Антибиотикларга чидамлилик ортиб бормоқда

Ўрганишларга кўра, антибиотиклардан фойдаланишни тўғри ташкил этмаслик шу алфозда давом этса, келгуси 10-15 йилда одамзод микробларга ҳеч қандай таъсир кўрсата олмай қолади. Аниқроқ айтганда, уларга қарши курашиш имкониятини бой бериб қўяди.

Хўш, микробларга “енгилмаслик” учун ҳозир, бугун ва эртага нима қилиш керак? Муаммога қандай ечим бор?

Фото: «АиФ»

Жорий йил 18-24 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Антибиотиклардан тўғри фойдаланиш умумжаҳон ҳафталигида мана шу саволлар атрофида мулоқот қилинади. Ушбу ҳафталик саккизинчи бор ўтказилмоқда. Инсон ва ҳайвонлар соғлиғи ҳамда атроф-муҳитни «Умумий саломатлик» концепцияси асосида қўллаб-қувватлашга содиқлик унинг асосий мавзуси.

Пойтахтимизда Ўзбекистонда Антибиотиклардан тўғри фойдаланиш умумжаҳон ҳафталигини нишонлашга бағишланган миллий пресс-конференция ўтказилди. Унда мазкур ҳафталикнинг аҳамияти, унинг дастуридан ўрин олган тадбирлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Таъкидланишича, ҳафталик доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа ҳудудий бюроси ўз ҳаракатларини Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (БМТ) Европа ва Марказий Осиё бўйича ҳудудий бўлими ҳамда Марказий Осиё бўйича Жаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилоти субҳудудий ваколатхонаси билан бирлаштиради. Турли касб вакиллари – шифокорлардан тортиб, ветеринар, фармацевт, чорвадорларга қадар, ва, албатта, оддий аҳоли ўртасида антибиотиклардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш тамойилини илгари суради.

Бу ҳақда ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи Лиан Куппенс хоним шундай деди:

– Антибиотикларга чидамлилик – дунё миқёсида инсон саломатлигига тобора ортиб бораётган таҳдиддир. Шунинг учун ҳам биз ҳукуматларни «Умумий саломатлик» ёндашувидан фойдаланишга чорлаймиз. Уларни инсоният, ҳайвонлар саломатлиги ва атроф-муҳит муҳофазаси секторларини бирлаштиришга даъват қиламиз. «Умумий саломатлик» ёндашувига кўра, микробларга қарши препаратларга бўлган чидамлиликка нисбатан курашда ҳар бир киши иштирок этади. Бу унинг нечоғлик аҳамиятли эканидан далолат беради.

Рақамларга эътибор қаратсак. «Кўплаб дориларга чидамли» бўлган бактериялар келтириб чиқарадиган инфекциялар натижасида дунё бўйича ҳар йили 700 000 та ўлим ҳолати кузатилади. Ҳисоб-китобларга кўра, Европа Иттифоқининг ўзида микробларга қарши дорилар даволай олмайдиган ифекциялардан йилига 25 000 га яқин киши вафот этади. Европа Иттифоқида «кўплаб дориларга чидамли» бўлган бактериялар келтириб чиқарадиган инфекциялар соғлиқни сақлаш соҳасида қўшимча харажатларга сабаб бўлмоқда. Самарадорликни эса ҳар йили энг камида 1.5 миллиард еврога пасайтираяпти.

Инсонлар, шунингдек, ҳайвонларни даволашда микробларга қарши антибиотик воситаларнинг нотўғри ишлатилиши дориларнинг ушбу турига бўлган чидамлилик ортишини тезлаштиради. Бу инсон соғлиғи учун фалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

