Ногиронлик гуруҳи қандай тартибда белгиланади?​

Мамлакатимизда ногиронлиги бор фуқаролар қандай ижтимоий ҳимоя қилинади? Ногиронлик гуруҳи қандай белгиланади? Ушбу жараён канча муддат талаб қилади? Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси раҳбари Умарали НАЗАРМАТОВ бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилди:

— Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги “Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 195-сонли қарори билан тасдиқланган тегишли Низом бу борадаги муҳим ҳуқуқий ҳужжатлардан бири ҳисобланади.

Унга кўра, ногиронлик гуруҳини белгилаш учун фуқаро ўрнатилган тартибда ўзи яшаб турган жойдаги туманлараро туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК)га яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасаси йўлланмаси асосида мурожаат этиши мумкин. Бунинг учун у паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни мажбурий тартибда кўрсатади. Бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб 107 та ана шундай эксперт комиссиялари аҳолига тиббий-меҳнат экспертиза хизматини кўрсатиб келмоқда.

Бунда беморлар бошланғич тиббий кўрик жараёнида айнан бир касаллик сабабли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан бошлаб, узлуксиз муддат давомида 4 ойдан ортиқ оғриб қолганда, меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан эътиборан 12 ой мобайнида танаффус билан 6 ой давомида касалланганда, сил касаллиги аниқланганда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври касаллик аниқланган кундан бошлаб камида 10 ойни ташкил қилганда, шунингдек, асосий касаллик кучайган кундан бошлаб камида 6 ой силга қарши курашиш муассасаларида ҳисобда турганда ногиронлик гуруҳларига чиқарилади. Бу жараёнда ушбу шахслар ТМЭК томонидан белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади. Бордию, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек, нохуш клиник прогнозли бемор бўлса, унда юқоридаги муддатларни кутмасдан қисқа вақт ичида ногиронлик гуруҳи белгиланиши учун қабул қилинади.

Тиббий кўриклар яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг йўлланмаси бўйича, агар эксперт комиссиялари жойлашган жойда тиббий текширишни асосли сабабларга кўра ва даволаш-профилактика муассасаси тавсияси асосида ўтказиш мумкин бўлмаса – уйда ёки стационарда кўчма тарзда ўтказилади. Тиббий кўрик ҳужжатлар ТМЭКда қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда ўтказилади. Ногиронлик белгиланган тақдирда ҳужжатлар қабул қилинган сана ногиронликнинг бошланиши ҳисобланади.

Фуқароларни сарсон бўлмасликлари мақсадида топшириш лозим бўлган ҳужжатлар тиббий-маслаҳат комиссияси раиси ёки аъзолари томонидан ТМЭКга тақдим этилади.

Фуқароларнинг оворагарчиликларини, узоқ вақт кутиб қолишларининг олдини олиш мақсадида эксперт комиссияларига қабул қилинган ҳужжатлар рўйхатга олингандан сўнг, кўрикдан ўтиш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда талон расмийлаштирилади ҳамда тиббий-маслаҳат комиссияси орқали кўрикдан ўтувчига етказилади. Тиббий кўрик натижаларига кўра, фуқарога хулоса берилади. Тиббий кўрик якунида эксперт комиссиялари томонидан ногиронлик гуруҳлари, сабаблари ва муддатларини белгилаш тўғрисида хулосалар чиқарилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақасига қайд этилиб, ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома тўлдирилади.

Агар қайта тиббий кўрикдан ўтказишда ногиронлик гуруҳи белгиланмаса, ногиронлик гуруҳини олиб ташлаш тўғрисида белгиланган шакл бўйича маълумотнома расмийлаштирилади. Бу ҳақдаги маълумотнома ТМЭК хулосаси чиқарилган кундан бошлаб, уч кун муддатда тегишли Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этилади.

Шу ўринда ногиронликни белгилаш билан боғлиқ саволларингизга Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига мурожаат қилган ҳолда янада батафсил жавоб олишингиз мумкин бўлади. Мурожаат учун телефон: (71) 277-28-95.

