Яроқсиз батарейка суяк хасталикларини келтириб чиқариши мумкин

Батарейкалар кичкина бўлишига қарамай, зарари анчагина. Битта батарейка 20 метр квадрат ер, 400 литр сув, иккита дарахт, 1та типратиканни заҳарлашга етадиган  зарарга эга.

Чиқиндига ташланган батарейканинг устки қопламаси турли ташқи таъсирлар (иссиқ, эрозия) натижасида эрийди ва унда сақланувчи кадмий, симоб, никель, рух, қалай, магний каби заҳарли моддалар «озодликка чиқади».

Батарейкадан ҳавога кўтариладиган ва сувга аралашадиган заҳарли моддалар кишида ўпка саратони, ҳазм тизими аъзолари касалликлари, суяк хасталикларини келтириб чиқариши мумкин. Батарейкаларни бола ўйнаб, оғзига солишига мутлақо йўл қўймаслик керак!

Батарейкалар умумий чиқиндининг 0,25 фоизини ташкил этса-да, чиқиндилардан атроф-муҳитга етадиган зарарнинг нақ 50 фоизи уларнинг улушига тўғри келади.

Европа давлатларида ишлатиб бўлинган батарейкалар утилизация қилиш (қайта ишлаш) учун йиғиб олинади. Бунинг учун барча дўконлар ва муассасаларда махсус идишлар ажратилган.

Савдога чиқариладиган янги батарейкаларнинг нархига утилизация чиқимлари ҳам қўшиб ҳисобланади, маълум фоиз устама қўйилади. Агар харидор янги батарейка хариди чоғида ишлатилган батарейкаларни тақдим этса, муайян чегирмага эга бўлади. Ғарб давлатларида ишлатилган батарейкаларнинг 50 фоиздан ортиғи утилизация қилинади. Мисол учун, Германияда автомобил эгаси янги аккумлятор сотиб олмоқчи бўлса, эскисини топшириши шарт, акс ҳолда жаримага тортилади. Энергия манбаларини ўзбошимчалик билан йўқотишга йўл қўйилмайди.

Қувват берувчи батареялар ва аккумляторлар таркибида қайта ишлашга яроқли қисмлар кам миқдорни ташкил этади. Лекин йиғиб олинган яроқсиз батарейкаларни қайта ишлаш орқали янги батарейкалар, пластик, қора қалам, металл, қоғоз, ўғит, автомобил шиналари учун қопаламалар олиш мумкин.

«Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 22-моддасида «Ўзбекистон Республикасида утилизация қилиш учун тегишли технологиялар мавжуд бўлган чиқиндиларнинг кўмиб ташланишига йўл қўйилмайди», дейилган. Батарейкалар ҳам утилизация қилинадиган чиқиндилар сирасига киради, аммо Ўзбекистонда батарейкаларни қайта ишлаш бўйича технологияларга эга бўлган бирорта корхона мавжуд эмас.

Батарейкаларни ишлатишдан олдин контактли қисмларини қаттиқ қуруқ мато билан яхшилаб ишқаласангиз, улар сизга узоқроқ хизмат қилади.

