Тиббиёт ходимларини тажовуздан ҳимоялаш тўғрисидаги қонун қайтариб юборилди

Фото: Днепр Час

Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари, айниқса, ижтимоий тармоқларда беморлар ва уларнинг қариндошлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича касбий фаолиятини бажараётган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилиш ҳолатларини тез-тез учратаяпмиз. Кўп ҳолларда, тиббиёт ходимларига қилинган ҳужумлар натижасида уларнинг соғлиғига зарар етмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қуйи палатасининг жорий йилнинг 6 октябрь куни ўтказилган мажлисида шундай вазиятларнинг олдини олишга қаратилган “Тиббий ёрдам кўрсатиш вазифасини бажараётган тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ташаббуси билан ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси ўз хизмат вазифасини олиб бораётган тиббиёт ходимларига тажовуз қилган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутади.

Мазкур қонун лойиҳаси қизғин муҳокамалар, тортишувларга бой бўлди. Асосли таклиф ва тавсиялар билдирлди.

“Эътиборимизга ҳавола этилган мазкур қонун лойиҳаси куни кеча “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясида ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Қонун лойиҳасининг концепциясини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Тиббиёт ходимларининг ҳимоясини янада кучайтириш керак. Чунки, бугунги кунда шифокорлар халқ саломатлиги йўлида куну тун ишламоқда. Лекин кейинги пайтларда тиббиёт ходимларига нисбатан турли ноқонуний ҳаракатлар, жумладан, уларни уриш, ҳақорат қилиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Шундай экан, тиббиёт ходимларининг ҳимоясини таъминламасак, тиббий хизматнинг сифати ҳақида гапира олмаймиз.

Қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Қонуннинг бундай таҳрири шифокорларнинг ҳимоясини тўлиқ таъминлай олмайди. Унда бир қатор эътибордан четда қолган масалалар бор. Биз уларни бартараф қилмасак, эртага амалиётда баъзи муаммоларни келтириб чиқаради. Биринчидан, тиббиёт ходимларига нисбатан ҳар қандай жиноятни, керак бўлса, жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб қабул қилишимиз керак. Шундан келиб чиқиб, Жиноят кодексининг 56-моддасига ҳам қўшимчалар киритишимиз керак.

Иккинчидан, қонун лойиҳасида шифокорларга фақат тан жароҳати етказиш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилган. Ҳолбуки, кундалик ҳаётимизда кўп ҳолларда шифокорларни ҳақорат қилиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Лекин ҳақорат қилиш масаласи, яъни Жиноят кодексининг 140-моддаси эътибордан четда қолган.

Учинчидан, Жиноят кодексининг 104-105-моддаларига киритилаётган ўзгартишлар юридик техника ва тилшунослик қоидаларига тўғри келмайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, қонун лойиҳасини қайтариш эмас, қўмитага янада пишиқ-пухта тайёрлаш мақсадида муҳлат беришни таклиф қиламан”, деди ЎзМТДП фракцияси аъзоси Жаҳонгир Ширинов.

“Мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштириш билан бирга, шифокорларнинг касбий мажбуриятини бажармаётганига нисбатан ҳам жавобгарликни бирга олиб киришимиз керак. Менинг фикримча, тиббиёт ходимларига нисбатан турли норозиликлар шифокорнинг ўзига қўйилган касбий мажбуриятини у ёки бу сабаб билан бажармагани юзасидан келиб чиқади. Ё тез ёрдам кеч қолган бўлади, ё малакаси етишмайди, ё нотўғри муолажа қилиб қўйиши мумкин. Тиббиёт ходимларининг кичик хатоси туфайли бир умр мажруҳ бўлиб қолганлар ҳам бор. Шу нуқтаи назардан, қонун лойиҳасига шифокорнинг касбий мажбурияти бўйича ҳам норма киритиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман”, деди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Абдурашид Абдуқодиров.

