Саратонга энг бардошли қон гуруҳи аниқланди

Швециянинг Каролинска университети олимлари инсоннинг қон гуруҳи ва онкологик касаллик пайдо бўлиши хавфи ўртасидаги боғлиқликни топишди.

Маълум бўлишича, ўсма касалликларига учраш хавфи энг кам тоифа бу — қони иккинчи гуруҳга мансуб инсонлардир. Олимлар 25 йиллик тарихга эга бир неча мингта тиббиёт карталарини ўрганиб чиқиб, шу хулосага келишди. Қолаверса, ушбу тоифага кирувчилар бошқаларга нисбатан соғлом турмуш тарзига кўпроқ амал қилишлари, зарарли одатларга муккасидан кетмаслиги аён бўлган.

Саратон қаршисида энг ожиз тоифа сифатида қони биринчи гуруҳга мансуб инсонлар кўрсатиб ўтилди. Чунки бу гуруҳга мансуб инсонлар нотўғри турмуш тарзи борасида бошқаларни ортда қолдириб, ўз саломатликларини кўпроқ хавф остига қўйишади.

Олимларнинг фикрича, организмнинг токсинлар, вирус ва бактериялардан ҳимояланиш хусусияти қон гуруҳи билан боғлиқ. Айни шу омил турли касалликларга мойилликни ҳам белгилаб беради.

Аммо кўп ҳам хавотирланманг, касал бўлиш-бўлмаслигингизда, барибир, турмуш тарзингиз кўпроқ роль ўйнайди, дейишмоқда мутахассислар.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ирсий кўрликни ген терапияси билан даволаса бўладими?
«Editas Medicine» ва «Allergan» компаниялари олимлари кўрликнинг ирсий шакли — Лебер амаврозидан қийналаётган одамларнинг кўриш қобилиятини тиклаш учун CRISPR дан фойдаланишни режалаштирмоқда, дейилади «xabar.uz» хабарида. Бу болаларда учрайдиган ирсий кўрликнинг энг кенг ...
1920 кишининг ҳаётини сақлаб қолган “фахрий донор”
АҚШнинг Пуэбло шаҳрида яшовчи Дейв Махалик 34 йил ичида 303 литр қон топширди. Фото: Lenta.ru Қария онасининг дўстига қон қуйиш керак бўлганда биринчи марта қон топширган. Шундан кейин ...
Одам организмида янги аъзо кашф қилинди
Америкалик олимлар одам организмида янги аъзо – бириктирувчи тўқимадаги микроскопик каналлар тармоғини кашф қилди. Бу микротузилмалар суюқлик билан тўла бўлиб, аъзоларни механик зарарланишдан ҳимоя қилган ҳолда амортизация вазифасини бажаради. Олимлар бундай ...
Халқ ўз қаҳрамонларини таниши керак
Ижтимоий тармоқларда икки ёшли болани ўлимдан асраб қолган шифокорнинг сурати эълон қилинди.  Фото: everyday.uz Хабарингиз бор, 18 июль куни Тошкентдаги Lor Plyus Servis хусусий клиникасига қўлида икки ёшли ...
Вегетарианлар нега гўшт емайди?
Дунё ажойиботлар билан бирга ажойиб ва ғаройиб одамлар билан ҳам қизиқ туюлади. Ана шундай одамлар тоифасидан бири вегетарианлардир. Фото: mirprognozov.ru Вегетарианлик ҳайвон ва парранда гўштидан, сув олами ҳайвонлари ...
Телефон ихтирочиси – шифокор
Инсоният тарихида телефонни илк марта асли шотландиялик Америка фуқароси Александр Белл (1847-1922) ихтиро қилган. Беллнинг касби-шифокорлик. У  энг аввало, кар ва забонсиз одамларнинг ўзаро суҳбатлашувини, мулоқотга киришувини таъминлайдиган кўникмаларни шакллантирган. ...
Узумнинг биз билмаган фойдаси аниқланди
Фото: Фото: superdom.ua Женева университети олимлари узум таркибидаги табиий компонент — ресвератрол ўпка саратони хасталигига қарши курашиш хусусиятига эга эканини аниқлашди, деб ёзмоқда xabar.uz «Science Daily» хабар беришича, олимлар ...
Барча телеканалларда ҳар куни уч марта бадантарбияга оид видеороликлар намойиш этилади
Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Фото: jv.ru Қарорга мувофиқ, 2019 йил 10 февралдан барча ...
Алкоголнинг ҳар қандай миқдори инсультга олиб келади(ми)?
Ҳаттоки, кичик миқдордаги спиртли ичимлик ҳам қон босимини кўтариб, инсультнинг юзага келиш хавфини оширади, деган хулоса ҳавола қилинади нуфузли Ланcэт журналида эълон қилинган йирик тадқиқотда.  Фото: ukp55.ru Бунга ...
Абадий ёшлик витамини аниқланди
Лозанна Федерал политехника мактабининг биологларишикастланган тўқималарни янгилайдиган, бироқ вақт ўтган сайинўзининг таъсир кучи сусайиб кетувчи илдиз ҳужайралариниёшартириш учун витаминидан фойдаланишди.
БИЛАСИЗМИ?
ОИТС (СПИД)га қарши курашнинг халқаро рамзи ўзгача услубда букланган қизил тасма ҳисобланади. Уни 2002 йилда 48 ёшида ОИТСдан вафот этган рассом Франк Мур яратган. 1991 йил апрел ойида ОИВ/ОИТС муаммосига жамоатчилик ...
Юзимиздаги “акс-садо”: қош, кўз, бурун ва лабларга қараб ўзимиз ташхис қўямиз
Юзимизда шундай белгилар борки, уларни тўғри "ўқий олиш" орқали сиз организмингизда қандай жараёнлар кечаётганидан бохабар бўлишингиз мумкин. Фото: sympaty.net Қошлар Қош остидаги терининг қизариши — буйраклардаги нохушлик; Ўнг қошдаги чуқур ...
Нима учун тиббий кўрик натижалари сир тутилади?
Фуқаролигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ идоралари томонидан никоҳи рўйхатдан ўтказиладиган барча фуқаролар Оила Кодексига мувофиқ белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади.
Канада тиббиёти: Томоғи оғриган болага мороженое, тиббий суғуртанинг афзаллиги ва шифокор ҳузурига ойлаб навбат кутиш   
Блогер Фарҳод Файзуллаев ўзининг телеграм каналидаги саҳифасида Канада тиббиёти ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди: Фото: gsiedu.com “Аввало, тиббиёт тизими ҳақида қисқача. Агар сиз касал бўлиб қолсангиз: Сал мазангиз бўлмаса ва ...
Коронавирус кўршапалакдан тарқалгани яна бир бор тасдиқланди
Хитой фан ва техника вазирлиги мутахассислари тадқиқот ўтказиб, коронавирус касаллиги кўршапалакдан тарқалганини яна бир бор тасдиқлади. Фото: «Global Look Press» Олимлар уй ҳайвонлари ва паррандалар ўртасида тадқиқот ўтказган ...