Ҳижома нима?: «Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин»

Фото: bbc.com

Дард бор экан. Шифоси ҳам бор. Лекин уни излаш керак. Излаганда ҳам тўғри жойдан излаш керак. Ўзбегим одатда осон ва арзон йўлини излайди. Қолаверса дарднинг олдини олиш у ёқда турсин, вақтида шифокорга бормайди. Йиқилдим деганда яқинлари етаклаб олиб боради.

«Ака анчадан бери кўринмайсиз, тинчликми?», — деган саволга, “Гемотома (қонталаш) бўлганди, ҳижома қилдирдим,” — деб жавоб берди битта акахон, оёғини кўрсатиб.

“Ёрдам қилдими?” — десам, “Ҳа бошида енгил тортдим, лекин кейинчалик сепсис бўлиб (йиринглаб) кетди. Шунга даволаниб чиқдим,” — дедилар.

Ҳижома нима экан деб, интернетдан излаб кўрдим.

Баъзи олимлар ҳижомани (сўриб олиш шарти билан) сўриб олиш асбоби орқали бошнинг орқа томонидан қонни чиқариб олиш деб таъкидлашади.

Зарконий деган аллома эса: ″Ҳижома фақатгина, бошнинг орқасига хос эмас балки, баданнинг бошқа қисмларидан ҳам ҳижома қилиш мумкин, яъни, ҳижома йўли билан бузилган қонни чиқариб ташлаш мумкин″,— дейдилар.

Ҳижома қадимдан маълуму машҳурдир. Қадимги чинликлар (хитойлар), бобилликлар ва фиръавнлар давридаги мисрликлар ҳам уни амалда қўлланган. Улардан қолган осори атиқаларда баъзи касалларни ҳижома йўли билан даволашаётганлигини тасвирловчи суратлар бунга далолатдир.

Қадимдагилар бу ишда маъданий (тилло, кумуш) каъс (банка)лар ва хўкиз шохларидан фойдаланганлар. Улар бу шохларни беморнинг танасидан қон олишмоқчи бўлган ўринга қўйиб, унинг ичидаги ҳавони шохнинг уч қисмидаги кичкина тешикча орқали сўриб чиқариб, шохнинг ичини ҳаводан ҳоли қилиб қўйганлар.

Ҳижоманинг фазилатлари

Саҳиҳ Бухорий ва Муслимда қўйидаги ҳадис ривоят қилинади: «Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан, ҳажжом (қон олувчи)нинг касби ҳақида сўралганда, у зот: ″Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижома қилдирганлар. У зот саллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳажжомлик қилган Абу Тоййибага икки соъ (ўртача 5 кг атрофида) таом беришга буюриб ва аҳилларига унинг хирожидан бир оз камайтиришни тайинладилар. Кейин (расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: ″Даволанишларинг учун энг афзал нарса ҳижомадир».

Демакки, муҳаддислар наздида ҳижома яхши нарса экан. Лекин акахоннинг мисолида шу муолажани амалга оширган шахс ёки малакасиз, ёки ўзлари гигиена қоидаларига бўйсинмаганлар. Кўп ҳолларда, ҳар мақомга йўрғалаб, устоз кўрмаган шогирдлар, бир ухлаб туриб ўзини табиб деб эълон қилишади. Шунақаларнинг қўлига тушишдан асрасин.

Хуллас, қиссада ҳисса шуким, акахоннинг мисолида битта ўзларига зарар етган. Лекин жамиятни ҳам бир тан-у, бир жонга қиёсласак, ўз ишини устаси бўлмаган таниш-билишчилик орқали лавозимга эришадиганлар ҳам бамисоли шу акахоннинг қонига тушган микробдекдир.