Қизғин баҳс-мунозара, савол жавоблардан сўнг, юқоридаги таклифлардан келиб чиқиб, масъул қўмитага қонун лойиҳасини янада такомилига етказиш, пишиқ-пухта, амалиётда кенг қўлланиладиган этиб тайёрлаш тавсия этилди.

Лойиҳа парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисларидан бирида кўриб чиқилади.

Манба: qalampir.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Депутат ЛОР касалликлари бўйича ихтисослашган марказ очиш масаласини кўтарди
Таҳлилларга қараганда, бугунги кунда юртимизда томоқ, бурун ва қулоқ касалликлари сезиларли даражада кўпаймоқда. Парламент қуйи палатаси депутати бундай шароитда қандай йўл тутиш кераклиги юзасидан мутасаддиларга мурожаат этиб, улар олдига масала ...
Дорихоналарга лицензияни ким беради?
Президентимизнинг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори давлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини ...
Соғлиқни сақлаш соҳасида биринчи халқаро инвестициявий форум ўз ишини бошлади
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Марказий Осиё давлатлари, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Франция, Беларусь, Греция, Озарбайжон, Эрон каби мамлакатларнинг тиббиёт ва фармацевтика ...
Юртимизда “Cоғлом аёл ойлиги” ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 1 март 140-сонли Буйруғига асосан жорий йилнинг 5-31 март кунлари ҳудудий мутахассислар иштирокида “Соғлом аёл ойлиги” ўтказилади. Ойликнинг ўтказишдан мақсад асосан хотин-қизлар саломатлигини яхшилаш ...
Шифокорларнинг малака ошириш тизими ўзгарди
Президентимиз бошчилигида шу йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлган учрашувларда, шунингдек, давлатимиз раҳбари раислигида 30 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисида тиббиёт ходимлари малакасини ...
Тиббиёт текин бўлиши мумкинми?
Дунёда, менинг билишимча, текин нарсанинг ўзи йўқ. Ҳар қандай моддий буюм ёки хизмат ўз нархига эга. Фақат унинг ҳақини ким томонидан тўланишига қараб, биз уни пулли ёки бепул деб биламиз. ...
Кўзи ожизлар кутубхонасининг филиаллари ташкил этилади
Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда кўзи ожизлар кутубхоналари фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг ...
Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхати тасдиқланди
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили бир маротаба Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлайди. Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Рецептсиз бериладиган дори ...
Аёллар ва болаларга тиббий ёрдам ҳақида Президентнинг янги қарори қабул қилинади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларга тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Ҳужжат билан аёллар саломатлиги, туғилиш ва соғлом авлодни ривожлантириш учун ...
Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди
Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.  Фото: mezhdunami.net Қонунга мувофиқ, она сути билан озиқлантиришни ...
Президент қарори: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Қарорда Президентнинг 2018 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ...
«ЭЛЕКТРОН ПОЛИКЛИНИКА»: янгича мазмун ва кўринишда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7- февралдаги ПФ- 4947 сонли "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармонида тасдиқланган Давлат дастуридаги илованинг 39 - банди, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 ...
Фарғонада 3 та махсус карантин объектлари қурилади
  “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида 4 та, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 3 тадан 14 кунлик карантин тадбирлари учун мослаштирилган базалар ташкил этилади. Карантинда сақланаётган ...
Фарғонада фармсаноат ривожланади
Ўзбекистон ўзининг ноёб ва бетакрор табиати, турли-туман ўсимликлари, хусусан, фақат бизнинг юртимизда учрайдиган эндемик ўсимликларга ниҳоятда бойлиги билан бутун дунёда машҳур.
«Тез тиббий ёрдам» дан аҳоли розими?
Бугун аҳолига халқаро андозаларга жавоб берувчи сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, хусусан, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган бепул тез тиббий ёрдам тизими малакасини ошириш, шунингдек, соҳа фаолиятини такомиллаштириш масаласи жамият тараққиётининг устувор ...