Боғчаларда фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимлари қайта тайёрланади

Мактабгача таълим вазирлиги ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ўртасида мактабгача таълим тизимида соғлиқни сақлаш хизматларини кўрсатиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Мазкур меморандумга кўра, эндиликда таълим билан бир қаторда болаларни соғломлаштириш ва реабилитация қилиш, касалликларни олдини олиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва энг асосийси мактабгача таълим тизимида соғлиқни сақлаш хизматлари сифатини оширишда институт билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Меморандумга кўра, қуйидаги йўналишларини белгилаб олинди:

  • мактабгача таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • мактабгача таълим муассасаларида болалар саломатлигини таъминлаш соҳасидаги дастур материалларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, мактабгача таълим муассасаларида хизмат қилаётган тиббиёт ходимлари учун олинган маҳсулотларни баҳолашга қаратилган талаб ва мезонларни ишлаб чиқиш, боғчадаги ҳамширалар учун масофавий таълимни жорий этиш, электрон контент яратиш;
  • мактабгача таълим муассасаларида болаларни соғломлаштириш ва бу соҳада қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш.

Шунингдек, мазкур меморандумга асосан мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчи болаларни соғломлаштиришга қаратилган давлат дастурлар ва норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларни ишлаб чиқиш, жорий этиладиган янги технологиялар устида тадқиқот ва синов ишларини олиб боришга қаратилган ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Тез ёрдам машинасини ўтказиб юборинг, акс ҳолда катта жарима тўлайсиз
Фавқулодда хизмат машиналарининг ўтиб кетишига халақит берганлик учун жарима миқдорини ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради "Дарё". Ўт ўчириш, тез ёрдам ва ички ишлар органлари хизмат машиналари чақирув бўйича кетаётган вақтда, уларнинг ...
Шошилинч ёрдам тизими илм-фан билан ҳам шуғулланади
Тошкентда матбуот анжумани ўтказилди, унда Ўзбекистонда Шошилинч тиббий ёрдам тизимининг замонавий ҳолати, бу хизмат қандай ташкил қилинганлиги ҳамда уни янада такомиллаштириш учун нималарга урғу берилаётганлиги муҳокама қилинди.
Донор бўлувчи қариндошлар рўйхати кенгайтирилди
Жорий йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини ...
Фарғонада вакциналар сақлаш омборхонаси фойдаланишга топширилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ, ГАВИ каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликдаги дастурга мувофиқ “Соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси асосида Фарғона вилояти ДСЭНМ ҳудудида вакцина сақлаш учун янги замонавий омбор биноси ...
Мудофаа вазирлигида ҳарбий инновацион тиббий марказ очилди
Мудофаа вазирлигида ҳарбий мобил инновацион тиббий марказнинг тақдимотига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Xabar.uz"хабар берди. Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан ...
Дори-дармонларни янада арзонлаштириш бўйича янги қарор қабул қилинди
Шавкат Мирзиёев 17 июль куни «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.
Фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчиларга асосий талаблар қўйилди
Маълумки, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг нархини белгилаш бўйича очиқ-ошкора механизмни жорий этиш мақсадида.
АКТ мутахассисларини мукофотлаш жараёни қандай амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида давлат органлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари масъул ходимларини мукофотлаш масаласи ...
Ўзбекистон сил касаллигига қарши курашиш самарадорлиги бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади
Бу ҳақда 24 март — Жаҳон силга қарши кураш куни муносабати билан Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ва АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. — ...
Дерматология хизмати янада ривожланади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида дерматология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Ўзбекистонда барча врачлар ва провизорлар рўйхатдан ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ўзбекистон  Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги  2018 йил 2- августдаги ПҚ- 3894- сон қарори, “Йўл харитаси”нинг 8- банди, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 ...
Болалар Германияда даволанади
Вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида Фарғона ва Наманган вилоятларидан келган 93 нафар бемор болалар тиббий-кўрикдан ўтказилди.“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят ҳудудий филиалининг соғломлаштириш дастури доирасида ташкил этилган кўрикда  ...
Фармацевтика фаолияти махсус агентлик томонидан лицензияланади
  Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (678-сон, 17.08.2019 й.) Киритилган ўзгартиришлар мувофиқ, бундай буён Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтика фаолиятини лицензияловчи орган (аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги) ...
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда KUN.UZ сайти хабар берди. Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар: 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинди: “Тиббий ...
Чўнғара қишлоқ врачлик пунктида тиббий кўрик ташкил этилди
Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Риштон туманидаги “Чўнғара” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ёшлар ва аҳоли билан мулоқот қилди. Бу ердаги бир қатор муаммолар амалий ҳал этилиб, кўплаб хонадонларга хурсандчилик кириб келди. Вилоят бошқарма ...