Шунинг учун ҳам ўзбегим, қуш сўйса ҳам қассоб сўйсин, деб бежиз айтмаган.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Компьютерда кўп ишлайсизми? Унда бу қизнинг ҳикоясини эшитинг
Фото: «Daily Mail» Бьянка умрининг аксар қисмини банкда — чироқ ва ўнлаб компьютерлар нури остида ишлаб ўтказди. Кейинчалик фаолият турини ўзгартиришга қарор қилди ва косметологияга менежер бўлиб ...
Элликдан ошдингизми, югуринг!
Ёш элликдан ошар экан, ақл ва мияни тиниқ тутиб туришнинг йўли ҳафтада бир неча марта жисмоний машқ қилиш экан. Бу ҳақида BBC ёзмоқда. Фото: GETTY IMAGES Сўнгги илмий ...
Бодринг ва помидор «келишмайди»ми?
Фото: garden.hozvo.ru Бодринг 90 фоиз сувдан ташкил топган, шу боис у ўзида витаминлар сероблиги билан «мақтанолмайди». Аммо унинг фойдалари етарлича. Бодринг ейиш керак, қачонки... ... вазн ташламоқчи бўлсангиз. Бодрингнинг ...
Ҳиндистонда шифокорлар хунук дастхати учун жаримага тортилди
Фото: Врачи РФ Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати пойтахти Лакхнауда Оллоҳобод округи Олий суди уч нафар шифокорни ёмон дастхати учун 5 минг рупия (тахминан 67 доллар) жаримага тортди, деб хабар ...
Шифокорлар учун махсус соат
Шифокорлар учун махсус “Apple watch” соати яратилди. Соат “Airstrip”  компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Ушбу қурилма бемор ҳолати ҳақида шифокорга тезлик билан хабар қилувчи мобил платформалар устида иш олиб боради.
Хитойлик олимлар кўмирда пиширилган гўштнинг истеъмол қилиниши хавфи ҳақида огоҳлантирди
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, кўмир ёниши чоғида полициклик ароматли углеводородлар ҳосил бўлади. Бу бирикмалар соғлик учун хавфли ҳамда ўпка, сийдик пуфаги ва тери саратонини ривожлантирувчи генетик мутацияларни келтириб чиқариши мумкин. Олимлар ўтказган тажрибада ...
Буйракка талофат етаказувчи одатлар
Буйрагимиз жуда ажойиб орган. У гормонлар ишлаб чиқаради, қонни фильтрлайди, минералларни қабул қилади, пешоб ишлаб чиқаради ва соғлом кислотали ишқорли балансни ушлаб туради.
Вегетарианлар нега гўшт емайди?
Дунё ажойиботлар билан бирга ажойиб ва ғаройиб одамлар билан ҳам қизиқ туюлади. Ана шундай одамлар тоифасидан бири вегетарианлардир. Фото: mirprognozov.ru Вегетарианлик ҳайвон ва парранда гўштидан, сув олами ҳайвонлари ...
Иммунитет нега кучсизлашади?
Нотўғри овқатланиш - томирдаги қон таркибида антитаначалар (иммуноглобулин) бўлиб, улар организмнинг ҳимоя воситаси саналади. Оқсилдан таркиб топган мазкур антитаначалар меъёрда ишлаб чиқарилиши учун таомномада гўшт, тухум, балиқ, сут-қатиқ, ёнғоқ каби ...
Яроқсиз батарейка суяк хасталикларини келтириб чиқариши мумкин
Батарейкалар кичкина бўлишига қарамай, зарари анчагина. Битта батарейка 20 метр квадрат ер, 400 литр сув, иккита дарахт, 1та типратиканни заҳарлашга етадиган  зарарга эга. Чиқиндига ташланган батарейканинг устки қопламаси турли ташқи таъсирлар ...
Қаҳва жигарни цирроздан ҳимоя қилади
Кунига икки бора қаҳва ичилса, бу жигар циррози таҳдидини ҳамда давосиз дарддан ўлиш хавфини икки баробарга камайтиради.
Ўзбекистонда алкоголизмни даволайдиган янги препарат ихтиро қилинди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академик С.Юнусов номли Ўсимлик моддалари кимёси институтининг бир қатор мутахассислари томонидан хроник алкоголизмни даволаш учун фармацевтик композиция ишлаб чиқилди. Фото: Рамблер/доктор Ушбу ихтиро алкоголга ...
Қозоғистонда илк марта сунъий йўл билан туғилган қиз она бўлди
Қозоғистонда илк марта сунъий уруғлантириш (ЭКО) орқали туғилган қиз энди ўзи она бўлган. Ўзбекистонда ҳам сунъий уруғлантиришга рухсат беришмоқчи. Фото: aniq.uz Бундан 22 йил олдин Алеся Шин ана ...
Ҳасад қилманг, умрингиз узоқ бўлади!
Николай Амосов ­ машҳур жарроҳ, юракшунос олим эди. У бутун илмий фаолиятини юрак сирларини ўрганишга бағишлаган. Овозаси оламни тутган бу ғаройиб инсон бундан бир неча йиллар муқаддам хориж журналларидан бирига ...
Товус – ўзи жилвакор, сўлаги ва тухуми дардларга кор…
Фото: mirplaneta.ru Товус маълумки, патини кўтарганда, елпиғичга ўхшаб кети ёйилганда ҳар хил рангда жиловланиши билан кишиларни айниқса болакайларни ҳайратга солади. Бу парранда барча ҳудудларда, ҳайвонот боғларида, табиатга ...