Фарғонада тиббиёт ходимларининг байрам тадбири бўлиб ўтди (фото)

Вилоят ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов кириш сўзи билан очиб, барча тиббиёт ходимларини вилоят ҳокими номидан самимий муборакбод этди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров барча ҳамкасбларни касб байрами билан қутлаб, уларга эзгу тилаклар билдирди ва чуқур эҳтиром кўрсатди.

Тадбир давомида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, касбдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлаётган, Фарғона тиббиёти ривожига муносиб ҳисса қўшаётган жами 100 нафардан зиёд соҳа ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармасининг турли даражадаги мукофотлари билан тақдирланди.

Тақдирлаш жараёни якунланганидан сўнг фарғоналик таниқли санъат усталари томонидан  концерт дастури намойиш этилди.

Касб байрамига бағишланган байрам тадбирлари вилоятимиздаги барча даволаш-профилактика муассасалари ва шаҳар-туман тиббиёт бирлашмаларида давом этмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Шунақа дори ҳам бўларканми?
Бу воқеага кўп йиллар бўлди. Ўшанда ҳам куз эди адашмасам. Ишдан қайтаётгандим қўшнимиз Малика опа кўриниб қолдилар. Илиққина саломлашдим, ҳол-аҳвол сўрадим, бу орада қайнонаси Шарифа аяни ҳам сўраб ўтдим.
Риштон тиббиётидаги ислоҳотлар (видео)
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳеч бир соҳага тиббиёт тизимичалик катта эътибор қаратилгани йўқ. Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва халқимиз бундан жуда мамнун. https://youtu.be/wTsGuSqbNA4 Айниқса, аҳолига малакали бирламчи ...
Шахида Нишанбекова— юксак мукофот соҳиби
Бу йил ҳам анъанага кўра мустақиллик байрами арафасида халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган бир ...
«Барча учун самарали ва хавфсиз дори-дармонлар»
25 сентябрь - Бутунжаҳон фармацевтлар куни Фармацевтлар куни бу йил шундай шиор билан нишонланади 2009 йилда Халқаро фармацевтлар федерацияси (ХФФ) Кенгаши Туркиянинг Истанбул шаҳрида 25 сентябрь ҳар йили Жаҳон фармацевтлар куни сифатида ...
Эл дуосин олган шифокор
Ёзёвон тумани  соғлиқни сақлаш тизимида ўз  меҳнати билан одамлар тилига тушган, эл дуосин олган шифокорлар ҳақида гап кетганда туман тиббиёт бирлашмаси анестезиология-реаниматология бўлими мудири Хомитжон Саримсоқов номини алоҳида ҳурмат билан ...
Инновацион ғоялар халқ саломатлиги учун
Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника умумамалиёт шифокори Шоҳруҳ Аҳмадалиев шифокорлик касбига ўзгача меҳр қўйиб, соҳада самарали фаолият кўрсатиб келаётган ёшлардан биридир. Ёш бўлишига қарамай бу соҳада астойдил меҳнат ...
Газетамиз «Жамият ва мен» ижодий танлови ғолиби
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ...
Юксак эътибор ва рағбат
Президентимизнинг фармонига кўра, Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Ана шундай фидойи ва жонкуяр инсонлар қаторида фарғоналик тиббиёт ...
Юртимиз шифокорлари нуфузли халқаро ассоциациянинг махсус грантини қўлга киритди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ер юзи аҳолисининг бир фоизи витилигодан азият чекмоқда. Терида учрайдиган шу ва бошқа касаллик ҳамда нуқсонларнинг олдини олиш, барвақт ташхис қўйиш ва самарали даволаш ...
Фарғоналик шифокорлар яна бир бор эътирофда (фото)
Юртимизда халқимиз саломатлигини асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган шарафли ва масъулиятли касб соҳиблари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Куни кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар ...
Фарғоналик тиббиётчилар футбол бўйича республика турнири совриндори
Тиббиёт ходимларининг бу йилги касб байрами арафасида фарғоналик соҳа ходимлари спорт йўналишида ҳам катта муваффақиятга эришдилар. Тошкент шаҳрида тиббиёт ходимлари ўртасида ўтказилган “DIFF Uzbekistan Medical football Cup 2019” мусобақасида фарғоналик врачлардан ...
Болоболов – “Дўстлик” ордени соҳиби
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами арафасида жуда кўплаб юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Шундайлар орасида вилоят 3-сон сил касалликларга қарши курашиш диспансери даволаш бўлим мудири Болоболов ...
“Ўзимизнинг Володя ёки Волод ака”
Владимир Болоболовни қўли енгил, беморлари учун ҳурматли, ёқимли шифокор сифатида марғилонликлар яхши биладилар. Шу боис, у ҳақда гап кетганда қисқагина: “Ўзимизнинг Володя ёки Волод ака” – деб қўя қолишади. Бу ...
Ўзбекистонда энг яхши ҳамширалар аниқланди. Фарғоналик Зуҳрахон ғолиблар сафида
Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Ҳамшира-2019” республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzA хабар берди. Фото: UzA Анъавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танлов Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ...
Фарғоналик шифокорлар эътирофда. Тақдирлаш маросимлари қандай ўтди? (видео)
Хабарингиз бор, яқинда тиббиётчилар байрами муносабати билан республикамизнинг фидойи шифокорларидан бир гуруҳи орден ва медаллар билан тақдирландилар. Жумладан, фарғоналик тўрт нафар шифокорлар ҳам ушбу рағбатдан бенасиб қолишмади. Шунингдек, яқинда Тошкент шаҳрида ...