан клетчатка ва углеводлардан иборат. Уларнинг кўпчилиги «балансланган овқатланиш» тушунчаси билан таниш эмас. Баъзилари ҳатто таомномани оқилона тузиб чиқиш тўғрисида ўйлаб ҳам кўришмаган. Озиқ-овқат етишмаслиги мазкур вазиятни баттар чуқурлаштиради. Африка халқларида гўдакни эрта ёшда она сутидан айириш одати бор. Шу боис улар жуда тез углеводли озиқланишга ўтишади, картошка ва турли илдизларни истеъмол қилишади.

Нега айнан оқсил?

Гап шундаки, оқсил танада суюқликнинг тўғри тақсимланишига ёрдам беради, уни ичаклардан лимфага, кейин эса қонга йўналтиради. Агар бизга оқсил етишмаса, танада суюқлик туриб қолади ва нотекис тақсимланади. Бунинг оқибатида қорин ва оёқ-қўллар шишади. Шунингдек, оқсил тўқималарда осмотик босимни таъминлайди ва уларнинг сув билан тўлишини назорат қилади. Суюқлик тўпланиши анорексия, тери яраси ва жигар шишига олиб келади. Шифокорларнинг таъкидлашича, мазкур касалликни даволаш учун шунчаки таомномага оқсилли маҳсулотларни киритиш кифоя. Хавфли гуруҳга тушиб қолмайин десангиз, меъёрий озиқ-овқат 10 фоиз ёғ ва камида 12 фоиз оқсилдан иборат бўлиши лозим.

Узоқ вақт етарлича оқсил истеъмол қилмаслик жисмоний ва ақлий ривожланишдан орқада қолишга сабаб бўлиши мумкин.

Овқат етишмаслиги

Замонавий Африка жамияти сифатли озуқа қидириш билан боғлиқ жиддий муаммоларга рўпаро келишда давом этмоқда. Боз устига, уни топишдан ташқари, бутун қабилага етишини ҳам ўйлаш лозим. Ўзига хос иқлим шарт-шароити туфайли ҳамма африкаликлар ҳам кунда сархил мева-сабзавотлар ва оқсилли таомлар тановул қилиш имкониятига эга эмас. Африка ва Осиёда фақат она сути билан боқиш даражаси Шимолий Америкага қараганда 1,5 баравар кўп: айтиги 26 фоиз болалар олти ойликкача фақат она сути билан озиқланишади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Танасидан 11 та игна олиб ташланган Азизбек яна операция қилинади
Ўтган йилнинг январь ойида 11 ойлик Азизбекнинг танасидан 15 дона игна топилиб, ундан 11 донаси олиб ташлангани хабар қилинганди. 9 соатлик мураккаб операция, икки ойлик муолажалардан сўнг гўдак соғломлаштирилиб, уйига жавоб ...
Жажжи фаришта
Фото: animation.99px.ru Докторнинг эшиги шу қадар зарб билан тақилладики, у “ҳозир эшик турумидан айрилса керак” деган ўйда “ичкарига киринг” деб овоз берди. Хонага тўққиз ёшлар чамасидаги қўрқув ва ...
Аёллар умри нега узун?
Илмий манбаларга қараганда, аёл зоти эркакларга нисбатан 10 йилдан ортиқ умр кўрар экан. Аёллар фақат умрбоқийлик бобида устун бўлибгина қолмай, балки улар зукколик ҳамда сезги ҳиссиётлари билан ҳам ажралиб турар ...
Абадий ёшлик витамини аниқланди
Лозанна Федерал политехника мактабининг биологларишикастланган тўқималарни янгилайдиган, бироқ вақт ўтган сайинўзининг таъсир кучи сусайиб кетувчи илдиз ҳужайралариниёшартириш учун витаминидан фойдаланишди.
Эркаклар учун ҳам контрацептивлар пайдо бўлиши мумкин
Ота бўлиб қолишни истамаган эркакларда ҳозиргача танлов кам эди: улар ё вазэктомия қилиши мумкин эди, ё презервативдан фойдаланар эди, ё вақтида "чиқариб олиши" керак эди.  Сақланишнинг учала усули ҳам идеал эмас. ...
Буйракка талофат етаказувчи одатлар
Буйрагимиз жуда ажойиб орган. У гормонлар ишлаб чиқаради, қонни фильтрлайди, минералларни қабул қилади, пешоб ишлаб чиқаради ва соғлом кислотали ишқорли балансни ушлаб туради.
Фарғонада туғилган эгзакларнинг отасига Cobalt совға қилинди
Фарғона шаҳрида туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан Cobalt машинаси совға қилинди. Фарғона шаҳар, Осиё кўчаси 1-уйда яшовчи Исломжон ва Дилоромхон Исроиловлар оиласида 1 май куни уч эгизак ...
Бодринг ва помидор «келишмайди»ми?
Фото: garden.hozvo.ru Бодринг 90 фоиз сувдан ташкил топган, шу боис у ўзида витаминлар сероблиги билан «мақтанолмайди». Аммо унинг фойдалари етарлича. Бодринг ейиш керак, қачонки... ... вазн ташламоқчи бўлсангиз. Бодрингнинг ...
(18+) Жинсий алоқа интенсивлигига касбий фаолият таъсир қиладими?
Фото: elle.ru Бу саволнинг аниқ жавоби йўқ. Лекин сўровномалар ақлий фаолият билан шуғулланадиганлар орасида жинсий алоқанинг кам бўлишини кўрсатган. 1836 йилда Broussais математика билан шуғулланиш жинсий алоқани ...
Элликдан ошдингизми, югуринг!
Ёш элликдан ошар экан, ақл ва мияни тиниқ тутиб туришнинг йўли ҳафтада бир неча марта жисмоний машқ қилиш экан. Бу ҳақида BBC ёзмоқда. Фото: GETTY IMAGES Сўнгги илмий ...
Жарроҳлар нега яшил ва кўк кийим кияди?
Жарроҳлик бўлимида ишловчи врачлар нега оқ эмас, яшил ёки кўк рангдаги кийим кийишлари ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Маълум бўлишича, операциянинг муваффақиятли чиқиши айнан ана шу арзимас нарсага боғлиқ бўлар экан. Аввалига ...
Никоҳ рак хасталигига қарши энг самарали восита эканлиги маълум бўлди
Рак хасталиги билан оғриган беморларнинг турмуш ўртоғи бўлиши уларнинг омон қолиш имкониятини ошириши қайд этилди. Америкалик олимлар 800 минг кишини текшириб чиқиб шундай қарорга келишган. Тадқиқот натижалари Cancer журналида эълон ...
Ниҳоят, саратонга қарши вакцина яратилди
Фото: xabar.uz Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, янги кашфиёт саратон ўсмаларига анъанавий таъсир ўтказувчи усул — кимётерапияга зарурат қолдирмайди. «Rambler»нинг ёзишича, инновацион препарат меланомадан бутунлай қутулишга ёрдам беради ҳамда келгусида ...
Кам ухлаш Альцгеймер касаллиги ривожланишига олиб келиши мумкин
Берклидаги Калифорния университети олимлари кам ухлаш мияда бета-амилоид оқсили тўпланишига олиб келиши мумкинлигини аниқладилар.
ОИВга чалинган яна бир бемор даво топди
Британиялик шифокорлар ОИВ билан касалланган беморга суяк илиги кўчириб ўтказганидан сўнг касаллик йўқолганини аниқлади. Шахсини ошкор қилишни истамаётган эркак 2003 йилда ОИВ билан касалланган бўлиб, 2012 йилда унда қон касаллигининг бир ...