– Ҳақиқатдан ҳам, сўнгги йилларда антибиотиклардан нотўғри фойдаланиш натижасида уларга чидамлилик ўсиб боряпти, – деди тиббиёт фанлари доктори, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти етакчи илмий ходими Нигора Тожиева. – Бу дегани оддий патоген чақирган касаллик ҳам одамни нобуд қилишгача олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам бу масалага катта эътибор қаратиш лозим. Ҳозир антибиотикларни қўллаш стандартлари анча ўзгарган. Аввал бемор бактериал инфекция билан хасталанса, биринчи кунданоқ юқори доирадаги антибиотикларни қўллаб, касаллик тузатилган. Айни вақтда антибиотикларга нисбатан патоген микроорганизмларнинг чидамлилиги кучайгани ҳисобига беморда хасталикни айнан қайси бактерия келтириб чиқарганини аниқлаш муҳим ҳисобланди. Шунга қараб дастлаб империк, сўнг алтернативь даво чораси ва захира антибиотикларни қўллаш тизимидан фойдаланилмоқда. Кўриниб турибдики, антибиотикларни тўғри тавсия қилишда шифокор масъулияти ҳам юқори. Шу боис ҳафталик давомида юртимизнинг турли нуқталарида мутахассислар ва аҳоли иштирокида антибиотикларни оқилона қўллаш юзасидан тарғибот тадбирларини ташкил этмоқчимиз.

Мутахассислар фикрича, муаммо фақат инсонлар антибиотиклардан қандай фойдаланиши билангина боғлиқ эмас. Бу борадаги саъй-ҳаракатларни антибиотикларнинг ҳайвонларда қўлланиши масаласи билан ҳам параллел равишда олиб бориш керак. Чунки овқатланиш рационимиздан гўшт ва сут маҳсулотлари ўрин олган. Яъни, овқатланиш орқали ҳам микрорганизмларнинг антибиотикларга чидамлилиги ошиб бораверади. Шу нуқтаи назардан антибиотикларнинг фойдаланиш мумкин бўлмаганларини фарқлаш, ветеринария аптекаларида антибиотиклар фақат мутахассис рецепти асосида сотилишини таъминлаш муҳим. Матбуот анжуманида айни жиҳатга алоҳида урғу берилди.

Матбуот анжуманида мутахассислар томонидан билдирилган тавсия ҳар биримиз учун муҳим: аслида антибиотикларни юқумли касалликлардаги микробларга қарши қўллаш керак. Афсуски, бугунги кунда жарроҳлик муолажалари ёрдамида даволанадиган хасталикларда ҳам бу препаратлардан фойдаланиш ҳолатлари учраяпти. Яна бир оғриқли жиҳат: аҳоли баъзан у ёки бу антибиотикни ўзбошимчалик билан, бетартиб истеъмол қилмоқда. Камига бу жараённи энг кучли антибиотиклар билан бошлаяпти. Бу бошқа оддий антибиотиклар организмга таъсир кўрсатмай қолишига олиб келади.