Фурқат Санаев,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Тиббиёт соҳасида коррупция ишга қабул қилишдан бошланмоқда
Фото: biztoday.ru Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича йиғилиш ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 12 минг 916 нафар, ...
Ортиқча вазн-жиддий муаммоми?
Россиялик машҳур диетолог-эндокринолог Вадим Владимирович Крылов тўғри овқатланиш ва семирмаслик сирлари ҳақида аҳоли ҳамда мутахассислар учун бепул семинар-тренинглар ўтказди. Семинар иштирокчилари “Қандай қилиб истаган таомни еб, қоматни сақлаб қолиш мумкин?” мавзусида ...
“Халқ саломатлиги – мамлакат келажаги” мавзусида тиббий кўрик ўтказилди
“Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра, ун олдини олган маъқул” деб бежиз айтилмаган албатта. Ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик инсонга доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Ёзёвон тумани раиси ...
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2018 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 17 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига мувофиқ: -мутасадди ташкилотларга жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини азалий анъана ва қадриятларимиз ...
Патронаж ҳамширалар учун йўл ҳақи компенсацияси белгиланади
 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юртимиз тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган ҳамширалар фаолиятига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Айтиш жоизки, аҳоли саломатлигини муҳофза қилишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами йўналишидаги ҳамширалар хизмати ҳам ...
Истамбулдан келган фуқаролар тўлиқ тиббий кузатувга олинди
Туркиянинг Истанбул шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқароларни қабул қилиб олиш ва жойлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 ...
Тиббиёт ходим нега коррупцияга қўл урмоқда?
Фарғона вилоятида шу йил бошидан бери 4 нафар тиббиёт ходимлари коррупцияга аралашган. Мухбир ўз мақоласида пора билан боғлиқ айрим ҳолатларни келтириб ўтган. Бу ҳақда vodiy24 хабар берди. Фото: ...
Вояга етмаган болаларнинг ўз жонига қасд қилишининг сабаби  нимада?
Бугунги кунда ўсмирлар ўртасида суицид ҳолатлари кўп учрамоқда. Вояга етмаган болаларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига нима сабаб деб ўйлайсиз? Унинг олдини олиш учун қандай чоралар кўриш керак? Балки бу ...
Қўлимиз кўксимизда саломлашайлик
Гап коронавирусда ҳам эмас. Бундай саломлашиш, айниқса, Фарғонада ҳозиргача сақланиб қолган. Улардан илҳом олиб,  фикр-мулоҳазаларимни бўлишмоқчи бўлдим. Фото: "Advantour" Университетда тактиль алоқа (одамлар билан қўл бериб кўришиш, қўлларни ...
Ўзбекистонда йод танқислигини даволовчи дори воситаси яратилди
Фото: uza.uz Ўзбекистонда йод танқислигини даволовчи дори воситаси яратилди. Уни Тошкент фармацевтика институтининг 5-босқич талабаси Суннатулло Фазлиев ихтиро қилди, дея хабар беради ЎзА. Биринчи босқичдан буён устозлар кўмагида ишлаб биринчи ...
Халқ табобати воситаларини реклама қилишга таклиф тайёрланди
“Бир саволга бир жавоб” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев саволларга жавоб берди. Фото: Рекламный Совет – Президентимизнинг 2018 йил 12 октябрдаги қарори ...
“Тропикамид”. Нега унга талаб ошмоқда?
Фото: KSA Silmakeskus Шаҳримиз кўчаларида, дорихона атрофларида “Тропикамид 10 мг/мл” номли кўз томчи дорисининг бўш идишларига кўзингиз тушган бўлиши керак. Хўш, нега кейинги вақтларда ушбу дори воситасига бўлган талаб ...
Шерзод Қудратхўжаев: “Пирамидани тескари қилайлик!” (видео)
  Фото: fb.com/Sherzodxon Qudratxo'janing manzili Пойтахтимиздаги "BeFit Fitness and Wellness" соғломлаштириш масканида Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда турли вазирликлар раҳбарлари, спорт усталари иштирок этиб, журналистлар билан мулоқот ...
Тошлоқ туманида тез тиббий хизмат самарадорлиги ошмоқда
Президентимиз халқ билан ҳар бир мулоқотида соғлиқни сақлаш хизмати инсон манфаатларини таъминлашда муҳим омил эканлигига алоҳида аҳамият қаратмоқда. Давлатимиз раҳбарининг тизимни такомиллаштириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, хизмат самарадорлигини ...
Ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этган раҳбарлар жазоланади
Вазирлар Маҳкамасида 2018 йилги мавсумда пахта хом ашёсини йиғиб-териш олиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»хабар берди. Йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов бу йилги пахта мавсумида ўқитувчи ва шифокорлар ...