Агар батарейкалар ёки батарейка ўрнатилган қурилма иссиқлик таъсирида узоқ вақт қолиб кетса, у эриб, куйдирувчи ажралма чиқариши мумкин. Шу боис бундай ҳолда батарейкани қўлқоп билан олиш тавсия этилади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Жажжи фаришта
Фото: animation.99px.ru Докторнинг эшиги шу қадар зарб билан тақилладики, у “ҳозир эшик турумидан айрилса керак” деган ўйда “ичкарига киринг” деб овоз берди. Хонага тўққиз ёшлар чамасидаги қўрқув ва ...
Шифокорлар учун махсус соат
Шифокорлар учун махсус “Apple watch” соати яратилди. Соат “Airstrip”  компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Ушбу қурилма бемор ҳолати ҳақида шифокорга тезлик билан хабар қилувчи мобил платформалар устида иш олиб боради.
Ўқимаган оналар чақалоқларининг эрта ўлиши хавфи юқорироқ
Онанинг таълим даражаси қанчалик паст бўлса, чақалоқ ёшига етмай ўлиб қолиши хавфи шунчалик юқори бўлиши мумкин. Даниялик олимлар 1981 – 2015-йилларда туғилган 2 миллион чақалоқ маълумотларини ўрганиш натижасида шундай хулосага келишган. [caption ...
45 ёшдан ошган аҳоли орасида қандли диабет скрининги йўлга қўйилмоқда
Ўзбекистонда мустақиллик йиллари аҳолига тиббий, хусусан, эндокринологик хизмат кўрсатиш соҳасида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Фото: UzA.uz Эндокринология соҳасида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш соғлиқни сақлаш тизимида алоҳида ўрин тутади. ...
Товус – ўзи жилвакор, сўлаги ва тухуми дардларга кор…
Фото: mirplaneta.ru Товус маълумки, патини кўтарганда, елпиғичга ўхшаб кети ёйилганда ҳар хил рангда жиловланиши билан кишиларни айниқса болакайларни ҳайратга солади. Бу парранда барча ҳудудларда, ҳайвонот боғларида, табиатга ...
БИЛАСИЗМИ: Бугун халқаро дудуқ инсонлар куни нишонланди
22 октябр халқаро дудуқ инсонлар куни (International Stuttering Awareness Day).  Фото: wikihow.com Ушбу байрамни нишонлаш ғояси илк бор 1995 йилда ташкил топган “Дудуқ инсонлар халқаро ассоциацияси” томонидан ...
Одам организмида янги аъзо кашф қилинди
Америкалик олимлар одам организмида янги аъзо – бириктирувчи тўқимадаги микроскопик каналлар тармоғини кашф қилди. Бу микротузилмалар суюқлик билан тўла бўлиб, аъзоларни механик зарарланишдан ҳимоя қилган ҳолда амортизация вазифасини бажаради. Олимлар бундай ...
Ичкиликбозлик ва алкоголизмнинг фарқи нимада?
Инсон ДНКсида кишининг ичкиликка ружу қўйиши ва алкоголизмнинг ривожланишига жавоб берувчи бошқа-бошқа ген комбинациялари мавжуд. Гарчи сурункали ичкиликбозлик қарамликнинг шаклланиши учун «замин яратсада», айрим генетик хусусиятлар бундай бўлишига йўл қўймаслиги ...
Саратонга чалинган таниқли онколог хайрлашув хати ёзди
Фото: «Facebook» Россиялик таниқли онколог-жарроҳ Андрей Павленко «Facebook»даги саҳифасида хайрлашув хати ёзиб қолдирди. Бу ҳақда "Хабар уз" ёзмоқда. Унинг ёзишича, унинг ўзида ҳам саратон топилган (ошқозон ракининг учинчи даражаси) ва ...
Кишинёвда туғилган чақалоқ бирданига гапира бошлади
Ишониш қийин, аммо бўлган воқеа. Кишинёвдаги 1-туғуруқхонада дунёга келган чақалоқ бирданига гапира бошлади. Дояларнинг гапларига қараганда, бола туғилганидан кўзини очиб, "Дада" деб гапирган. Унинг исмини Степан деб қўйишди. Боланинг ота-онаси ҳам ҳайратда. ...
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳақида нималарни биласиз?
ЖССТ миссияси Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) га 1948 йилда асос солинган бўлиб, у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослашган таркибий бир агентлиги ҳисобланади. Ташкилот Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган бош ...
2019 йилда қайси хасталиклар ривожланиши мумкин?
Мустаҳкам соғлиқ – келажакка “чипта”ни “бепул” олиш дегани эканига шубҳа йўқ. Шунинг учун ҳам биринчи галда у ҳақида қайғуришимиз лозим. 2019 йилнинг асосий қоидаси нафақат карьера ёки шахсий ҳаётни изга ...
Узумнинг биз билмаган фойдаси аниқланди
Фото: Фото: superdom.ua Женева университети олимлари узум таркибидаги табиий компонент — ресвератрол ўпка саратони хасталигига қарши курашиш хусусиятига эга эканини аниқлашди, деб ёзмоқда xabar.uz «Science Daily» хабар беришича, олимлар ...
Бутундунё қўл ювиш куни
Фото: natal.by Ёшликдан “Овқатга ўтиришдан аввал қўлларингизни ювинг” сўзлари шиор каби мияларимизга ўрнашиб қолган. Бугунги кунга келиб “қўлларни ювиш” глобал миқёсда оммалашган. БМТ болалар фонди 15 октябрь кунини ...
Энг соғлом мамлакат номи аниқланди
«The Local»нинг хабар қилишича, Испания энг соғлом мамлакат, дея расман тан олинди. Бу ҳақида pv.uz хабар беради. Фото: pv.uz «Bloomberg» томонидан тузилган дунё мамлакатлари индексига кўра, 2017 йилда олтинчи ...