Унутмаслик керакки, антибиотикларнинг фойдаси билан бирга ҳар бир организм учун индивидуал салбий таъсири бор. Шундай экан, уларни малакали шифокор тавсияси билан қабул қилиш лозим.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ёлғон гапирувчилар кўпроқ касал бўладилар
Олимлар ёлғон соғлиқнинг ёмонлашувига ва ўзини ёмон ҳис қилишига олиб келади деган хулосага келишди.
Бачадон бўйни саратони қаердан пайдо бўляпти?
Кейинги 10 йил мобайнида Россияда бачадон бўйни саратонидан оғриган аёллар йигирма беш фоизга етди. Фото: snob.ru Роспотребнадзор эпидемиология илмий-текшириш институтининг молекуляр диагностика маркази мутахассиси Ольга Шипулина саратон хасталигининг ...
(18+) Жинсий алоқа интенсивлигига касбий фаолият таъсир қиладими?
Фото: elle.ru Бу саволнинг аниқ жавоби йўқ. Лекин сўровномалар ақлий фаолият билан шуғулланадиганлар орасида жинсий алоқанинг кам бўлишини кўрсатган. 1836 йилда Broussais математика билан шуғулланиш жинсий алоқани ...
Инсон 150 йил яшаши мумкинми?
Англиялик доктор Алекс Жаворонков бу саволга “ҳа” деб жавоб бермоқда. Илм-фаннинг шарофати билан инсон 150 йилгача яшай олишини таъкидлаётган мутахассис буни ўз мисолида исботламоқчи.
Ортиқча вазндан халос бўлишнинг осон йўли топилди
Копенгаген университети олимлари чидамлиликка жисмоний машқлар, жумладан велосипед ҳайдаш висцерал (ички органларни атрофидаги) ёғ ҳажмининг камайишида муҳим роль ўйновчи ва юрак-томир касалликлари хатарини камайтирувчи интерлейкин-6 синтезида ёрдам беришини аниқлашди.  [caption id="attachment_2429" ...
Эркаклар учун ҳам контрацептивлар пайдо бўлиши мумкин
Ота бўлиб қолишни истамаган эркакларда ҳозиргача танлов кам эди: улар ё вазэктомия қилиши мумкин эди, ё презервативдан фойдаланар эди, ё вақтида "чиқариб олиши" керак эди.  Сақланишнинг учала усули ҳам идеал эмас. ...
Ҳориж тиббиёти: Канадада гриппга қарши бепул эмланади
2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қиладиган журналист, юртдошимиз Фарҳод Файзуллаев ўзининг телеграм каналида Канада ҳаёти ҳақида қизиқарли мақолалар ёзиб туради. Ана шулардан бири “гриппга қарши эмлаш” ҳақида. “Бутун ...
Саратонга чалинган таниқли онколог хайрлашув хати ёзди
Фото: «Facebook» Россиялик таниқли онколог-жарроҳ Андрей Павленко «Facebook»даги саҳифасида хайрлашув хати ёзиб қолдирди. Бу ҳақда "Хабар уз" ёзмоқда. Унинг ёзишича, унинг ўзида ҳам саратон топилган (ошқозон ракининг учинчи даражаси) ва ...
Тадқиқот: Юрак касаллиги бор одамга спиртли ичимлик қандай таъсир қилади?
Сент-Луиседаги Вашингтон университети олимлари 24 йил давомида спиртли ичимликнинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганишди. Натижада улар юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчи ва спиртли ичимликларни оз миқдорда истеъмол қилувчилар умуман ичмайдиган ва ...
Хитойлик олимлар кўмирда пиширилган гўштнинг истеъмол қилиниши хавфи ҳақида огоҳлантирди
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, кўмир ёниши чоғида полициклик ароматли углеводородлар ҳосил бўлади. Бу бирикмалар соғлик учун хавфли ҳамда ўпка, сийдик пуфаги ва тери саратонини ривожлантирувчи генетик мутацияларни келтириб чиқариши мумкин. Олимлар ўтказган тажрибада ...
Янги тадқиқот: яра ёки жароҳатлар ўз-ўзидан битади
Фото: GETTY CREATIVE Олимларнинг ваъда беришича, яқин келажакда, масалан, куйиш ёки баъзи касалликлар асорати бўлмиш катта яралар, терининг шикастланишини беркитиш учун беморлар пластик жарроҳ тиғи остига ётишга ...
Буйракка талофат етаказувчи одатлар
Буйрагимиз жуда ажойиб орган. У гормонлар ишлаб чиқаради, қонни фильтрлайди, минералларни қабул қилади, пешоб ишлаб чиқаради ва соғлом кислотали ишқорли балансни ушлаб туради.
Фарғонада туғилган эгзакларнинг отасига Cobalt совға қилинди
Фарғона шаҳрида туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан Cobalt машинаси совға қилинди. Фарғона шаҳар, Осиё кўчаси 1-уйда яшовчи Исломжон ва Дилоромхон Исроиловлар оиласида 1 май куни уч эгизак ...
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нега айнан 1 июнда нишонланади?
Ушба мавзуга бағишланган мақола "Ҳуқуқий ахборот" каналида эълон қилинди. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 1949 йил Парижда бўлиб ўтган Аёллар халқаро демократик федерациясининг конгрессида таъсис этилган бўлиб, 1950 йилдан бошлаб нишонланиб келмоқда. Нега ...
Семизликдан қутулиш учун беш маслаҳат
“Дўмпайган қорин ҳомиладор аёлга ярашур”, дейди донолар. Сайтимиз мухлислари орасида семизликдан азият чекиб, ортиқча вазндан халос бўлишни режалаштириб юрганлар учраши мумкин. Қуйида озиш учун маслаҳатларни ҳавола этамиз. Тавсияларимизнинг ўзига хослиги ...