Дўхтирларнинг ўзлари касал бўлиб қолишса нима қилишади?

Терапевт, ревматолог, дерматолог, уролог, психолог, шунингдек, физика ва математика бўйича фан докторлари бетоб бўлиб қолишганида қандай чоралар қўллашларини айтишди. 


Ўзим бетоб бўлиб қолсам, беморлар билан мулоқотни чеклайман, қўлларимни тез-тез совунлаб ювиб, ниқоб тақиб юраман. Грипп профилактикаси учун барчага эмланишни тавсия қиламан. Агар касалликни юқтиришга улгурган бўлсангиз, дам олинг, суюқликни кўпроқ ичинг. Шахсан менга лимон қўшилган қайноқ сув маъқул.

Йен Неллиган,
терапевт


Мазам қочса шундай йўл тутаман:

  • Кунига олти-саккиз стакан сув ичаман.
  • Одатдагидан бир-икки соат эрта уйқуга ётаман.
  • Касалликни енгиллатиш учун рецептсиз бериладиган дориларни қабул қиламан.
  • Жинсий алоқа мумкинмас.
  • Қўлларимни тез-тез юваман.

Роберт Маклин,
ревматолог


Энг асосийси — профилактика, шунинг учун ҳар йили гриппга қарши укол оламан. Кундалик тартиб ва жисмоний фаолликка амал қиламан. Шундаям гриппни юқтириб олсам, С витамини ва рух қабул қиламан. Айрим тадқиқотларга кўра, булар касаллик ўтишини енгиллаштираркан.

Энтони Росси,
дерматолог


Касаллик таътилига камдан-кам чиқаман. Кунига еттита операциям бор, ҳатто дам олиш куним ҳам йўқ. Оддий шамоллашни оёқда туриб ўтказаман: дори ичиб, ниқоб тақаман. Агарда грипп бўлиб қолсам, бошқаларга юқмасин деб уйда қоламан.

Жамин Брамбхатт,
уролог


Касал бўлиб қолсам, ўзимга касал бўлишга рухсат бераман. Унча шошилинч бўлмаган ишларни кейинга қолдираман, ишчанлигимни сал сусайтираман. Стресс даражасининг пасайиши — иммун тизими учун фойдали. Яна организмимга диққат билан қулоқ тутиб, у нимани талаб қилса, шуни бераман.

Жанетт Рэймонд,
психолог


Мен докторман, аммо шифокор эмасман, шунга қарамай, иситма бошланганидан кейин энди бир нима қилиш кечлигини тушунаман. Касаллик симптомларига қарши курашишга уринаман, организмим ўзи бир қарорга келишини бир-икки ҳафта кутаман.

Алекс Клоц,
доктор, физик


Математик тадқиқотларда сизнинг мақсадингиз — муаммони ечимга эга бошқа муаммога таққослаб кўришдир. Агарда сиз касал бўлиб қолдингизми, шунчаки эсланг: охирги марта қандай тузалиб кетгансиз, математик нуқтаи назардан сиз соғайишингиз аниқ.

Мэттью Заремский,
доктор, математи
к

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Жажжи фаришта
Фото: animation.99px.ru Докторнинг эшиги шу қадар зарб билан тақилладики, у “ҳозир эшик турумидан айрилса керак” деган ўйда “ичкарига киринг” деб овоз берди. Хонага тўққиз ёшлар чамасидаги қўрқув ва ...
Барча телеканалларда ҳар куни уч марта бадантарбияга оид видеороликлар намойиш этилади
Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Фото: jv.ru Қарорга мувофиқ, 2019 йил 10 февралдан барча ...
Ўзбекистонда алкоголизмни даволайдиган янги препарат ихтиро қилинди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академик С.Юнусов номли Ўсимлик моддалари кимёси институтининг бир қатор мутахассислари томонидан хроник алкоголизмни даволаш учун фармацевтик композиция ишлаб чиқилди. Фото: Рамблер/доктор Ушбу ихтиро алкоголга ...
Ўхшаш тасодиф: 9 ойлик гўдак танасидан 10 та игна топилди
Тожикистоннинг Душанбе шаҳридаги Миллий тиббиёт маркази шифокорлари 9 ойлик гўдак танасининг турли жойларида 10 та игна борлигини аниқлашди, деб хабар қилмоқда uz24.uz. Боланинг онаси 28 июнь куни гўдак милкида игналарнинг бирини пайқаб қолган ва ...
Пластика нега ҳаммага ёрдам бермайди?
Ажинларини йўқ қилишни истамаган, бунинг учун  ҳамма чораларни  кўришга  тайёр  бўлмаган  аёлларнинг ўзи йўқ.
Эркакларни инфарктдан ҳимоя қилиш усули топилди
Гормонал даволаш ёши ўтган эркакларда тестостерон даражасини нормаллаштириш уларнинг юрак хасталикларига камроқ чалинишларига олиб келади.
45 ёшдан ошган аҳоли орасида қандли диабет скрининги йўлга қўйилмоқда
Ўзбекистонда мустақиллик йиллари аҳолига тиббий, хусусан, эндокринологик хизмат кўрсатиш соҳасида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Фото: UzA.uz Эндокринология соҳасида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш соғлиқни сақлаш тизимида алоҳида ўрин тутади. ...
Одам организмида янги аъзо кашф қилинди
Америкалик олимлар одам организмида янги аъзо – бириктирувчи тўқимадаги микроскопик каналлар тармоғини кашф қилди. Бу микротузилмалар суюқлик билан тўла бўлиб, аъзоларни механик зарарланишдан ҳимоя қилган ҳолда амортизация вазифасини бажаради. Олимлар бундай ...
Ҳасад қилманг, умрингиз узоқ бўлади!
Николай Амосов ­ машҳур жарроҳ, юракшунос олим эди. У бутун илмий фаолиятини юрак сирларини ўрганишга бағишлаган. Овозаси оламни тутган бу ғаройиб инсон бундан бир неча йиллар муқаддам хориж журналларидан бирига ...
Бутундунё қўл ювиш куни
Фото: natal.by Ёшликдан “Овқатга ўтиришдан аввал қўлларингизни ювинг” сўзлари шиор каби мияларимизга ўрнашиб қолган. Бугунги кунга келиб “қўлларни ювиш” глобал миқёсда оммалашган. БМТ болалар фонди 15 октябрь кунини ...
Компьютер ўйинларига берилиш касаллик деб эълон қилинди
Эҳтимол, эшитган бўлсангиз керак, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  (ЖСТ)  компьютер ўйинига тобеъликни касаллик, деб ҳисобламоқда. Бу гапни эшитиб,  ҳазил иборалар ҳаёлингизга келса керакда: «Бизнинг PUBG/«Танк» ўйини  ишқибози беморимиз қаерда?». Ҳазил ...
Биламизми?
Аёлларнинг юраги эркакларнинг юрагига нисбатан тезроқ уради. Аёлларнинг иммунитети эркакларникига нисбатан икки баробар кучли бўлади. Аёлларнинг мияси эркакларникига нисбатан “қалинроқ”, унда 30 фоиз тўқималар кўп. Шунинг учун улар бир ...
Жарроҳлар нега яшил ва кўк кийим кияди?
Жарроҳлик бўлимида ишловчи врачлар нега оқ эмас, яшил ёки кўк рангдаги кийим кийишлари ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Маълум бўлишича, операциянинг муваффақиятли чиқиши айнан ана шу арзимас нарсага боғлиқ бўлар экан. Аввалига ...
Зухрахон Ҳайдарова “Ҳамшира – 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлди
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда биринчи тиббий кўмак беришда ҳамшираларнинг алоҳида ўрни бор. Фарғона шаҳридаги “Кимёгарлар” саройида бўлиб ўтган “Ҳамшира – 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичида ўрта тиббиёт ходимларининг ...
Шифокорлар учун махсус соат
Шифокорлар учун махсус “Apple watch” соати яратилди. Соат “Airstrip”  компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Ушбу қурилма бемор ҳолати ҳақида шифокорга тезлик билан хабар қилувчи мобил платформалар устида иш олиб боради.