1920 кишининг ҳаётини сақлаб қолган “фахрий донор”

АҚШнинг Пуэбло шаҳрида яшовчи Дейв Махалик 34 йил ичида 303 литр қон топширди.

Фото: Lenta.ru

Қария онасининг дўстига қон қуйиш керак бўлганда биринчи марта қон топширган. Шундан кейин у мунтазам равишда қон топшира бошлаган: у ҳар икки ҳафта уйидан 160 км олисдаги шифохонага ўз қонини хайрия қилгани боради.

34 йил ичида Махалик 1920 кишининг ҳаёти сақлаб қолинишига сабабчи бўлган. У 640-марта қон топширганида унга фахрий донор нишони берилган.

Эркакнинг таъкидлашича, қон топшириш у учун одатга айланган ва буни кекса ёшдалигига қарамай давом эттирмоқда. Қариянинг айтишича, 70-80 ёшда ҳам қон донори бўлиш мумкин.

Махаликнинг таъкидлашича, қон топшириб, одамлар ҳаётини бундай тарзда сақлаб қолиш хайрия билан шуғулланишга имконияти йўқлар учун яхши амалдир.

Янгиликларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг